Бухоро вилоят прокуратураси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Bosh prokuratura
ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ВА АДОЛАТ ТАНТАНАСИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Тегишли Қонунга мувофиқ 2017 йилдан буён 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни сифатида нишонланмоқда.

Янги йил остонасида бу куннинг нишонланиши прокуратура тизими олдида турган янги ва муҳим вазифаларни белгилаб олиш имконини ҳам бериши билан аҳамиятлидир.

Бугун, 8 январь куни Бош прокуратурада ушбу сана муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев олиб борган анжуманда қайд этилганидек, Давлатимиз раҳбари ташаббуслари асосида ўтган йиллар давомида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида прокуратура органлари фаолияти ҳам тубдан ўзгарди.

Сўнгги 8 йилда прокуратура органлари фаолияти билан боғлиқ 30 дан ортиқ қонун, Фармон, қарор ва фармойишлар қабул қилингани ва уларнинг самарали рўёбга чиқарилаётганининг ўзиёқ бунинг далилидир.

Тадбирда яқин истиқболда прокуратура органлари олдида турган устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, прокуратуранинг ҳар бир ходими қалбидаги, онгу шууридаги Ватанга, эл-юртга ва ислоҳотларга садоқат ҳиссини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.

Бундан буён ҳам одамларнинг ҳаёт даражасини юксалтириш, камбағалликни қисқартириш, қулай тадбиркорлик ва инвестициявий муҳитни шакллантириш, иқтисодиёт барқарорлиги, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, экология, маданият ва спорт каби муҳим соҳалардаги ислоҳотлар рўёбига ҳисса қўшиш прокурорлар кундалик фаолиятининг муҳим қисми бўлиб қолади.

Қонунчилик ижроси устидан назорат ҳам кескин кучайтирилади, жиноятчиликка қарши курашиш ва тергов фаолиятини такомиллаштириш доимий эътиборда бўлади.

Тадбирда бу каби кўплаб вазифаларни самарали амалга ошириш учун барча имкониятлар, куч ҳамда воситалар мавжудлиги ва улар эзгу мақсадлар йўлида тўлиқ сафарбар этилиши алоҳида қайд этилди.

Анжуманда сўзга чиққан соҳа вакиллари прокуратура органлари тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чоралар, эътибор ва ғамхўрлик учун халқимиз ва давлатимизга миннатдорлик билдириб, эл-юрт манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилиш олий саодат эканини яна бир бор қайд этдилар.

Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар вакиллари, барча даражадаги прокуратура органлари ходимлари ҳамда фахрийлар иштирок этди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: Bosh prokuratura


Репост из: Bosh prokuratura


Репост из: Bosh prokuratura
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Прокуратура органларида рақамлаштириш жараёнлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: Bosh prokuratura
Ҳурматли ҳамкасблар! Муҳтарам фахрийлар!

8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муборак бўлсин!

***

Уважаемые коллеги! Дорогие ветераны!

Поздравляем с 8 января Днём работников органов прокуратуры Республики Узбекистан!


Репост из: RTV | Rasmiy
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Qatag‘on qurbonlari”
Tarixning qorong‘u sahifalari

“Lokatsiya”
8-yanvar
16:00 da

“RTV” telekanalida tomosha qiling!

📲Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating
📝TELEGRAM | 💻INSTAGRAM
📝FACEBOOK | 🎞YOU TUBE


⚡️ Жондор, Олот ва Қоровулбозор туман прокурорларнинг ўринбосарлари томонидан ҳудудлардаги 2024 йилда қизил тоифага тушган маҳаллар еттилиги иштирокида келгусида маҳаллани осойишталиги таьминлаш ҳамда жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича муҳокамалар ўтказилди.

Тадбирда, жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича биринчи навбатда амалга оширилиши лозим бўлган ижтимоий профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами билан тизимли иш олиб бориш кераклиги тўғрисида топшириқлар берилди.

➡️Батафсил:👇👇👇
https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали


Репост из: Bosh prokuratura
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бухоро вилояти Когон шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ҳал қилинмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ Бухоро вилоят прокуратураси томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар давомида муаммоларга ечим топилмоқда

➡️Батафсил:👇👇👇
https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали



Показано 10 последних публикаций.