Репост из: BUXORO BUGUN | БУХОРО БУГУН | BUKHARA
Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институт ректори Шавкат Имомов UzCaseService Бухоро сервис маркази компаниясига ташриф буюриб, UzCaseService Бухоро сервис маркази билан ҳамкорликда такомиллаштирилган Cасе 1200 чигит экиш сеялкасини патентлаштириш ва уни кенг миқёсда ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича ўз таклифларини илгари сурди.
Ҳозирда вилоят миқёсида ушбу такомиллаштирилган сеялкани қўллаш бўйича тажриба синов нусхаларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Тажриба натижалари асосида илмий жиҳатдан асосланган тавсиялар ишлаб чиқилиб, қишлоқ хўжалигида энергия ва ресурсларни тежаш, шунингдек, юқори ҳосилдорликка эришиш имконияти таъминланади.
Мазкур ихтиро қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги ва сифатини ошириш ҳамда илғор технологияларни жорий этишда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.