#xayrlikech #kechinma
Ботирали деган дўстим бор эди, мактабда ҳамма иккимизни адаштириб юрарди.
Унинг бемазагарчиликлари учун мен гап эшитган, менинг "яхши ишларим" учун у "мақтов" эшитган дамлар кўп бўлган! Бир сафар ҳатто у мен туфайли "5" баҳо олганди. Бугун сизга ўша ажойиб воқеани айтиб бермоқчиман...
Ўшанда ручка қобиғининг бир учига қоғоз тиқиб, иккинчи тарафидан пуфлаган эдим, "ўқ" Афғонистонда хизмат қилиб қайтган баджаҳл ўқитувчимизнинг пешонасига тегди. Азбаройи асабийлашганидан қовоқлари пир-пир уча бошлаган ўқитувчимиз аста бошини кўтариб, дўстим иккаламизга олазарак нигоҳ ташлади.
⸺ Қайси биринг?! ⸺ деди, жангари кино қаҳрамонлари каби тишларини ғижирлатиб.
Мен лаҳм ковлаб қочишга ҳозирланаётгандай партадан тобора пастлай бошладим, Ботирали эса... Ботирали секин ўрнидан турди:
⸺ Мен...
Ўқитувчимиз бир ҳуркибгина турган Ботиралига, бир менинг қўлимдаги ручка қобиғига қаради. Кейин ғалати аҳволга тушиб, кўзларини биз ўқувчилардан олиб қочди.
⸺ Кундалигингни опке, ⸺ деди, бироз шундай талмовсираб тургач. Ботирали кундалигини олиб боргандан сўнг эса ҳеч қандай савол, ҳеч қандай изоҳсиз "5" баҳо қўйиб берди.
Содда бўлган эканмиз, ўшанда. Икки дўст ўқитувчимиз пешонаси тўғри мўлжалга олингани учун "5" қўйди, деб ўйлабмиз. Қайдан билайлик, катталар ҳаётида дўст учун фидойилик оддий эмас, инсонни ҳаяжонга солар даражада камёб ҳолат эканини...
Эътиборингизга болаликдаги дўстларим (ўнгдан) Қодир, Ботирали ва мен бирга тушган расмимизни ҳавола қилмоқдаман.
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon