Репост из: bakiroo
Бозорларни эгаллашга ўтишди: Аския бозори сотиладими ёки совға қилинадими?
Яккасарой тумани ҳокимлиги ёйинлаган маълумотга кўра, қанақадир инвестор шаҳар ҳокимиятига ва давактивга Аския деҳқон бозори ўрнида экобозор, омборхона ва автотураргоҳ ташкил этиш таклифи билан чиққан. Инвестор номи доимгидек очиқланмаган (бегона бўлмаслиги аниқ).
Номи келтирилмаган инвестор яна бозор ўрнида меҳмонхона ҳам қурмоқчи эканлиги айтилган.
Берилган маълумотлардан 96%дан ортиқ улуши давлатга тегишли бозорни сотиш бўйича кенг инвесторлар ва талабгорни жалб қилиб аукцион ўтказиш англашилмайди. Яъни ёпиқ кабинетларда, ҳокимият ва ўзбекча хусусийлаштириш отаси давактив номи келтирилмаган инвестор фойдасига аллақачон қарор қабул қилиб бўлинган кўринади.
Таклиф этилаётган схемадан на давлат бюджети, на маҳаллий бюджет бир сўм ҳам олмайди.
Марҳамат, бозорни сотишмоқчими, очиқ аукцион ўтказишсин, исталган талабгор минимал шартлар билан савдога киритилсин. Ўша 150 миллион долларлик инвестиция киритмоқчи бўлган Мистер Икс инвестор ҳам қатнашсин, гар шунчалик зўр бўлса (фалон миллион инвестиция киритмоқчи бўлган шалаш конторалар нега ўзларини, манбларини, келиб чиқишини яширишади). Очиқ савдода бозор учну ким кўп тўласа ҳалоли бўлсин.
Аския бозори, маълумот учун Тошкентнинг энг қиммат локациясида, 1,8 гектар ҳудудда жойлашган. Ҳозир бориб сўрашингиз мумкин, бозор атрофидаги ер майдонлари, агар топа олсангиз, сотихи 150 минг доллар атрофида. Бозор қуп-қуруқ ернинг ўзида баҳоланса ҳам 27 млн.доллардан кам эмас. Бу пулга Яккасаройда камида икки ва уч сменада ўқиётган боллар учун 15та энг қойилмақом мактаб қурса бўлади. Ҳеч ким сайламаган ҳокимият пул йўқ деб 3 йилдан бери саратондан ўлаётганлар учун битта хоспис қуриб бера олмайди. Қанақадир уят ва шармандалик.
Яккасарой ўзи борган сари аномал туманга айланиб бормоқда. Туманнинг энг машҳур парки ҳокимиятнинг кўз қисиб туриши остида мистер икс инвесторлар томонидан маҳв этилиши тўхтагани йўқ. 4 гектар ер бир тийин тўламай аллақачон эгаллаб бўлинган (камида 50 миллион долларлик ер). Паркнинг қолган қутган қисми учун бефарқ бўлмаган фуқаролар курашишни давом эттирмоқда. Ҳокимият шу мистер икслар тараф, суд шулар тараф.
Айтиш керакки, Яккасарой бу Сўх эмас, Мўйноқ ёки Шеробод эмас. Чекка туманлардаги ер майдонлари ёки объектлар инвестиция киритиш шарти билан инвесторларга топширилишини тушунса бўлади. Лекин чўнтакларга совға қилинаётган бу жойлар Тошкентнинг қоқ маркази.
Энг ликвид, энг қиммат локацияларни "инвестиция киритиш" шаблони билан совға қилишни ва чўнтаклар фойдасига тақсимлашни бутунлай тўхтатиш керак. Антикоррупция агентлиги нима дейди, янги параламент нима дейди, деган риторика энди бефойда. Жамиятнинг ўзи рад этиши зарур бундай бузуқ, заракунанда ва коррупциоген практикани.