Behruz Raximjonov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Future political scientist
NamPS ʼ25
IELTS 7.5, Reading 9.0
Contacts:
E-mail - wertyqwertik@gmail.com
Telegram - @RBehruz

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Kutubxona™
Qadimgi yunonlarda fikrlash qobiliyati katta sovg'a deb hisoblangan.
Keyin u baxtga aylandi. Keyinchalik kasalikka...
Bugun esa u jinoyatdir.

©️Erix Mariya Remark

Telegram | Instagram | Audiokitob


Репост из: Suhrob Bo‘ronov | Rasmiy kanal
"2024" ни ўқиётган Оруэлл

👉@suhrob_buranov


Репост из: Gorizont
🇺🇿 Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Ботир Ҳамроев уйидан 3 миллион доллар маблағ топилганDaryo.

Аввалроқ, ўзбекистонликлар 1 млн доллар ишлаб топиш учун 278 йил керак бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Батафсил Gorizontда...


Репост из: bakiroo
2025 йил бюджетида "Суюнчи пули"дан 350 млрд.сўмдан кўп тежаб қолинади, тежалган пулларни қайси олигарх ўзлаштиради?

2025 йилда бола туғилиши учун бериладиган нафақалар (суюнчи пули)ни тўлаш учун 275,1 млрд.сўм ажратилган. Йил давомида жами 372 624 нафар бола учун суюнчи пули тўланади.

Агарда 2025 йилда туғиладиган 900 минг атрофидаги болаларнинг ҳаммаси учун суюнчи пули берилганида 2025 йилда бу мақсадлар учун 730 млрд.сўм сўм маблағ сарфлашга тўғри келарди.

Шу йил 1 апрелдан бошлаб бир марталик нафақа пулини фақат биринчи фарзандга бериш тартиби кучга кирган. Шу сабабли, суюнчи пулидан 2025 йилда 358 млрд.сўм атрофида бюджети пули тежаб қолинади.

Конституциясига "ижтимоий давлат" деб ёзиб қўйилганига қарамай, тоифаларга ажратилган Ўзбекистон болаларидан тежаб қолинган пуллар қайси мақсадларга йўналтирилиши номаълум (баҳордаям айтилмаганди). Тежалган пул бор жойда тақсимлаш учун сабаб, ўзлаштириш канали ва бенефициар олигарх доим топилади.


Sababni qarang...


Репост из: bakiroo
Мақсад пулни иқтисод қилиш бўлса, қанийди

"Давлат пул иқтисод қилиш ва орттириш учун мактабдан бошқа соҳани тополмаётган бўлса, ҳай, ишни бирдан ўқувчиларга дарслик солиғи солишдан эмас, шу дарсликларни чиқараётганларнинг ишини тафтиш қилишдан бошлагани маъқул".

Тарифлар каррасига оширилишидан кейин ҳам зараркунанда энергетика қозонида триллионлаб субсидиялар ўзлаштиришда давом эттирилар экан, ислоҳотлар мазмуни ва мақсади бўйича бўшаган маблағлар инсон сифатини оширишга, таълимга, тиббиётга сарфланмаган экан, бундан буёғига биронта соғлом ақли бор ўзбекистонлик ҳукуматнинг "бюджет маблағларини тежаш мақсадида" деган афсонасига ишонмайди.

Дарсликлар ижараси билан ҳам худди шундай. Ижара тўловлари бюджет маблағларини тежаш учун эмас, бу маблағларни бошқа каналлар орқали совуриш учун тикланмоқда.

Бу бюджет маъно мазмуни бўйича инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш, тенг имкониятлар яратиш, инсон сифатини яхшилашга хизмат қилмайди. Афсуски, биз учун бюджетни муҳокама қиладиган, самарали бюджет учун тортишадиган парламентимиз йўқ.


Shu haqda o'ylab ko'rmagan ekanman


Репост из: Gorizont
🇿🇦🇮🇱 Жанубий Африка Халқаро Судга Исроилга қарши геноцид иши бўйича 5000 саҳифалик далилларни тақдим этди.

Батафсил Gorizontда...


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Аббосбек Файзуллаев — Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси!

Бугун, 29 октябр куни Жанубий Корея пойтахти Сеулда Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/78840431

Kun.uz расмий канали


Bu taxminan 20.5 desillion dollarga teng(desillionda birdan keyin 33 ta nol bor).


Репост из: Kun.uz | Online
Rossiya sudi Google korporatsiyasini Rossiyaning 17 ta telekanali akkauntlarini Youtube platformasida bloklagani uchun 2 undesillion — 2 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 rubl jarimaga tortdi.

Agar ruxsat ochilmasa, bu jarima miqdori kundan kunga ko‘payaveradi.

👉 @kunonline


Репост из: bakiroo
Контрактланмаган туркман газини Ўзбекистон олса бўлмайдими?

Туркмангаз Туркманистон газини Россияга етказиб бериш бўйича шартномани узайтирмаган. Бу жудаям қувончли хабар. Идеалда Марказий Осиёнинг гази шимолга ва шарққа қараб оқмаслиги керак, нуфуси ва экономикаси ўсиб бораётган Марказий Осиёнинг ўзида қолиши керак.

Гарчи бу ҳақда ҳеч қачон очиқ айтилмаган бўлса ҳам, Ўзбекистонга импорт қилиб келинган газнинг асосий қисми жисмонан туркман гази бўлган. Фақат бу шимолликлар томонидан контрактланган ва фақат молиявий тарафдан уларга тегишли бўлган газ ҳисобланган. Яъни биз ўзи туркманники бўлган газни шимолликлар қўлидан сотиб олганмиз.

Мана энди қарийб 5,5 млрд.куб туркман газини шимоллик воситачиларсиз, тўғридан-тўғри сотиб олиш имконияти юзага келган. Иложи бўлса, бу ҳажмни узоқ муддатга, камида 2030 йилгача контрактлаб олиш керак бўлади.

Самарасиз лойиҳаларга пул ундириш учун тўқилган, 2030 йилда газ қазиб олишни 62 млрд.кубга етказилиши вазифаси бажарилишига энергетикларнинг ўзлари ҳам ишонишмайди. Газ қазиб олиш тўхтамай қисқаришда давом этади. Ҳозирги вазифа экспортни тақа-тақ тўхтатиш, шимолдаги босқинчилардан импортга қарамликни камайтириш ва қардош Туркманистонда бўшаган ҳар бир куб газни кафолатли шартнома билан эгаллаш бўлиши керак. Қуриб бўлган қудуқларни шимолликларга ва пудрат қиролларига каррасига қиммат битимлар билан бурғулатиш орқали триллионларни совуриш ўрнига, Туркманистонда салоҳиятли участкаларни биргаликда ўзлаштириш лойиҳаларига урғу берилиши лозим.


G'alati tuyulishi mumkin, lekin bu haqiqat


Репост из: Gorizont
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿🇷🇺 Москвадаги элчихонамизда Парламент сайловига овоз бериш жараёни

Батафсил Gorizontда...


Репост из: Gorizont
🇷🇺🇺🇦 Россия Украинага қарши урушда фойдаланадиган ўқ-дориларнинг атиги 30 фоизини ишлаб чиқаради. Қолган 70 фоизи иттифоқчилар томонидан етказиб берилади: 60% Шимолий Кореядан, 10% эса Эрондан келади,Bloomberg.

«Шимолий Корея аллақачон Россияга
122 мм ва 152 мм калибрли артиллерия снарядларидан 8 миллионга яқин, шунингдек, тахминан 100 та Xvason-11 ракеталари ва Bulsae-4 танкга қарши ракета комплексларини топширган», - деб ёзади манба.

Батафсил Gorizontда...


Репост из: Kun.uz | Online
Komil Allamjonovga qurolli hujum uyushtirildi

Bugun, 26-oktabr tunda Prezident administratsiyasi Axborot siyosati departamenti sobiq rahbari Komil Allamjonovga suiqasd uyushtirilgan.

Kun.uz manbasiga ko‘ra, suiqasd tungi soat 1:30 lar atrofida Komil Allamjonovning Qibray tumanidagi uyi yaqinida sodir bo‘lgan. Ikki noma’lum shaxs u o‘tirgan mashinaga bir necha bor o‘q uzib, hodisa joyidan yashiringan. Allamjonovga zarar yetmagan.

👉 @kunonline


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Исроил армияси Эрондаги ҳарбий объектларга зарба берди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Теҳрон яқинидаги ҳарбий объектларга «мақсадли зарбалар» берди.

👉 https://kun.uz/kr/12998007

Kun.uz расмий канали


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Ўзбекистонда туғилиш камайди, ўлимлар сони эса ошди

Жорий йилнинг 9 ойида туғилган чақалоқлар сони 2023 йилнинг мос давридагидан 22 988 нафарга кам бўлди. Никоҳланишлар сони 179,4 минггача қисқарган. Бу охирги 8 йилдаги энг паст кўрсаткич. Эркакларнинг ўртача никоҳ ёши 27,4 ёшни, аёлларники 22,5 ёшни ташкил қилган.

👉 https://kun.uz/kr/71169818

Kun.uz расмий канали


Репост из: Gorizont
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇦🇿 Озарбайжондаги ёдгорликлардан бири.

Батафсил Gorizontда...


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
2050 йилгача Осиёда 69 фоиз аҳоли узоқни кўра олмаслиги мумкин – тадқиқот

2030 йилгача 3,4 миллиард одам узоқни кўра олмаслиги мумкин. Уларнинг аксари болалар. Касаллик олдини олиш учун тавсиялар берилди.

👉 https://kun.uz/kr/99248449

Kun.uz расмий канали

Показано 20 последних публикаций.