𝗧𝗮𝗱𝗯𝗶𝗿𝗸𝗼𝗿𝗹𝗮𝗿 𝗾𝗮𝗯𝘂𝗹𝘅𝗼𝗻𝗮𝘀𝗶


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Surxondaryo viloyati Boysun tumanidagi O'zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Tadbirkorlar murojaatlarini ko'rib chiqish qabulxonasi telegram kanali
MUROJAATLAR UCHUN:
🌐 business.gov.uz
📞 1100 yoki 71 211 00 00

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: 🇺🇿Банкир кундалиги
ПФ-81.pdf
2.5Мб
МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ «ҚАЙТДИ»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди (01.03.2022 йил, ПФ-81-сон).

Маҳалла раисига қўшимча ҳуқуқлар берилди.

Жумладан, ҳоким ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспекторларининг:

▪️фаолиятини ҳудуддаги биринчи навбатда ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни бартараф этишга йўналтириш ҳамда бу борада жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

▪️Уларнинг фаолиятини баҳолаш ҳамда натижалари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашларига ахборот киритиб бориш;

▪️Уларни рағбатлантириш ёки уларга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича мазкур ходимларнинг юқори турувчи ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш.

Шунингдек, 2022 йил 1 июлдан бошлаб юқоридаги барча масъуллар маҳалла кенгаши таркибига киритилиши ва маҳалла раиси билан келишган ҳолда фаолият юритиши юзасидан норма киритилиши белгиланди.

👉 @bankirkundaligi 👈


Содержимое скрыто


Репост из: ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал
⚡️ Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Батафсил 👉 https://bit.ly/3MayhJg

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official


Содержимое скрыто


Содержимое скрыто


#Биласизми

Лицензиялаш ва рухсат бериш жараёнлари электронлаштирилди

Батафсил инфографикаларда👆


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати


Содержимое скрыто


МФЙ ВА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИГА ЯНГИ ВАКОЛАТ БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди

Ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида 2022 йил 1 мартдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилдики, унга мувофиқ:

▪️аҳоли ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (МФЙ) томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича Бош прокуратура (1007 қисқа рақами) ва Кадастр агентлигига (1097 қисқа рақами) юборилган фотосурат ва видеоёзувлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади;

▪️МФЙ ва ҳоким ёрдамчиларига ўз ҳудудида қурилиши бошланган ҳар қандай бино ёки иншоотларнинг қонунийлигини аниқлаш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, қурилиш ва кадастр органларига сўров юбориш ҳуқуқи берилади, бунда:

☑️мазкур сўровлар 5 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилиб, қурилиши бошланган бино ва иншоотларга рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот тақдим этилади;

☑️ноқонуний ҳолатлар аниқланса, маълумотларни бир кунлик муддатда ер соҳасида назоратни амалга оширувчи органларга тақдим этади.

KANALGA ULANISH👇
@BOYSUN_BVQ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ta'minotchi korxona tomonidan shartnoma imzolash tartibi.

KANALGA ULANISH👇
@BOYSUN_BVQ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Kredit olish uchun tadbirkorlik yo'nalishi bo'yicha mahsulotga buyurtma berish tartibi.

KANALGA ULANISH👇
@BOYSUN_BVQ


Репост из: KADASTR AGENTLIGI - RASMIY
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Kadastr_agentligi

⚡️HURMATLI FUQAROLAR HAMDA TADBIRKORLAR!

🔸So'nggi vaqtlarda Yer uchastkalarini olish va foydalanish bo'yicha firibgarlik holatlari ko'p uchrab turgani barchamizga ayon.
🔸Shu sababli Kadastr agentligi fuqarolarimizni ogohlikka chaqiradi.

YER BILAN BOG'LIQ KORRUPSIYA VA TA'MAGIRLIK XOLATLARIGA DUCH KELSANGIZ HUQUQNI MUHOFAZA QILISH ORGANLARIGA YOKI 1097 QISQA RAQAMIGA MUROJAAT QILING!

FIRIBGARLARGA ALDANIB QOLMANG!
📌Ogohlik davr talabi!!
!

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt








Президентнинг ПҚ-55-сонли қарорига асосан

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган имтиёзли кредитлар 2022 йил 1 мартдан бошлаб:

▪️товар ва хизматларни бозор тамойиллари асосида эркин сотиб олиш ёки сотиш Ягона электрон платформада яратилган «маркетплейс»
(https://smart-market.uz/) тизими ёрдамида амалга оширилади.

▪️ўз маҳсулот ва хизматларини сотиш бўйича таклифлар асбоб-ускуналар ва маҳсулотлар етказиб берувчи (иш бажарувчи) ташкилотлар (таъминотчилар) томонидан «маркетплейс» тизимида эркин жойлаштирилади;

▪️кредитлар қарз олувчи (кредит олувчи) томонидан мустақил танланган таъминотчи билан тузилган шартнома асосида келишилган нархда маҳсулот етказиб берилганидан (иш бажарилганидан) ва қарз олувчи томонидан қабул қилиб олингандан сўнг ҳамда ҳоким ёрдамчиси томонидан ўтказилган мониторинг натижасига кўра, қарз олувчини идентификациялаш орқали таъминотчига ўтказиб берилади.

❗️ Бир сўз билан айтганда, 2022 йил 1 мартдан бошлаб, таъминотчи «маркетплейс» тизимига ўз маҳсулотини жойлаштиради ва сотади. Кредит олувчи уни онлайн шартнома орқали сотиб олади. Маҳсулот кредит олувчига етказиб берилганидан сўнг кредит чиқарилади.

https://t.me/BOYSUN_BVQ


Chorva krediti bo'yicha MB xati.pdf
750.1Кб
Oilaviy tadbirkorlik faoliyati bo'yicha O'zbekiston Respublikasi Markaziy Bankining xati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳурматли тадбиркорлар!

✔️ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сизни сўровномада иштирок этишга таклиф этади!

Сизнинг жавобингиз маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар, инвестор ва экспортчиларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш, шунингдек, бизнес доираларининг ИТСВ билан ўзаро ҳамкорлигининг самарали усулларини жорий этиш имконини яратади!

🔗 Сўровда иштирок этинг!


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
“Бугунги йиғилишни ўзим ҳар бир вилоят ва туман кўрсаткичларини чуқур таҳлил қилиб ўтказаётганимнинг яна бир муҳим сабаби – 2022 йилда чорвачиликда камида 300 минг, қўй-эчкичиликда 150 минг, пиллачиликда 1,2 миллион, жами 1 миллион 650 минг аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича барча имконият ва захира мавжуд”, деди Президент.

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари вилоят ёки туманда гўшт, сут ва тухум маҳсулотларига талаб қанча, бу талабни қондириш учун 2022 йилда қандай тизимли ишлар қилиш керак, деган саволларга бирорта ҳудуд раҳбарида аниқ тасаввур йўқлигини танқид қилди.

Чорвачилик ва пиллачиликда бугунги вазифаларни бажариш ва айтиб ўтилган иш ўринларини яратишга шахсан вилоят ҳокимларининг ўзи масъул ва жавобгар бўлиши кўрсатиб ўтилди.

Туман ҳокимлари, аграр соҳа раҳбарлари учун чорвачилик, қўйчилик, эчкичилик, пилла ва жун саноати йўналишида ўқув семинари ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Биз “Инсон қадри учун” тамойили асосида келгуси беш йилда камбағалликни камида 2 бараварга қисқартиришни олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

Пандемия давом этаётгани, иқлим ўзгариши, сув танқислиги каби омиллар дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсишига сабаб бўлмоқда.

Аҳоли кундалик истеъмол харажатларининг 30 фоизини гўшт, сут ва тухум каби маҳсулотлар ташкил этади.

Шу боис, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим тармоғи – чорвачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш, ресурс тежовчи технологияларни кенг қўллаш орқали гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳар кунгидан ҳам долзарб ва устувор аҳамият касб этмоқда”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Показано 20 последних публикаций.

233

подписчиков
Статистика канала