Интернет, айниқса ижтимоий тармоқлар оммалашиб кетганидан сўнг инсониятнинг ўзаро муносабатида, мулоқотида, ҳатто ҳаракатни идрок қилишида катта ўзгаришлар рўй берди. Нима демоқчилигимни тушунтиришга уриниб кўраман.
Бир нарсага эътибор берганмисиз? Сиёсатчилар, зиёлилар, инфлюенсерлар, бизнесменлар ҳақидаги янгиликларга уларнинг Twitter ёки бошқа тармоқларда ёзган гапи асос қилиб олинади. Масалан, Трамп мана бундай деди, шундай қилди. Яъни ижтимоий тармоқда ёзишнинг ўзи ҳаракат деб қабул қилинади.
Тасаввур қилинг, Трамп уйда, ҳаммом халатида ўтирибди. Зерикиб, телефонини олди ва Twitter'да бир нарса ёзди. Сўнг дунёнинг энг катта нашрлари "Трамп шунақа баёнот берди" деб янгилик чиқарди.
Яъни баёнот бериш, муайян сиёсий ёки ижтимоий ҳаракат қилишнинг ўзи соддалашиб, осонлашиб кетди. Илгари баёнот учун одамларни бир ерга тўплаб, махсус тайёргарлик кўриб, нутқ сўзлаш, ёки бўлмаса каттакон мармар тошга турк-рун хатида мангу битик ёздириш керак бўлган бўлса, ҳозир туалетда ўтириб, интернетда бир нарса ёзворишнинг ўзи кифоя.
@AsanovEldar