Фарҳод аканинг постини ўқиб, бир реакция билдиргим келди. Аслида ўзим ҳам шунга яқин фикрларни ёзмоқчи бўлиб, вақтим етмай турганди. Энди Фарҳод аканинг фикрларига қўшимча қилиб қўяй.
Постнинг моҳияти: инклюзивлик, тенг ҳуқуқлар деб бақириб юрган, Трампни блоклаган, танқид қилган олигархлар Трамп сайланиши билан унга қуллуқ қилиб, ёнига борволди, инклюзивликдан, тенг ҳуқуқлардан воз, афроамерикаликларни ва аёлларни қўллаб-қувватлашдан воз кечди. Олигархларга фақат пул керак, қолган қадриятлардан эса фақат ҳукуматга ёки оммага ёқиш учун фойдаланади ва сиёсий шамол ўзгарганида тез бурилиб кетади.
Бунинг мисоллари узоқ ва яқин ўтмишда жуда кўп бўлгани учун мен ҳайрон қолмадим. Қўшимча қилмоқчи бўлганим: Америка ЛГБТ бўп кетди, ҳаммасининг мияси айниган деб юрганлар аслида қаттиқ адашгани, инклюзив сиёсат, BLM, MeToo каби ҳаракатлар бу давлатга керак экани исботланди. "Мияси айнимаган" экан, шунчаки, ўзимизда ҳам бўладигани каби, ҳамма сиёсатга мослашиб юрган экан ва бир кундаёқ воз кечиб кетди. "Нега қора танлилар ҳуқуқини талаб қиляпти, маза қилиб яшашяпти?" деб узоқдан фол очиб юрган консерватор ва руспарастларимиз аслида озчиликлар маза қилиб яшаб юрмаганини, дискриминация, уларга ёвқараш сақланиб келганини ва бу тўрт йил ичида кескин кучайиб кетиб, очиқ гапирилишини ўз кўзлари билан кўради. АҚШда муаммо бўлганки, бу муаммоларга қарши ҳаракатлар вужудга келган, осмондан тушмаган, аёллар ва яна бошқа эзилган қатламлар зерикканидан намойиш, кампаниялар уюштириб юрмаган.
Ҳамма америкаликлар бағрикенг ва очиқ бўлиб кетмаган, шунча тарғибот ва сиёсатга қарамай, консерваторлар барибир кўпчиликни ташкил қилди ва сайловда ғалаба қозонди. Трампга беш йил мутлақ ҳокимият берилса, америкаликлар ўзбеклардан баттар маънавиятчи бўлиб қолади.
Жамиятларда қарашлар кураши ҳамиша шунақа кечади: либераллар кучайиб, ўз қарашларини илгари сураверса, тарафдорлари кўпаяди, лекин консерваторларам сақланиб қолади, фақат пусиб, фурсат пойлаб ётади; либералларнинг агрессивлиги жонига тегиб кетгач, бош кўтаради, ҳокимиятга келади ва консерватизмни тарғиб қилади, либераллар жим бўлиб қолади. Шундай қилиб навбат алмашиб юраверишади.
Фақат биздамас. Бизда ҳамиша консерватизм устун, қолганлар ҳамиша жим юришга мажбур.
@AsanovEldar