Турли пабликларда, каналларда кўзим тушиб қолди — АҚШ элчиси билан учрашувдан иборат қандайдир тадбирга борган бир гуруҳ журналистларни қаттиқ ҳақоратлаб, хоинликда, АҚШга хизмат қилишда ва яна аллақандай гуноҳларда айблаб ётишибди. Бу жирканч айбловларни ёзган "жамоат фаоллари" менга Каримов даври паранойясини эслатиб юборди.
Мен у тадбирда йўқ эдим, кимлар борганиниям билмайман. Ўзи охирги йилларда АҚШ элчихонасининг деярли ҳеч бир тадбирига борганим йўқ, қандайдир шаклда алоқада эмасман; умуман, ҳеч бир элчихона билан яқин алоқада эмасман — уч йилдан буён журналист сифатида ишламаётганим туфайли бўлса керак. Лекин элчихоналарнинг тадбирларида қатнашиш одатий ҳол бўлиб қолган бир даврда журналистик фаолият билан шуғулланганман. Ундан олдинги даврда эса ҳар қандай хорижлик билан алоқа қилиш жиддий шубҳа-гумонга сабаб бўларди, мана шунақа айбловлар эшитилиб қоларди.
Мен сизга айтсам, элчихона — бошқа давлатнинг расмий ваколатхонаси. У бизнинг давлат билан келишилган ҳолда, рухсат олиб ишлайди. Маҳаллий медиа билан алоқа ўрнатиш, у орқали ўз мамлакатини тарғиб қилиш ҳам мана шу рухсат этилган фаолиятнинг бир туридир. Ўзбекистон элчихоналари ҳам худди шундай ишлайди, ҳатто хориж матбуотида пул эвазига пиар-мақолалар эълон қилиб боради. Америкалик "фаол"лар Ўзбекистонга бағишланган мақолани чоп этган сайтни "хоин"га чиқарармикин қизиқ?
Айтмоқчи бўлганим, бу жараёнлар — давлатлараро муносабатларнинг бир қисми, ҳамма жойда кузатиладиган одатий ва расмий нарсалар. Агар бундан ростдан қанақадир хавф бўлса, келинг ҳамма элчихоналарни ёпиб ташлайлик, чегараларни ҳам ёпволайлик.
Қайсидир давлатларнинг ғараз манфаати ёки бу йўлда қиладиган ишлари йўқ деб айтмайман. Балки бордир. Россия элчихонасининг "Россотрудничество" орқали шубҳали ишлар қилгани қулоғимга чалиниб қолади, лекин шунда ҳам у элчихона тадбирларига борадиган журналистларни "хоин"га чиқариш хаёлимга келмаган: улар ўз ишини бажаряпти — тадбирларни ёритяпти, қайси бири россияпараст бўлса, бу ҳам қонунан тақиқланмаган, сиёсий қарашлар эркинлиги бор. Лекин ўша ғараз мақсадли ишлар ўз "агент"ларини ҳаммага ошкор бир ерда тўплаб, едириб-ичириб, медиада ёритиб амалга оширилмаслигини ҳам жуда яхши биламан; озгина мантиқдан хабари бор одам буни тушунади. Ундай ишлар махфий қилинади, агентларнинг исми, юзи ошкор этилмайди.
Маданиятли жамиятларда зиёлилар бу оддий ҳақиқатларни яхши англайди ва адекват баҳс юритади. Параноик, фашистик давлатларда зиёлилар хорижлик билан тўқнаш келганларни хоинга чиқаради, ўзига ёқмайдиган қарашдаги одамларни қаматишга, қатл эттиришга, бадарға қилишга уриниб юради. Каримов даврида салкам шунақа аҳволга келиб қолгандик, яна ўша аҳволга қайтмайлик, зиёлилар босган қадамидан қўрқиб, қафасда яшагандай яшамасин.
Бунга ҳисса қўшаётган ўша "жамоат фаол"лари аслида оммавий паранойяни яратаётганини, сўз ва фикр эркинлигига болта ураётганини, Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан расмий муносабатларига рахна солаётганини тушуниб олса яхши бўларди. Ўз постларида худди тепасида чироқ ушлаб тургандай, ҳеч қандай исбот-далилсиз, оғзига келганича "мана бундай режа қилишган, мана буни келишиб олишди, мана бундай иш қилишади" деб ёзган, журналистларни уялмай, қўрқмай оғир ҳақорат қилган у тролларни жабрланувчилар судга бериб, бироз хушёр торттириши керак менимча. Ҳамма бир-бирини пойлаб, бир-бирини шпионликда айблайдиган, кўчада эркин нафас олиб бўлмайдиган жамиятга қайтиб қолишни истамайман.
@AsanovEldar