Ўзбек медиасида, турли ижтимоий тармоқ фаоллари орасида шошқалоқлик жуда кўп — маълумотни текширмай тарқатвориш, ўзига ёқмайдиган масала бўлиб қолса, дарров ҳиссиётга берилиб, ваҳима кўтарвориш кўп учрайди. Ҳеч бир таҳлилни ва ҳиссиётсиз баҳо беришни ўрганишмади бундайлар. Бугунам шунақа воқеа рўй берди — эшак гўштини сотишга рухсат беришибди деган янгилик тарқалиб, бир олам ўринсиз эътироз ва киноя айтилди.
Авваламбор, гап бошқа ёқда эканига аниқлик киритилди — мана бу ерда батафсил ўқинг.
Иккинчидан, менда бир қанча савол туғилди. Рухсат берилганида нима бўларди? Сизни биров ейишга мажбур қилармиди? Ёки қизиқиб еб қўярмидингиз? Агар мабодо рухсат бўлса, қонун ва ахлоққа зид бўлмаса (менимча, зид), кимдир шу рухсатдан фойдаланиб, еса нима бўлади? Сизга нима зарари тегади? Ўзингга ёқмайдиган ҳар нарсани тақиқлашга интилиш қаердан? Нима бу ҳокимиятсиз диктаторлик?
Қолаверса, эшак гўштини сотиш бизнес нуқтаи назаридан ҳам зарарли — ҳам эшакни гўшт учун етиштириш ўзини оқламайди, ҳам кенг оммага маданият ва гигиена нуқтаи назаридан сотишнинг имкони йўқ. Рухсат тегсаям оммалашиб кетишига шубҳам бор. Экологлар, табиат ҳимоячилари ҳам эътироз билдиради деб ўйлайман.
@AsanovEldar