Дарон Ажемўғли ва Жеймс Робинсоннинг Why Nations Fail китоби ҳақида бир нарса ёзмоқчи эдим, қарасам, олдин кўп ёзган эканман (1, 2, 3, 4). Нимадир ёзсам, такрор бўлиб қолади: китоб ҳақида фикр ҳам билдирганман, ундан нима ўрганганимни ҳам айтганман.
Шунга бошқа бир китобни тавсия қиламан. Робинсоннинг Жаред Даймонд билан ҳаммуаллифликда ёзган китоби бор: Natural Experiments of History. Ажемўғли билан ёзган китобида Даймонднинг қарашларини танқид қилган олим у билан ҳаммуаллифликда энди Ажемўғлини танқид қилган бўлса-я. 😄
Хуллас, вақт бўлганда бу китобни ҳам қараб чиқинг. Робинсонни эслашимга асосий сабаб эса – у Тошкентга келаркан. Машҳур олим билан учрашув 17 март куни соат 17:00 да Intercontinental меҳмонхонасида бўлиб ўтади.
Тадбирчани текин реклама қиляпман, ташкилотчилар бир чеккадан бўлсаям текин билет берар деган умидда. Дунёга машҳур олимлар Тошкентга кам келади, бундай воқеалар кенгроқ ёритиш фанни оммалаштиришга хизмат қилади.
@AsanovEldar