Ушбу викторина саволини тўлиқ жавоби. 👇
https://t.me/Asaka_Ziyo/8782
Уккоша ибн Мухсин розияллоҳу анҳу ҳақида.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳеч бир савол-жавобсиз жаннатга кириш башоратини олган буюк саҳобий Уккоша ибн Муҳсин розияллоҳу анҳу эдилар.
Бану Умайя қабиласининг амири. Ғайратли, кучли, ақлли, ўта сезгир ва оқкўнгиллиги билан одамлар орасида ажралиб турардилар. У шижоатли ва журъатли эдилар.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилдилар: “Менга умматлар кўрсатилди. Пайғамбар ва пайғамбарлар ўта бошлашди. Улар билан бир оломон одам бирга эди. Бир пайғамбар билан эса ҳеч ким ўтмади. Ногаҳон, кўзимга катта бир оломон кўринди. Мен: «Бу нима, шу менинг умматимми?», деб сўраганимда, «Йўқ, бу Мусо ва унинг қавмидир», деб айтилди. Менга:“Уфққа қара!” деб буюрилди. Қарасам, уфқни тўлдириб халқлар келяпти. Кейин: “Осмон уфқининг бу томонига, анави томонига қара”, дейилди. Бу ёқда ҳам уфқни тўлдириб тумонат одам келаётганини кўрдим. Менга: “Булар сенинг умматинг. Улардан етмиш минги савол-жавобсиз жаннатга киради”, дейилди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошқа ҳеч нарса айтмасдан, (ичкарига) кириб кетдилар. Ўтирганлар: “Биз Аллоҳ таолога имон келтириб, Унинг расулига эргашдик. Ўшалар биз бўламизми ёки Исломда туғилган авлодларимизми? Чунки биз жоҳилият замонида туғилганмиз”, дея музокарага киришиб кетишди. Бу гапларни эшитган Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳужраларидан чиқиб, бундай дедилар: “Улар ирим қилмайдиган, фол очдирмайдиган, ва (касал бўлмасидан) баданига (темир қиздириб) босмайдиган ва Парвардигорига таваккал қиладиганлардир”. Шунда Уккоша ибн Муҳсин (розияллоҳу анҳу) ўрнидан туриб: “Ё Расулуллоҳ, мен ўшаларданманми?” деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сен ўшалардансан”, дедилар. Муҳожирлардан бошқа бир киши туриб: “Ё Расулуллоҳ, мен ўшаларданманми?” деб сўраган эди, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Уккоша сендан олдин сўради”, деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий).
┄┅┅•🌺•═•⊰📚⊱•═•🌺•┅┅┄
↪️🌴 Яқинларингизга ҳам илм улашинг! 📲💻🖥
➡️🍃 @Asaka_Ziyo каналини кузатиб боринг! 👆