Asaka_Ziyo


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Муҳаммад Солих жоме масжиди имом хатиби Шаҳобиддин домла расмий канали.
📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ушбу викторина саволини тўлиқ жавоби. 👇
https://t.me/Asaka_Ziyo/8782

Уккоша ибн Мухсин розияллоҳу анҳу ҳақида.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳеч бир савол-жавобсиз жаннатга кириш башоратини олган буюк саҳобий Уккоша ибн Муҳсин розияллоҳу анҳу эдилар.
Бану Умайя қабиласининг амири. Ғайратли, кучли, ақлли, ўта сезгир ва оқкўнгиллиги билан одамлар орасида ажралиб турардилар. У шижоатли ва журъатли эдилар.

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилдилар: “Менга умматлар кўрсатилди. Пайғамбар ва пайғамбарлар ўта бошлашди. Улар билан бир оломон одам бирга эди. Бир пайғамбар билан эса ҳеч ким ўтмади. Ногаҳон, кўзимга катта бир оломон кўринди. Мен: «Бу нима, шу менинг умматимми?», деб сўраганимда, «Йўқ, бу Мусо ва унинг қавмидир», деб айтилди. Менга:“Уфққа қара!” деб буюрилди. Қарасам, уфқни тўлдириб халқлар келяпти. Кейин: “Осмон уфқининг бу томонига, анави томонига қара”, дейилди. Бу ёқда ҳам уфқни тўлдириб тумонат одам келаётганини кўрдим. Менга: “Булар сенинг умматинг. Улардан етмиш минги савол-жавобсиз жаннатга киради”, дейилди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошқа ҳеч нарса айтмасдан, (ичкарига) кириб кетдилар. Ўтирганлар: “Биз Аллоҳ таолога имон келтириб, Унинг расулига эргашдик. Ўшалар биз бўламизми ёки Исломда туғилган авлодларимизми? Чунки биз жоҳилият замонида туғилганмиз”, дея музокарага киришиб кетишди. Бу гапларни эшитган Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳужраларидан чиқиб, бундай дедилар: “Улар ирим қилмайдиган, фол очдирмайдиган, ва (касал бўлмасидан) баданига (темир қиздириб) босмайдиган ва Парвардигорига таваккал қиладиганлардир”. Шунда Уккоша ибн Муҳсин (розияллоҳу анҳу) ўрнидан туриб: “Ё Расулуллоҳ, мен ўшаларданманми?” деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сен ўшалардансан”, дедилар. Муҳожирлардан бошқа бир киши туриб: “Ё Расулуллоҳ, мен ўшаларданманми?” деб сўраган эди, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Уккоша сендан олдин сўради”, деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий).
┄┅┅•🌺•═•⊰📚⊱•═•🌺•┅┅┄
↪️🌴 Яқинларингизга ҳам илм улашинг! 📲💻🖥
➡️🍃
@Asaka_Ziyo каналини кузатиб боринг! 👆


Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келган илк даврларида у ерда яшайдиган яҳудийга нисбатан қандай муносабатда бўлганлар?
Опрос
  •   Уларни сургун қилганлар
  •   Уларни қамал қилганлар
  •   Улар билан иммифоқчилик битими тузганлар
851 голосов


Расулуллоҳ Масжиди Набавийни, ҳужраларини битирганга қадар кимни уйида яшаб турганлар?
Опрос
  •   Асъад ибн Зурорани
  •   Саъд ибн Робиъни
  •   Абу Айюб Ансорийни
1644 голосов


Масжиди Набавийнинг қибласи ўшанда қайси тарафга қараган бўлган?
Опрос
  •   Жанубга, Масжидул Ҳаромга
  •   Шимолга, Масжидул Ақсога
1737 голосов


Расулуллоҳ Мадинага келиб биринчи қилган ишлари нима бўлган?
Опрос
  •   Масжиди Набавийни қуриш
  •   Саҳобаларни ўзаро бродар тутинтириш
  •   Яҳудийлар билан битим тузиш
1835 голосов


Мадина об-ҳавоси ёқмай баъзи муҳожир саҳобалар бемор бўлиб ётиб қолишган, улар қандай касаллик билан оғришган эди?
Опрос
  •   Вабо
  •   Қорин оғриғи
  •   Иситма.(безгак)
33 голосов


Мадинаи Мунавварага Расулуллоҳнинг келганини эшитиб, фақат пайғамбарлар биладигон саволларни берган ва қониқарли жавобларни олиб ўша заҳоти иймон келтирган яҳудий олими ким?
Опрос
  •   Абу Ёсир
  •   Ҳуяй ибн Ахтоб
  •   Абдуллоҳ ибн Салом
1461 голосов


Расулуллоҳ Мадинага ҳижрат қилганларида қамарий ҳисобда неча ёшда эдилар?
Опрос
  •   52 ёшда
  •   53 ёшда
  •   54 ёшда
1629 голосов


🍃Савол: "Қуръоннинг_қалби" деб номланган сура қайси? 📖
Опрос
  •   Фотиҳа
  •   Ихлос
  •   Ёсин
  •   Мулк
1749 голосов

14.8k 0 26 21 167

Мадинаи Мунавваранинг аввалги номи нима бўлган?
Опрос
  •   Ясриб
  •   Тоиф
  •   Қуддус
1908 голосов

15k 0 21 17 129

📌✨11-Март куни учун
Саҳарлик ва Ифторлик вақтлари

⌚️0⃣5⃣: 1⃣2⃣   🆕 ⌚ 1⃣8⃣: 2⃣1⃣

📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿🇺🇿✿⊱•❁•┈•┈•••⊰
➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️✅
@Asaka_Ziyo.👈

28.5k 0 196 6 163

🎤✨Юнус сурасидан бошланади.

🎧 Абдулбосит қори

📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿

⊱•••┈•••❁•⊰✿✿⊱•❁••┈•••⊰
➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️✅
@Asaka_Ziyo.👈


🎤 Рамазон сухбати
🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3
⏳ 05:19 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун


☕️Оғиз очиш олдидан Аллоҳга дуолар қилишни унутманг.🤲

Бугун ифторлик вақти

1⃣8⃣: 2⃣0⃣

Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатлари ва унинг фазли улуғ. Зеро, дуоси қайтарилмайдиган кишиларнинг бири ифторни кутиб ўтирган рўзадордир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уч кишининг дуоси қайтарилмайди: ...рўзадорнинг дуоси то ифтор қилгунича...».📚
⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️✅
@Asaka_Ziyo.👈


🔴 Катталардан илтимос!

"Топганинг тўйларга буюрсин!" деб дуо қилаверманглар! Шундоғам бутун умр ишлаб топганимиз тўйга кетиб, қолган умримиз қарз тўлаш билан ўтяпти.

Илтимос, дуо қилсангиз, "Топганинг Аллоҳ йўлига буюрсин" деб қилинг! Зора шунда фарзандлар илмли бўлиб, жамият ўлароқ бу умматни холи ислоҳ бўлса!

↪️
https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!

32.6k 0 243 4 274

#Суннат

🌴Фотимадан бошқа барча фарзандлари вафот қилса ҳам, қалбларига энг маҳбуб завжалари вафот қилса ҳам, ёшликдан ота-онадан етим қолсалар ҳам, энг яқин қадрдонлари – амакилари Абу Толиб, Жаъфар ва Ҳамзалар ҳалок бўлса ҳам, доимо мусулмонларнинг, камбағалларнинг ташвиши билан машғул бўлсалар ҳам, душманлар билан тўқнашувларда қатнашсалар ҳам, ўлим ва охират азобини билсалар ҳам – мана шуларнинг барчасига қарамай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни фақат табассум қилган ҳолда кўришар эди. У зотнинг табассум қилганларини кўрган одам «У зотга энг маҳбуб киши мен бўлсам керак», деб ўйлаб қолар эди…🌺
┄┅┅•🌸•═•⊰☘⊱•═•🌸•┅┅
➡🌴 Дўстларингизга ҳам жўнатинг! 📲🖥💻
↪️🕌
@Asaka_Ziyo


#САҲОБА #СИЙРАТ

🌹Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу. 🍀


🔘Тўлиқ исми: Жарир ибн Абдуллоҳ ибн Жобир ибн Молик ибн Наср ибн Саълаба, Абу Амр – Абу Абдуллоҳ ҳам дейилган – Бажалий. Яман қабилаларнинг бири Бажийла (ҳозир эса Бани Молик қабиласи дейилади) қабиласига мансуб буюк саҳоба. ✅

💢Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг у ҳақидаги сўзлари:

📚Имом Ибн Касир “Ал-Бидоя ван-ниҳоя”да: “У Мадинага келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга хутба-мавъиза қилиб турган эдилар. Узотга нимадир маълум бўлдию, тўсатдан мавъизаларининг орасида: “Мана бу дара томондан сизнинг ҳузурингизга яманликларнинг энг яхши кишиларидан бири келади. Унинг юзида фаришта сиймоси бор, яъни юзи фариштадек гўзалдир”, деган эдилар.
Муғира ибн Шиблдан ривоят қилинади: “Жарирнинг ўзи бундай деган: “Мадинага яқинлашганимда уловимни чўктиридим, жомадонимнинг оғзини ечдим ва (меҳмонбоп)кийимимни кийдим. Масжидга кирсам, (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хутба-мавъиза қилаётган эканлар. Негадир одамлар менга тикилиб қараб қолдилар. Шунда ёнимда ўтирган кишига: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мен ҳақимда бирор нарса айтдиларми?”, дедим. У бундай жавоб берди: “Ҳа, сени гўзал сўзлар ила ёдга олдилар: хутба-мавъиза қилиб турган эдилар. У зотга нимадир маълум бўлдию, тўсатдан: “Мана бу дара томондан сизнинг ҳузурингизга яманликларнинг энг яхши кишиларидан бири келади. Унинг юзида фаришта сиймоси бор яъни юзи фариштадек гўзалдир”, дедилар”. Бу воқеани тинглаб, беихтиёр Аллоҳга ҳамд айтдим”. Имом Аҳмад ривояти.
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊

🌴Саҳобаларнинг у ҳақидаги мақтовлари:

🌺Жарир ибн Абдуллоҳ ўта чиройли киши бўлгани учун Умар разияллоҳу анҳу: “Жарир бу умматнинг Юсуфидир”, деганлар.💐

🌺Ҳазрат Али разияллоҳу анҳу эса: “Жарир бизга аҳли байт(ўз оила-аъзоларимиздек)дир”, деганлар.
┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅
➡🕊Яқинларингизга ҳам улашинг илм бўлсин!
↪️🌐
@Asaka_Ziyo. ☝


☘Сиқилманг!
Хафалик ибодатдан заифлаштириб, илмдан қолдиради, тушкунликка олиб боради, ёмон гумонга чорлайди ва умидсизликка йўлиқтиради.

☘Сиқилманг!
Хафалик ва безовталик руҳий дардларнинг асоси, асаб орқали келадиган касалликларнинг манбаи ҳамда парокандалик, васваса ва изтиробнинг моддасидир.

☘Сиқилманг!
Ахир сизда Қуръон, зикр, дуо, намоз, садақа, яхшилик, келгусида самара берувчи манфаатли ишлар бор-ку?

Сиқилманг!
Бекорчиликдан диққинафас бўлманг! Намоз ўқинг, тасбеҳ айтинг, китоб ўқинг, ёзинг, ишланг, меҳмон кутинг, зиёрат қилинг ва фикр юритинг!☝️

┄┅┅•🌺•═•⊰🕌⊱•═•🌺•┅┅
➡🌴 Дўстларингизга ҳам жўнатинг! 📲🖥💻
↪️🕌 @Asaka_Ziyo

32.7k 1 361 4 179

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌺🌱🌸🌱🌺🌱🌸🌱🌺🌱🌸🌱
Солиҳлардан бирига: «Қуръондан кунига қанча (оят) ўқийлик?» дейишди. У зот: «Қанча бахт-саодат хоҳласанг, шунча», деди.
┄┅┅•🔊•═•⊰🎬⊱•═•🔊•┅┅
➡🌴 Дўстларингизга ҳам жўнатинг! 📲🖥💻
↪️🕌 https://t.me/Asaka_Ziyo

33.4k 0 144 22 149

Бомдод эгаларига олқишлар бўлсин!
Улар юзларида нур, қалбларида сурур, ўзлари эса гуноҳлари мағфират қилинган зотлардир!
Аллоҳим! Бизларни ана шулардан қилгин. 🤲
┄┅┅•🔘•═•⊰🕌⊱•═•🔘•┅┅
➡🌴 Дўстларингизга ҳам жўнатинг! 📲🖥💻
↪️🕌 @Asaka_Ziyo

36.3k 0 292 20 288
Показано 20 последних публикаций.