Asaka_Ziyo


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Муҳаммад Солих жоме масжиди имом хатиби Шаҳобиддин домла расмий канали.
📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Жума фазилатли кун

☪️ Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жумага уч хил одам ҳозир бўлади.
- Бир одам унга лағв қилиш учун ҳозир бўлади. Унинг жумадан насибаси ўшадир.
- Бир одам унга дуо қилиш учун ҳозир бўлади. У Аллоҳ азза ва жаллага дуо қилади. У Зот эса хоҳласа беради, хоҳласа ман қилади.
- Яна бир одам унга жимлик ва сукут ила ҳозир бўлади. Ҳеч бир мусулмоннинг елкасини туртиб ўтмайди. Ҳеч кимга озор бермайди.
Ана ўша жума унинг учун келаси жумагача ва яна уч кун зиёдаси ила каффоротдир. Чунки Аллоҳ таоло: «Ким бир яхшилик келтирса, унга ўн мисли берилур», – деган».

Абу Довуд ривояти.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️✅
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!


🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3 1-қисми
🕰 06:00 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.


Ассалaму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Муродбахш янги тонг муборак бўлсин...

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, ҳалол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб айлаб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Аллоҳ  ибодатлармизни   қабул  этсин!

Кунингиз мазмунли, бекаму-кўст ўтсин!


⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️✅
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

29.1k 0 1.4k 9 121


20.2k 0 243 3 154

​​🔴 #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ.👇

(Асака тумани учун )☝

🗒 Ҳижрий 1446 йил 02-Ражаб ойи
🗒Мелодий 2025 йил 02-Январь
⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰
☀️⚡️Субх 06:10:
🕋🌙Бомдод 06:40:
🕋🌙Пешин 12:50;
🕋🌙Аср 15:25:
🕋🌙Шом 17:05:
🕋🌙Хуфтон 18:50:

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

⊱•┈•••❁•⊰✿🌺✿⊱•❁••┈•⊰
➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️✅
https://t.me/Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘

22.7k 0 329 9 120

Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ айтади:

"Бадан касал бўлса, унга на таом, на ичимлик, на уйқу ва на дам олиш наф беради. Шунингдек, қалбга ҳам дунё муҳаббати ўрнашиб олса, унга ваъз насиҳат таъсир қилмайди".

"Ҳилятул авлиё" китоби 2/363
.

@Asaka_Ziyo


Тадаббур

"Билингки, албатта, Аллоҳ ерни ўлимидан кейин тирилтирур", Ҳадид сураси, 17 - оят.

Маъсият, гуноҳлар қалбингни қанчалар ўлдирмасин, умидсизликка тушмагин ва Аллоҳга қайтгин. Ана шунда Аллоҳ таоло тез орада худди ерни ўлимидан кейин тирилтиргани каби, қалбингни тирилтирур, ҳаёт ато этур...


@Asaka_Ziyo



22k 0 6 56 170

Пайшанба рўзаси

Усома ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

"Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни душанба ва пайшанба кунлари рўза тутишларини кўрдим. У ҳақида  сўрадим, шунда у зот:

" Албатта, амаллар душанба ва пайшанба кунлари Аллоҳга тақдим этилади. Мен амалларим Аллоҳга тақдим қилинган вақтда рўзадор бўлишни яхши кўраман', дедилар".

(Абу Довуд ривояти).
⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️✅
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!

23.5k 0 134 5 158

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰

⚖ Ҳеч қачон касод ва барбод бўлмайдигон 3 та тижорат.

1⃣ ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ

2⃣ НАМОЗ ЎҚИШ

3⃣ МАХФИЙ ВА ОШКОРА САДАҚА БЕРИШ.


📚ДАЛИЛ; “Фотир” сураси, Оят 29

إِنَّ الَّذِينَ يَتْلُونَ كِتَابَ اللهِ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَأَنفَقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً يَرْجُونَ تِجَارَةً لَّن تَبُورَ ‎﴿٢٩﴾

29. Қуръон ўқийдиган ва унга амал қиладиган, намозларини ўз вақтида тўкис адо этадиган, Биз ризқ қилиб берган мол-дунёлардан фарз ва ихтиёрий нафақаларни махфий ва ошкора суратда берадиган кишилар – ана ўшалар ҳеч қачон касод ва барбод бўлмайдиган тижоратни, яъни, Роббиларининг розилиги ва мўл-кўл ажру савобига эришишни умид қиладилар
.

➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️✅
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!


# Таржима:

"Ҳасбуна Аллоҳу ва ниъмал-вакил" (Аллоҳ бизга етарли ва У қандай яхши Ҳомийдир!)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
У киши айтганлар:
"Ҳасбуна Аллоҳу ва ниъмал-вакил" сўзини Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланган пайтда айтганлар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эса бу сўзларни одамлар:
"Албатта, одамлар сизларга қарши тўпланди, улардан қўрқинглар" — деганларида айтдилар. Бу (насиҳат) уларнинг иймонини янада оширди. Ва улар:
"Ҳасбуна Аллоҳу ва ниъмал-вакил" — деб айтдилар.
(Бухорий ривояти).

Кўпинча "Ҳасбуна Аллоҳу ва ниъмал-вакил" сўзини зикр қилиш инсонга қайғу-аламларини енгишда, мусибатлар, душманлар, қашшоқлик, ва зулмларга қарши тура олишда қувват беради.

Эслатма:

Зулм кўрган ҳар бир инсонга Аллоҳ таоло ваъда қилган:
"Албатта, Менинг иззатим ва жамолим ҳаққи, Сенга албатта ёрдам бераман, ҳатто бироз вақт ўтгач бўлса ҳам."

(Юнус ал-Жобир
).

@Asaka_Ziyo

22.2k 0 155 12 196

❗️АСР НАМОЗИГА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

🕌 Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аср намозини ўтказиб юборган одам оиласидан, бойлигидан айрилган киши кабидир", деганлар.

🔥 Яъни, аср намозини узрсиз ўқимаган одам оила аъзоларидан, мол-мулкидан айрилиб қолганга ўхшайди.

✅ Аслида ҳар қандай намозни ҳам вақтидан кечиктириш мумкин эмас. Аммо аср намозига яна ҳам аҳамиятли бўлиш зарур. Чунки бошқа ҳадисда аср намозини қазо қилганни амаллари ҳабата (бекор) бўлибди, дейилган.

@Asaka_Ziyo

25.3k 0 291 4 221

قال مالك بن أنس–رحمه الله-:
لفتى من قريش: يا ابن أخي تعلم الأدب قبل أن تتعلم العلم.
"حلية الأولياء ، وطبقات الأصفياء" 6/330

Имом Молик Ибн Анас роҳимаҳуллоҳ Қурайшлик бир болага: “Эй Биродаримни ўғли! Илм ўрганишдан олдин, одобни ўргангин”, деди.

Абу Нуъайм роҳимаҳуллоҳнинг “Ҳилятул Авлиё” китоби, 6- жуз, 330- бет.

Толиби илм энг аввал одобни ўрганиши керак. Ҳамма нарсани боши одобдир
.

@Asaka_Ziyo

23.6k 0 34 11 109

🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3
🕰 06:00 дақиқа

🌐 @Asaka_Ziyo канали учун.


#ЖАРАЁН

▫️Телеграм каналимизда ҳам история қўйишлик ва илм кўпроқ ёйилиши учун “Telegram Premium”га эга обуначиларимиз овоз бериб ўз ҳиссангизни қўшинг

✅Ҳозирда бизга овоз етишмаяпти, бир одам 4тагача овоз бера олади

👉🏻Овоз бериш учун:
https://t.me/boost/Asaka_Ziyo

🔄”Telegram Premium”и бор дўстларингизга юборинг.


Ушбу расмда қўл орқали тасбеҳ айтиш тартиби баён қилинган. Унда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зикр қилиш ҳақидаги ҳадиси ҳам келтирилган.

Тасбеҳ тартиби

Қўлда тасбеҳ айтиш учун ҳар бир бармоқда белгиланган нуқталар ёрдамида ҳисобланади:

1. Субҳаналлоҳ – 33 марта.


2. Алҳамдулиллаҳ – 33 марта.


3. Аллоҳу Акбар – 33 марта.



Расмда келтирилган ҳадисда айтилганки, кимки ҳар намоздан сўнг:

33 марта "Субҳаналлоҳ",

33 марта "Алҳамдулиллаҳ",

33 марта "Аллоҳу Акбар" деса ва охирида:


«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қадир»
деса, унинг гуноҳлари, ҳатто денгиз кўпигичалик бўлса ҳам, кечирилади.



Ушбу зикрнинг фазилати

Бу зикр:

Роббингизни улуғлаш ва шукр қилишнинг бир кўриниши.

Рўзғор ва қалбда тинчлик келтирувчи ибодат.

Ҳар кунги гуноҳларни ювувчи фазилатли амалдир.

@Asaka_Ziyo

24.2k 1 255 3 214

#Ражаб ойининг илк саҳарлигида...

Эй Роббим! Мени ҳаёт ва унинг ўзгаришларидан беркит ва ҳимоя қил!
Эй Аллоҳим! Менга неъматларингни, фазлингни ва раҳматингни бардавом қил!
Эй Аллоҳим! Менинг аҳволимни энг яхши ҳолга ўзгартир. Менга оддий кўриниб қолган ва мен шукридан ғофил бўлган неъматларни мендан тортиб олма!
Эй Роббим! Мен қилиб сўнгра унутган гуноҳлар билан мени жазолама. Гуноҳларимни мағфират қил!
Эй Аллоҳим! Менинг ҳаётдаги зулматларни, ёмон ўзгаришларни, тўсатдан тушадиган кулфатларни ҳис қилишимга йўл қўйма!
Эй Роббим! Мени кутилмаган ризқлар ила ризқлантир, ақлимга келмаган яхшиликлар ила насибалантир. Мен амри-муҳол дея ўйлаган орзуларимни рўёбга чиқар!
Эй Аллоҳим! Орзу ва умидларимнинг яхшисини бер. Мен юрадиган ҳар йўлда менга тавфиқ ато айла. Ортда қолган кунларим энг қийин кунларим бўлсин. Менга ишларни қийин қилма. Ҳар тангликдан чиқиб кетадиган бир йўл кўрсат. Мени покиза ризқ ила ризқлантир. Менга яшашга, рози бўлишга куч бер. Жаннатинг ила ризқлантир. Жаннатда неъмат берган бандаларингга ҳамроҳ қил!

Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ!

Аллоҳим! Бизга Ражаб ва Шаъбонни баракали қилгин. Рамазонга соғ-саломат етказгин!


⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️✅
https://t.me/Asaka_Ziyo0001

34.3k 0 894 36 320



#Ражаб_ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?

🍀– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.📚

🍀– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида кўп истиғфор айтишга тарғиб қилганлар.📚

Уламоларимиз:
“Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган эди.

✅Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик
!

↪️🕌 @Asaka_Ziyo

28.7k 0 287 11 217


29.2k 1 287 12 186
Показано 20 последних публикаций.