Олти йил аввалги овозли хабар учун беш йиллик қамоқ жазоси
Ижтимоий хавфи катта бўлмаса-да тирноқ тагидан кир қидириш амалиёти кўпайиб бораётганга ўхшайди. Масалан,
“ISHONCH VA HARAKAT” адвокатлик бюроси адвокати Абдували Даминов айтиб берган ҳолатни эшитиб, Сталин давридаги НКВДнинг хунрезликлар кўз олдимизда гавдаланмоқда.
Маълум бўлишича, фуқаро С.Илиусинов 2019 йил июль ойида телеграмм орқали ўзининг иккита танишига моҳиятини англамай Ўзбекистон қонунлари шариатга тўғри келмаслиги, қонун чиқарувчи Сенатда мусулмон бўлмаганлар ҳам борлиги тўғрисида овозли хабар юборган.
Бироқ орадан 6 йил вақт ўтгач, бу иш кўтарилиб, ЖИБ Олмазор туман судининг судьяси С.Шодмонов, С.Илиусиновга ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди ва 156-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиш айби билан беш йил-у бир ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлабди.
Қизиғи шундаки, Олий суд томонидан эълон қилинган таъқиқланган материаллар рўйхати (19.12.2024 ҳолатига кўра бу маълумотлар доимий янгиланиб борилади)да С.Илиусинов юборган овозли хабар файли мавжуд эмас.
Негадир суд С.Илиусиновга жазо тайинлашда унинг муқаддам судланмагани, оилада ёлғиз боқувчилиги, қарамоғида касалманд онаси, турмуш ўртоғи ҳамда уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, овозли хабар бундан олти йил аввал юборилгани, уни бирор бир диний оқим ёки йўналишга мойиллиги йўқлиги, етти ойдан бери қамоқда сақланаётгани, қилмишидан пушаймонлиги, айбига иқрорлиги, маҳалла томонидан кафиллик берилганига қарамай унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўлламаган.
Адвокатнинг айтишича, С.П.Илиусиновни оиласининг иқтисодий аҳволи ниҳоятда оғир. У ўзи рассомчилик билан шуғулланган. Иш бўлмай қолганда таксичилик ортидан оила боққан. Бугун унинг оиласи ҳимоя учун ҳатто адвокат ёллашга ҳам пул тополмай қийналмоқда.
Қизиқ: олти йил аввалги биргина овозли хабар учун бугун бир оиланинг боқувчисини қамаб, онаси ва болаларини оч-наҳор, қаровсиз қолдириш кимга керак: давлатгами, судгами ё..?
https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal