Қонун ва тенгхуқуқлик.UZ/Закон и равноправие.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Русский
Категория: Блоги


Фикр билдириш ва мулоқот учун /пообщаться и выразить свое мнение👇
https://t.me/Angren_NK_gruppa
Мурожаат учун/ для обращений 👇 @Pomoshnikadm1nabot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Русский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Барча талабалар кўриши шарт

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


1 мартдан 6 ой давомида сотилмаган 10 минг квадратгача бўлган давлат объектлари тадбиркорларга 10 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади

Тўрт йил давомида ижара вақтида тўланса, бу жой тадбиркорга хусусийлаштириб берилади.

Ёшларни IT ва чет тилига ўқитиб, халқаро тан олинган сертификат берадиган тадбиркорлар биринчи йил ижара тўламаслиги белгиланди.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Яхшилик жавобсиз қолмайди

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Миллий гвардия

Ушбу видео комментида ҳар бир комментатор ўз фикрини исботлашга уринган. Кимдир саҳналаштирилган, яна кимдир ростакасим шунақа деб изоҳ қолдирган экан.

Тошкент вилоятида бир неча марта гувоҳи бўлганимни айтаман. Ҳақиқатдан ҳам 3-5 минутда чақирилган жойига етиб келади. Фуқаролар билан муомила маданияти ҳам жойида.

P/s: заказ пост эмас.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Давлат университети талабаларига фирибгарлар томонидан турли телеграм рақамлар орқали "Контрактдан қарздорлигингиз бор", мазмунидаги фейк "иловалар" юборилмоқда.

Аввалроқ, хусусий университет талабаларига ҳам шу мазмундаги хабарлар юборилган эди.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


“Дом”да яшовчилар қўшниси қарздор бўлса иссиқлик таъминотидан узилиши ёлғон

Veolia Energy Tashkent компанияси ижтимоий тармоқда бир хонадон қарздорлиги учун бутун бинода таъмино узилиши ҳақидаги хабарларни рад этди.

“Қўшниларнинг қарзи туфайли коммунал хизматларнинг ўчирилиши ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри кeлмайди”, дейилади хабарда.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Бугундан чала "мотиватор", "психолог", "коуч" ва шу кабиларни жавобгарликка тортишга оид қонун кучга кирди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59 прим 4-моддасига кўра, маърифий фаолиятни бундай фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан амалга ошириш ёхуд маърифий фаолиятни амалга ошириш бўйича қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этмаслик, башарти жиноят аломатлари, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ижтимоий тармоқларда кўриб қолсангиз, 102 га тел қилишингиз мумкин

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Тошкент вилоятида дрон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Малайзиянинг Меraque компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш илмий-тадқиқот институти ҳудудида ақилли қишлоқ хўжалиги техникалари ва дронларни маҳаллийлаштирган ҳолда ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланди.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Қозоқ қардошларни қўллаб турган ўзбек мухлислари

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Бу утилизация йиғими солиқ эмас, қип-қизил ўлпон

Газ йўқлиги ва бензин тақчиллиги фонида охирги илинж ҳисобланган электромобиллар билан боғлиқ иккиюзламачи ва зараркунанда ҳаракатлар давом этади. 2024 йилда бошланган нотариф чекловларига навбатдаги ўлпон-товон қўшилмоқда.

Импортни чеклаш учун 2020 йилда жорий қилинган утилизация йиғими қаерга, қайси чўнтакка тушаяпти, ким тақсимлаяпти, нимага ишлатилаяпти, ҳеч ким билмайди. Бюджетда утилизация йиғимидан тушумлар ҳам, харажатлар ҳам бирон марта очиқланмаган. Халқ тугул, парламент олдида ҳам. Яъни бу утилизация йиғими солиқ эмас (солиқларни парламент жорий қилади), қип-қизил ўлпон.

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими оширилиши ҳақида.

Маълумот учун,  Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб электромобиллар учун утилизация йиғими (коди ТИФ ТН 8703 80) оширилади. Утилизация йиғимлари қуйидагича этиб белгиланди:
— Ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган электромобиллар учун йиғим БҲМнинг 120 баравари — 45 миллион сўм;
— Ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлган электромобиллар учун БҲМнинг 210 баравари (78,75 миллион сўм)
.


Пенсионер Ўзбекистондан чиқиб кетганда пенсия қандай тўланади?

“Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ, бугунги кунда:

пенсионер Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистонга қайтиб келмаганида пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади.

Бунда вақтинча тўхтатилган пенсияни тўлаш пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг қайта тикланади.

Фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг олинмай қолган ойлардаги пенсиясини 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

Бунда пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади".

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Электромобиллар учун утилизация йиғимлари кескин оширилди

Ҳукумат қарори билан электромобиллар импортидаги утилизация йиғими ставкалари оширилди, жумладан:

➖Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар учун - БҲМнинг 120 баравари (45 млн сўм)
Аввал - БҲМнинг 30 баравари (11,25 млн сўм) эди;

➖Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган электромобиллар учун - БҲМнинг 210 баравари (78,75 млн сўм)
Аввал - БҲМнинг 90 баравари (33,75 млн сўм) эди.

Оширилган утилизация йиғими ставкалари 2025 йил 1 майдан кучга киради.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Энди 670 минг сўм даромадга эга ўзбекистонлик камбағал эмас

2025 йил учун минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этди, - Статистика агентлиги.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, ҳар тўрт маҳаллага бир нафардан “маҳалла банкири” бириктирилган. Ҳозирда 2500 га яқин “маҳалла банкири” фаолияти йўлга қўйилди.

1 мартга қадар 850 дан ортиқ маҳаллада томорқалар учун сув муаммоси ҳал этилади. Бунинг учун 250 млрд сўм ажратилади.

Ҳоким ёрдамчилари эндиликда томорқага ҳам масъул бўлади. Улар экин экилганини назорат қилиб боради. Дарвоқе, ҳоким ёрдамчиларининг 95%дан ортиғи иқтисодчилар экан.

Яратилган иш ўринлари ҳаққонийлиги амалда Солиқ қўмитаси базасида тўлаган солиқлари билан солиштириш орқали таъминланади. Бунга қўшимча равишда Ҳисоб палатаси ҳам жалб этилади.

Айтганча, Президент энди ҳар ой охирида манзилли дастурлар ижроси юзасидан масъуллар ҳисоботини эшитиб боради.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Айтишларича, Зоир Мирзаев Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

Хабар расман тасдиқланмаган.

UPD: Зоир Мирзаевнинг бош вазир ўринбосари бўлиши ҳақидаги хабарлар ўз исботини топмади

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Видеони ўчириб ташламасларидан олдин кўришга улгуринг

➖ Мустақиллик декларациясига қарши чиқиб, уни бир парча қоғозга тенглаштирганлар ким эди?

➖ Мустақиллик эълон қилинганида нима учун жимлик ҳукм сурган?

➖ Ўзбекистоннинг янги ва ҳақиқий тарихи аслида қандай?

Очиғи бу сухбатни эфир юзини кўрганининг ўзи катта очиқлик ва жасоратдан дарак. Агар уни ўчиртириб ташлашмаса Ўзбекистоннинг ҳақиқий тарихига қайта назар солиб, бахо бериш керак бўлади.

Буни ўчиришса билингки, бу кремлпараст, "коммунист калла"ларнинг иши.

Сухбатни албатта кўриш керак.👇👇👇

https://youtu.be/y3pblF100v8?si=zuIR8XAAay5W1Egh


Божхона йиғимларининг янги ставкалари

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Уят

Авваллари шаҳар(туман)ларда чиқиндилар бўларди. Ҳозир чиқинди(чиқиндихоналар)ларда шаҳарлар бор.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 бараваридан (9,37 млн сўм) 40 бараварига оширилмоқда (15 млн сўм).

Ҳайдовчи такроран маст ҳолда рулга ўтирса, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Аҳоли учун табиий газ бир ойлик истеъмолининг «базавий меъёрлари»

Аҳоли истеъмолчилари учун табиий газ нархи 650 сумдан 2 600 сумгача этиб белгиланган.

Ушбу тарифлар 2024 йил 1 майдан амал қилмоқда.


https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal

Показано 20 последних публикаций.