Алдагани ўзбеклар яхшими?Beeline тарифларини камида 20 фоизга қимматлаштирди. Дейлик, 40 минг сўмлик абонент тўловини 49 900 сўмга оширди.
Нимага асосланиб мобиль компаниялари нархни ошираётганини Рақобат қўмитаси жиддий ўрганиши лозим.
Бакиро ҳам хақли
савол қўйган эди:
"
Алдагани ўзбеклар яхшими? Акциз солиғи бекор қилинган бўлса, мобиль алоқа компаниялари тарифларини нега оширмоқда?
2025 йилдан мобиль алоқа учун 10%лик акциз солиғи бекор қилинди. 2020 йилгача бу солиқ 20% эди, кейин 15%га, кейин 10%га туширишди ва жорий йилдан бу солиқ умуман олиб ташланди. Майли, мобиль алоқа учун акциз солиғининг бекор қилиниши кимларнинг лоббиси ва қандай манфаатлар йиғиндиси эканини айтиб ўтирмаймиз. Нима бўлгандаям, Ўзбекистон бюджети камида 1,2 трлн.сўмга яқин
даромаддан қуруқ қолди.Шартли айтганда камида 50 та мактаб қурилмайди. Оналар суюнчи пули олмайди.
Хўп, акциз солиғи бекор қилингани эвазига ўзбекистонликлар нима олишмоқда? Тарифлар арзонлашдими? Ëки ўсишдан тўхтадими?"