Кўп квартирали уйларни бошқарувчи ташкилотлар раҳбарлари диққатига!
Сиз чиқинди учун пул тўламайсиз
Ижтимоий тармоқларда бошқарув органларига кўп квартирали уйлар атрофини тозалашдан ҳосил бўлган чиқиндилар (смёт) ни тўплаш учун жой қуриш ҳамда "Махсустранс" корхонаси билан уларни олиб кетиш бўйича шартнома тузиш юзасидан топшириқлар берилаётглиги тўғрисида хабарлар тарқалди.
Президентнинг 278-сонли қарори 2-бандига асосан:
📌 бошқарув ташкилотларига дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари ҳамда смётни чиқинди йиғиши пунктларида ёки чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш операторлари билан келишилган графикка асосан махсус жойларда йиғишга рухсат этилган.
Бунда:
📌 Бошқарув органлари мазкур чиқиндилар учун шартнома асосида алоҳида пул тўламайди! Бундай чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўлов қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун белгиланган тўловларга қўшилган ҳолда ягона тўлов сифатида ундирилади (чиқинди корхоналари томонидан аҳолидан йиғиладиган тўловларни ичида аккумуляция қилинган);
📌 Бошқариш органлари дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари ҳамда смётни чиқинди йиғиш пунктларида ёки чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш операторлари билан келишилган графикка асосан махсус жойларда йиғиб беришга масъулдир!
❗️Шундай экан, Сизга қўйиладиган вазифа битта: дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари ҳамда смётни келишилган жойларда тўплаб бериш. Қарорга асосан, "Махсустранс" ёки бошқа операторлар ҳудудингиздаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиши шарт!
Унутманг, мулкдорлардан йиғилган пул маблағларини кимнингдир нотўғри талаби асосида сарфлаш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишингизга асос бўлиши мумкин!
Жураева Озода Абдурахимовна
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари
https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal