“БОДОМЗОР” - СОТҚИНЛАР ҚУРГАН МАСЖИДУшбу масжид Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Боғи шамол кўчасида жойлашган. Манбаларда ва халқ орасида “Мирза Юсуф” жоме масжиди деб ҳам номланади.
“Мирза Юсуф” қадимий Шайхонтоҳур даҳасининг мавзеларидан бири. Мавзенинг номи 1865 йилгача Қўрғонча бўлган. Мирза Юсуф номини олиши тарихи бор.
1864 йилда Тошкентга яқинлашиб келган генерал Черняев бошчилигидаги Россия қўшинлари кўп талофот кўриб чекинади. 1865 йил апрел ойида у яна Тошкент қамалига йўл олади. Россия билан савдо алоқаларидан манфаатдор бўлган Мирсолиҳбой, Сайдазимбой ва Мирза Юсуфлар қамалга олинган шаҳар ҳолатидан муҳим хабарларни етказиб турган.
Муҳаммад Соатбой, чувалачилик юзбоши Абдураҳмонбек Шодмонбек ўғли каби сотқинларнинг маслаҳати билан руслар Ниёзбек қалъасини вайрон қилади. Улар Чирчиқ тўғонини бузиб ташлайди, бу эса Тошкентни сувсиз қолдиради. Оқибатда, 40 кунлик қамалдан сўнг шаҳар таслим бўлишга мажбур бўлади.
1865 йил июнь ойида Черняевнинг сулҳ таклифини қабул қилишади. Ғалабага ҳиссадор бўлган сотқинлар рус раҳбарлари томонидан мукофотланади. Халқ учун эса таҳқирли кунлар бошланади. Сотқинлар орасида энг уддабурони Мирза Юсуф бўлган.
У Черняевга ёқиш учун бор кучини ишга солган. Сулҳ имзоланган куннинг ўзида Тошкентнинг 12 та дарвозаси учун олтиндан ясалган рамзий калитларни Черняевга тантанали топширган. Мирза Юсуф бу туҳфаси билан рус раҳбарларининг илтифотига эришган.
Шу ўринда, Мирза Юсуф сотқинлар қаторида чор ҳукуматининг нуфузли мукофотлари билан тақдирланади ва Черняев уни котиб этиб тайинлайди ҳамда ҳозирги Бодомзор мавзесини унга совға қилади.
Ўтган асрнинг эллигинчи йилларигача бу ҳудуд Мирза Юсуф номи билан аталган. Айтишларича, рус босқинидан сўнг халқ Мирза Юсуф ва унинг шерикларига нафратини яшира олмаган ва уларга бир неча бор суиқасд қилган.
Бу ҳолатдан сиқилган Мирза Юсуф халқнинг меҳрини қозониш мақсадида катта масжид қурдиришни буюрган. Масжид қурилишига ўша даврнинг илғор кишиларидан бири Ниёзмуҳаммадни тайинлаган. Кейинчалик унинг ўғли Ёқубжон томонидан 1913-14 йилларда масжид қайта қурилган.
Иккинчи жаҳон уруши якунлангандан сўнг бошқа масжидлар эътиборсиз қолган бир вақтда – 1943 йилда Камолон таъмири учун маблағ топилган.
Сотқинларнинг авлодлари бугун ҳам ҳаёт. Улар юқори лавозимларда ишлаб келишмоқда. Масжид эса тез-тез таъмирланиб турилади. Ҳозирги кунда масжид замонавий жиҳозлар, смарт камералар ва эрон гиламлари билан таъминланган. Аммо халқ сотқинлар қурдирган бу масжидни яхши хотиралар билан эсламайди.
Масжидда рус ва бошқа миллат вакилларининг ислом динини қабул қилиш маросимлари ҳам ўтказилади.
💬
Telegram |📱
Facebook |
🐦
Twitter |📱
Instagram | ▶️
YouTube