ГАЗЕТА ЎҚИЙДИГАН ҲОКИМ
ёки Эркинжон Турдимовнинг "Мутолаа нонуштаси" ҳақида икки оғиз сўз
Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажаришга жуда фаол киришган Эркинжон Оқбўтаевич Турдимовнинг илк фаолиятиданоқ одамлар у киши ҳақида фақат илиқ фикрлар билдирмоқда.Хусусан, ана шундай эътироф,биз- журналистларда ҳам бор.Яъни, янги ҳокимнинг журналистларни хурсанд қиладиган ва бошқа раҳбарларга ҳам ибрат қилишга арзийдиган кундалик доимий одати бор экан. Бу ҳам бўлса, ўта тиғиз ва кенг кўламли ишлар орасида албатта, газета ўқишга ҳам вақт ажратар экан.Ва бу билганимиз Эркинжон Турдимовнинг ОАВга катта эътибори ҳақида аввал эшитганларимиздан-да аълоси бўлди.Юқоридаги скриншотдан маълум бўлганидек,Эркинжон Турдимовнинг ёрдамчисига ҳар куни эрталаб "Халқ сўзи" газетасининг электрон шаклини ҳам жўнатиб турганимиз шундан.Ва янги ҳокимимизнинг "мутолаа нонуштаси" бошқа барча раҳбарларга ҳам ўрнак бўлсин, деган ниятда ушбуни ёзишни лозим топдик.
Омон бўлингизлар!
Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov