Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ассалому алайкум!
Журналист Аҳмадали Шерназаров саҳифасига хуш келибсиз!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди


Бугун 22 январь куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.


Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Покиза Ахмеджанова олиб борди.

Кейинги йилларда ҳудудда қишлоқ хўжалиги, иқтисодиётини ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, аҳолининг ижтимоий шароитларини юксалтириш ва бошқа йўналишларда йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама этилиб, қўшимча вазифалар белгиланди.

Кун тартибига мувофиқ ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


#хотира

АКАМ

Отам вафот этганида Абдунаби акам 24 ёшда эди.Ана шу ёшида биз—тўрт укаси ва бир синглисига (онам билан бирга) бош бўлиб қолди.  Шукрки, у киши бу вазифани тўла-тўкис уддалади. Шу билан бирга 2 ўғил ва 8 қизини вояга етказди.Уларнинг бари олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассислар бўлди.Хусусан, катта ўғли Абдураҳмон журналист, кичиги Абдулазиз эса врач бўлиб, элга танилди. Набираларининг аксарияти олий юртларини битирди ва турли университетларда ўқимоқда. Масалан, Одилжон пойтахтда ўзининг IT компаниясини бошқараётган бўлса, Абдуллоҳ ва Беҳзод нуфузли академияларда ўқиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида, Самандар Сирдарё вилояти шахмат федерацияси тренери сифатида фаолият юритмоқда. Бобо касб- ўқитувчиликни танлаганлари ҳам бор.

Бугун ўзидан ана шундай солиҳ авлод  ва яхши ном қолдирган акам—"Меҳнат шуҳрати"ордени ва "Шуҳрат" медали соҳиби Абдунаби Мустафоқулов оламдан ўтганига 11 йил бўлди. Охиратлари обод бўлсин, илоҳим.

Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov

334 0 6 15 19

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ассалому_алайкум

Гулистон шаҳрининг  "Билимдонлар маскани"дан ўтсангиз, бу ерда ана шундай назм ва наво оҳангларини эшитасиз. Ва Алишер Навоий номи билан аталадиган ушбу майдон ҳам меъморий, ҳам адабий-бадиий ҳамда маданий муҳити жиҳатидан  ўз номига қанчалар муносиб ва мос эканлигини қалбдан ҳис қиласиз. Ҳа, жуда кўп бунёдкорликлар ва бошқа хайрли,эзгу ишлари билан Сирдарё аҳлининг улкан ҳурмат-эътиборига сазавор бўлган Ғофуржон Мирзаев бошчилигида қурилган бу маскан қисқа вақтда Гулистоннинггина эмас,бутун Сирдарё вилоятининг очиқ осмон остидаги  маданият, маънавият марказига ва ҳақли равишда Гулистоннинг ташриф қоғозларидан бирига айлангани бор гап.

❇️ Ассалому алайкум!
Йўлингиз "Билимдонлар маскани"томонга тушса, албатта, бир зум тўхтанг, назм ва наво бўстони дурдоналаридан завқ олинг, азизлар.
Омон бўлингизлар!


Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


Репост из: «Халқ сўзи» | Расмий канал
Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди

Айрим туман ҳокимлари инвестиция ва экспорт масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйгани қайд этилди.

👉https://xs.uz/uzkr/123213

Расмий саҳифаларимиз 👇

Telegram|Instagram|Youtube|Facebook




#таъзия

ШОИРА ҲАЁТХОН ОРТИҚБОЕВА ВАФОТ ЭТДИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳибаси, икки карра Олий Мажлис Сенати аъзоси Ҳаётхон Ортиқбоева вафот этди.
Ҳаётхон Ортиқбоева кўп  йиллардан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлимига раҳбарлик қилди. У шунингдек,  “Сирдарё ҳақиқати” газетасида узоқ йиллар бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Ҳаётхон Ортиқбоева ўнлаб шогирдлар тарбиялаган меҳрибон ва фидойи устоз эди.
Шоиранинг “Феруза оқшомлар”, “Кўклам эртаклари”, “Ҳумолари қайтган юрт”, “Не бахт бу дийдор”, “Ой қўнган айвон”, “Тонгларингда эсган насимман” (“Сайланма”) каби китоблари нашр этилган.

❇️Марҳума устозимизнинг оиласи ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз.

❇️ Таъзия манзили локацияси кейинги саҳифада👇


Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov

769 0 17 6 12

#Aссалому_алайкум

Ассалому алайкум!
Янги кунингиз яхши ўтсин, азизлар!
Йўлингиз ҳамиша нурафшон ва равон бўлсин, илоҳим!

🎥 Видеотасвирни Франция йўллар(Альп тоғлар)ида бораётган  кузатувчимиз Акбаржон йўллади.

Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#табрик

... Султонбекнинг аксарият дўстлари шоирлар ва журналистлардир. Хусусан, гарчи ёшимизда катта фарқ бўлса-да, мен ҳам Султонбек билан қалин дўстман.У билан бундан 4 йил аввал шоир Қуддус Асад орқали танишганман.
Султон Маматқобиловнинг шоиру журналистлар билан жўралиги унинг ижодида ҳам сезилади.Яъни қўшиқлари учун танлаган шеърларида бачканалик,саёзлик йўқ: бари теран, барида катта маъно, моҳият мужассам.Зеро,шеър муаллифлари ҳам Султонбек каби ижодда ўз сўзи ва ўз овозига эга бўлишга дадил интилаётган истеъдодли ёшлардир.
Бугун ижтимоий тармоқларда, хусусан,Фейсбукда  Султон Маматқобиловни туғилган куни билан табриклаётганлар орасида ҳам ана шундай шоирлар, журналистлар кўпчилик.
Албатта, биз ҳам уларнинг тилакларига қўшиламиз ва устози,машҳур хонанда Шуҳрат Дарё сабоқларини олаётган, мусиқа олами йўлида жадал қадам ташлаётган ёш санъаткор, каналимизнинг фаол ижодий ҳамкори Султон МАМАТҚОБИЛОВни таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз!


Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


Репост из: «Халқ сўзи» | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти танловнинг иккинчи босқичига старт бермоқда.

1-ўрин учун iPhone 16;
2-ўрин учун ноутбоок;
3-ўрин эгаси эса планшет эгасига айланади.

Бундан ташқари яна 10 та телефондан бирини ютиб олишингиз мумкин.

Иштирок этиш: @xalqsuzirasmiy_bot

Расмий саҳифаларимиз 👇

Telegram|Instagram|Youtube|Facebook


#муносабат

Касбдошим, "Гулистон ҳаёти" газетаси Бош муҳаррири Баҳринисо Норжигитова юқоридаги "Тупроқ олиб келинг" деб номланган мақолага муносабат билдирибди.

Ассалому алайкум АҳмадАли Оға!  Қиз бола отанинг қонидан, онанинг жонидан бино бўлади, дейди. Ўғил бола ҳам шундай, аммо қиз бола  айниқса, оилали бўлгач ота-онага янаям меҳрибон бўлади. Тансиқ таом, чиройли нарса кўрса илинади. Юрагининг бир жойи улар билан узилмай туради. Меҳрибонлиги, йўғини яшириб, яхшисини ошириб гапиради, уларни қийналмасин, дейдида. Ҳаа, биз шундай қизлармиз, қизларимиз ҳам ўзимиз каби. Омон бўлайлик, ота-оналаримизнинг дуоси бизни ҳамиша қўллаб, Яратган паноҳида асрасин!!!


❇️ Эътибор учун раҳмат, Баҳринисо Норжигитова!
Ва яна ўша гап: қизи бор оталар бахтиёр оталар, қизи кўп оталар энг бахтиёр оталардир!

Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


#касбдошимдан

ТУПРОҚ ОЛИБ КЕЛИНГ

Катта қизим узатилгандан сўнг биринчи марта усиз Самарқандга кетдик. Худди бир тарафим йўқдай. Йўлда эканмиз, иккинчи қизим кеча опаси билан гаплашганини, қайтишда сизга нима олиб келайлик, дадам сўраяптилар, деса, бир сиқим тупроқ опкесинлар, деганини айтиб қолди. Нима қиларкан, десам, ҳидлайман, депти. Бу гапни эшитиб, қўлим рулдан чиқиб кетишига сал қолди.
Она қизим! Ургутнинг майизи, ёнғоғи, чаккисини, сариёғини, чапчак нонини яхши кўришингни биламан. Сен шу каби нарсаларни эмас, боболаринг ётган, қариндош уруғлар азиз билиб кўзига суртган тупроғини сўрабсан. Раҳмат! Қизим бешта тилни мукаммал билади, деб мақтанишларим сенинг бу одамийлигинг, юртсеварлигинг олдида ҳеч нарса бўлмай қолди. Ота-она юзини ёруғ, қаддини баланд қиладиган ўғил эмас, қиз фарзанд бўлади, дейдилар Ҳазрати Ғаззолий. Сен шу ориф зотнинг гапини, айни пайтда китобхон, қуръонхон эканлигингни исботладинг.
Ватанни севиш шундай бўлади.
Қиз фарзанд ---- меҳмон, уни икки карра яхши кўринг, оқибати эса минг карра бўлиб қайтади.

Журналист Мақсуд ЖОНИХОНОВнинг Фейсбукдаги саҳифасидан олинди.

✍ Муаллиф ҳақида қисқача: касбдош укахонимиз Мақсуд ЖОНИХОНОВ нуфузли "Жамият" республика газетасининг Бош муҳаррири, мамлакатимизнинг таниқли, ўз услубига эга истеъдодли журналистларидан бири.

Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#болаликка_қайтиб

70 ЁШЛИ ОНАХОН ҚОРБЎРОН ЎЙИНИ ИШТИРОКЧИСИ

Бахмал туманининг Уяс қишлоғида яшовчи Холбуви она Бободўстова — 70 ёшда.Пиру бадавлатлик саодатига етишган бахтиёр она Янги йилнинг биринчи кунини мана шундай шодонлик билан кутиб олди.Болажонларнинг қорбўрон ўйинига қўшилиб, болалигига қайтгандек бўлди.

❄️Қорнинг ёғишини қаранг! "Паға-паға қор ёғди" деганлари мана шунақа бўлади!

🎥 Мазкур видеолавҳани кузатувчимиз, Холбуви онанинг тўнғич ўғли, Сирдарё вилояти телерадиокомпаниясининг бош муҳаррири Файзулло Бободўстов тақдим қилди.



Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


#айни_дақиқаларда

ЯНГИОБОДДА ЯНГИ ЙИЛ ҚОРИ ЁҒМОҚДА


Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


#ажойиб

БУЛТУР УЙҚУГА КЕТИБ, БУ ЙИЛ ЎЙҒОНАДИ

Неварам 2024 йил 31 декабрь куни соат 22.35 да ухлаб қолди. Албатта, энди 2025 йил 1 январь тонгида, яъни ўтган йили уйқуга кетиб, бу йил ўйғонади. Ажойиб-а?!

❇️ Янги йилнинг илк туни хайрли ўтсин, азизлар!

Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


#янги_йил_янгилиги

Ассалому алайкум. Бугун соат 00:00дан "Футбол" телеканали ўз иш фаолиятини бошлашини маълум қиламиз деб хабар бермоқда SPORT (Rasmiy kanal) телеграм канали.

Тўлиқ футболга ихтисослашган телеканал эфирга чиқишига саноқли соатлар қолмоқда. Режага кўра соат 00:00дан "Foreign Language" телеканали ўрнида "Футбол" ТВ намойишларини бошлайди.


Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


#касбдошимдан

ЯНГИ ЙИЛ ГУЛДАСТАСИ             

Янги йил келар экан,
Дилларда кулар офтоб.
Лек  ўйга солар экан,
Ўтган йиллик сарҳисоб...

...Ором нелигин билмай,
Гоҳ кутдик, гоҳ югурдик.
Кузлаган режа битмай.
Нималарга улгурдик?

Ҳафталаб келмай ишдан.
Тиним эшигин ёпмай,
Ота-она, дўст-хешдан,
Ҳол сўрашга вақт топмай.

Уй қуриб, улов олиб,
Бойликни қилиб кўз-кўз.
Қўшни беморга бориб,
Айтолмабмиз илиқ суз.

Баъзида таҳлил маҳал,
Афсус эгар бошимиз.
Нечун нурин аямиш,
Қалбдаги қуёшимиз?

Янги йилда ҳар кемтик,
Жойларга дил пайваста.
Меҳримиз пояндози,
Сизга бўлсин гулдаста.

Янги орзу, ўй билан,
Чўққиларга интилиб,
Шодон қўшиқ-куй билан,
Ҳар дамни азиз билиб.

Дўсту ёр иноқ ҳар он,
Яшайлик ҳур замонда.
Элу юрт бўлсин омон,
Кўз тегмай кенг жаҳонда!

Анорбой ҚАҲҲОРОВ

Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


#табрик

Ассалому алайкум, азизлар!
Яқинлашаётган Янги йил барчангизга муборак бўлсин!
Янги йилда белгилаган барча режаларингиз амалга ошсин, ин шаа АЛЛОҲ!
Ҳар бирингизга кўпдан кўп энг эзгу тилакларимни йўллайман!
Омон бўлингизлар!


Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


#байрам_муборак_болажон

Тилак:
ИККИНЧИ ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИНГ МУБОРАК БЎЛСИН,ШАҲИНАБОНУ! ИЛОҲИ,УМРИНГ УЗОҚ БЎЛСИН ВА СЕНГА ЮЗДАН ОРТИҚ ЯНГИ ЙИЛНИ КУТИБ ОЛИШ НАСИБ ҚИЛСИН!


📸 Мазкур фотоэтюдни Жиззах шаҳридан кузатувчимиз, "Жиззах овози" газетаси бош муҳаррири Саид ДОНИШ йўллади.


Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


#ҳайрат

❄️ЯСМИНАНИНГ БИРИНЧИ ҚОРИ (15.12.2024)❄️

📸 Ушбу фотоэтюдни кузатувчимиз— Ясминанинг онаси тақдим қилди.

❇️ Тилак: илоҳи, Ясмина қизимиз момоларнинг момоси бўлиб, пиру бадавлатлик саодатига етсин!
Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov



Показано 20 последних публикаций.