Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ассалому алайкум!
Журналист Аҳмадали Шерназаров саҳифасига хуш келибсиз!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#табрик

... Султонбекнинг аксарият дўстлари шоирлар ва журналистлардир. Хусусан, гарчи ёшимизда катта фарқ бўлса-да, мен ҳам Султонбек билан қалин дўстман.У билан бундан 4 йил аввал шоир Қуддус Асад орқали танишганман.
Султон Маматқобиловнинг шоиру журналистлар билан жўралиги унинг ижодида ҳам сезилади.Яъни қўшиқлари учун танлаган шеърларида бачканалик,саёзлик йўқ: бари теран, барида катта маъно, моҳият мужассам.Зеро,шеър муаллифлари ҳам Султонбек каби ижодда ўз сўзи ва ўз овозига эга бўлишга дадил интилаётган истеъдодли ёшлардир.
Бугун ижтимоий тармоқларда, хусусан,Фейсбукда  Султон Маматқобиловни туғилган куни билан табриклаётганлар орасида ҳам ана шундай шоирлар, журналистлар кўпчилик.
Албатта, биз ҳам уларнинг тилакларига қўшиламиз ва устози,машҳур хонанда Шуҳрат Дарё сабоқларини олаётган, мусиқа олами йўлида жадал қадам ташлаётган ёш санъаткор, каналимизнинг фаол ижодий ҳамкори Султон МАМАТҚОБИЛОВни таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз!


Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


Репост из: «Халқ сўзи» | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти танловнинг иккинчи босқичига старт бермоқда.

1-ўрин учун iPhone 16;
2-ўрин учун ноутбоок;
3-ўрин эгаси эса планшет эгасига айланади.

Бундан ташқари яна 10 та телефондан бирини ютиб олишингиз мумкин.

Иштирок этиш: @xalqsuzirasmiy_bot

Расмий саҳифаларимиз 👇

Telegram|Instagram|Youtube|Facebook


#муносабат

Касбдошим, "Гулистон ҳаёти" газетаси Бош муҳаррири Баҳринисо Норжигитова юқоридаги "Тупроқ олиб келинг" деб номланган мақолага муносабат билдирибди.

Ассалому алайкум АҳмадАли Оға!  Қиз бола отанинг қонидан, онанинг жонидан бино бўлади, дейди. Ўғил бола ҳам шундай, аммо қиз бола  айниқса, оилали бўлгач ота-онага янаям меҳрибон бўлади. Тансиқ таом, чиройли нарса кўрса илинади. Юрагининг бир жойи улар билан узилмай туради. Меҳрибонлиги, йўғини яшириб, яхшисини ошириб гапиради, уларни қийналмасин, дейдида. Ҳаа, биз шундай қизлармиз, қизларимиз ҳам ўзимиз каби. Омон бўлайлик, ота-оналаримизнинг дуоси бизни ҳамиша қўллаб, Яратган паноҳида асрасин!!!


❇️ Эътибор учун раҳмат, Баҳринисо Норжигитова!
Ва яна ўша гап: қизи бор оталар бахтиёр оталар, қизи кўп оталар энг бахтиёр оталардир!

Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


#касбдошимдан

ТУПРОҚ ОЛИБ КЕЛИНГ

Катта қизим узатилгандан сўнг биринчи марта усиз Самарқандга кетдик. Худди бир тарафим йўқдай. Йўлда эканмиз, иккинчи қизим кеча опаси билан гаплашганини, қайтишда сизга нима олиб келайлик, дадам сўраяптилар, деса, бир сиқим тупроқ опкесинлар, деганини айтиб қолди. Нима қиларкан, десам, ҳидлайман, депти. Бу гапни эшитиб, қўлим рулдан чиқиб кетишига сал қолди.
Она қизим! Ургутнинг майизи, ёнғоғи, чаккисини, сариёғини, чапчак нонини яхши кўришингни биламан. Сен шу каби нарсаларни эмас, боболаринг ётган, қариндош уруғлар азиз билиб кўзига суртган тупроғини сўрабсан. Раҳмат! Қизим бешта тилни мукаммал билади, деб мақтанишларим сенинг бу одамийлигинг, юртсеварлигинг олдида ҳеч нарса бўлмай қолди. Ота-она юзини ёруғ, қаддини баланд қиладиган ўғил эмас, қиз фарзанд бўлади, дейдилар Ҳазрати Ғаззолий. Сен шу ориф зотнинг гапини, айни пайтда китобхон, қуръонхон эканлигингни исботладинг.
Ватанни севиш шундай бўлади.
Қиз фарзанд ---- меҳмон, уни икки карра яхши кўринг, оқибати эса минг карра бўлиб қайтади.

Журналист Мақсуд ЖОНИХОНОВнинг Фейсбукдаги саҳифасидан олинди.

✍ Муаллиф ҳақида қисқача: касбдош укахонимиз Мақсуд ЖОНИХОНОВ нуфузли "Жамият" республика газетасининг Бош муҳаррири, мамлакатимизнинг таниқли, ўз услубига эга истеъдодли журналистларидан бири.

Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#болаликка_қайтиб

70 ЁШЛИ ОНАХОН ҚОРБЎРОН ЎЙИНИ ИШТИРОКЧИСИ

Бахмал туманининг Уяс қишлоғида яшовчи Холбуви она Бободўстова — 70 ёшда.Пиру бадавлатлик саодатига етишган бахтиёр она Янги йилнинг биринчи кунини мана шундай шодонлик билан кутиб олди.Болажонларнинг қорбўрон ўйинига қўшилиб, болалигига қайтгандек бўлди.

❄️Қорнинг ёғишини қаранг! "Паға-паға қор ёғди" деганлари мана шунақа бўлади!

🎥 Мазкур видеолавҳани кузатувчимиз, Холбуви онанинг тўнғич ўғли, Сирдарё вилояти телерадиокомпаниясининг бош муҳаррири Файзулло Бободўстов тақдим қилди.



Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


#айни_дақиқаларда

ЯНГИОБОДДА ЯНГИ ЙИЛ ҚОРИ ЁҒМОҚДА


Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


#ажойиб

БУЛТУР УЙҚУГА КЕТИБ, БУ ЙИЛ ЎЙҒОНАДИ

Неварам 2024 йил 31 декабрь куни соат 22.35 да ухлаб қолди. Албатта, энди 2025 йил 1 январь тонгида, яъни ўтган йили уйқуга кетиб, бу йил ўйғонади. Ажойиб-а?!

❇️ Янги йилнинг илк туни хайрли ўтсин, азизлар!

Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


#янги_йил_янгилиги

Ассалому алайкум. Бугун соат 00:00дан "Футбол" телеканали ўз иш фаолиятини бошлашини маълум қиламиз деб хабар бермоқда SPORT (Rasmiy kanal) телеграм канали.

Тўлиқ футболга ихтисослашган телеканал эфирга чиқишига саноқли соатлар қолмоқда. Режага кўра соат 00:00дан "Foreign Language" телеканали ўрнида "Футбол" ТВ намойишларини бошлайди.


Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


#касбдошимдан

ЯНГИ ЙИЛ ГУЛДАСТАСИ             

Янги йил келар экан,
Дилларда кулар офтоб.
Лек  ўйга солар экан,
Ўтган йиллик сарҳисоб...

...Ором нелигин билмай,
Гоҳ кутдик, гоҳ югурдик.
Кузлаган режа битмай.
Нималарга улгурдик?

Ҳафталаб келмай ишдан.
Тиним эшигин ёпмай,
Ота-она, дўст-хешдан,
Ҳол сўрашга вақт топмай.

Уй қуриб, улов олиб,
Бойликни қилиб кўз-кўз.
Қўшни беморга бориб,
Айтолмабмиз илиқ суз.

Баъзида таҳлил маҳал,
Афсус эгар бошимиз.
Нечун нурин аямиш,
Қалбдаги қуёшимиз?

Янги йилда ҳар кемтик,
Жойларга дил пайваста.
Меҳримиз пояндози,
Сизга бўлсин гулдаста.

Янги орзу, ўй билан,
Чўққиларга интилиб,
Шодон қўшиқ-куй билан,
Ҳар дамни азиз билиб.

Дўсту ёр иноқ ҳар он,
Яшайлик ҳур замонда.
Элу юрт бўлсин омон,
Кўз тегмай кенг жаҳонда!

Анорбой ҚАҲҲОРОВ

Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


#табрик

Ассалому алайкум, азизлар!
Яқинлашаётган Янги йил барчангизга муборак бўлсин!
Янги йилда белгилаган барча режаларингиз амалга ошсин, ин шаа АЛЛОҲ!
Ҳар бирингизга кўпдан кўп энг эзгу тилакларимни йўллайман!
Омон бўлингизлар!


Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


#байрам_муборак_болажон

Тилак:
ИККИНЧИ ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИНГ МУБОРАК БЎЛСИН,ШАҲИНАБОНУ! ИЛОҲИ,УМРИНГ УЗОҚ БЎЛСИН ВА СЕНГА ЮЗДАН ОРТИҚ ЯНГИ ЙИЛНИ КУТИБ ОЛИШ НАСИБ ҚИЛСИН!


📸 Мазкур фотоэтюдни Жиззах шаҳридан кузатувчимиз, "Жиззах овози" газетаси бош муҳаррири Саид ДОНИШ йўллади.


Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


#ҳайрат

❄️ЯСМИНАНИНГ БИРИНЧИ ҚОРИ (15.12.2024)❄️

📸 Ушбу фотоэтюдни кузатувчимиз— Ясминанинг онаси тақдим қилди.

❇️ Тилак: илоҳи, Ясмина қизимиз момоларнинг момоси бўлиб, пиру бадавлатлик саодатига етсин!
Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


"SIRDARYO MTRK"НИНГ ЯНГИ БИНОСИ ҲАҚИҚИЙ ТЕЛЕМАРКАЗ БЎЛАДИ

Кеча Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси Жамоатчилик кенгашининг биринчи йиғилиши мазкур телерадиокомпаниянинг янги офисида ўтказилди. Лўнда айтганда, яқинда фойдаланишга топшириладиган мазкур бинога гап йўқ.У ҳақиқий  телемарказ бўлибди.Яъни бинонинг меъморий ечими ҳам, бичими ҳам телерадионинг ижодий-техник жараёни талабларига тўла-тўкис моски, уни мазкур медиа соҳа муассасаси учун қурилган мукаммал мажмуа дейиш мумкин.Айни чоғда иншоотнинг айрим қисмларида сўнгги пардошлаш  ва жиҳозлаш ишлари бажарилмоқда.

Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov

528 0 14 5 19

Бугун-Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин ВОҲИДОВ туғилган кун

🌿БИР НИҲОЛ

Юртдошим, боғингга бир ниҳол қада,
Бу ниҳол номини Яхшилик ата.

Ниҳолинг ёнига бир гул экиб қўй,
У гулнинг исмини Гўзаллик деб қўй.

Гулу ниҳолингга бахш этиб ҳаёт,
Сув бер ва бу сувга Меҳр деб қўй от.

Сендан фарзандингга боғ қолсин, эй дўст,
Боғинг Ватан деган ном олсин, эй дўст.

✍️Эркин ВОҲИДОВ, 2000 йил

Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ифтихор

ЎЗБЕГИМ, ЖОН ЎЗБЕГИМ!
Фарғонада минг нафар ёшлар Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” қасидасини жўр бўлиб ижро этди.

28 декабрь – Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллуд топган кун. Олтиариқ туманида туғилган бу инсон ўзбек халқининг фахри, юрагидан жой олган шоири эди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан унинг таваллуд санасига бағишлаб креатив видеоролик суратга олинди. Бу фарғоналикларнинг ўзига хос эҳтироми бўлди.

Видеороликда фарғоналик ёшлар севимли шоирнинг ўлмас асарларидан бўлган “Ўзбегим” қасидасини жўр бўлиб ижро этишган.

Видеоролик Vodiy1.uz сайти билан ҳамкорликда олинди

Манба 👉https://t.me/erkinvohidovijodi/748

❇️ Бугун-Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин ВОҲИДОВ туғилган кун.


Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


#маълумот_учун

Ушбу танловнинг биринчи босқичида мазкур ижодий саҳифамизнинг фаол обуначиси, Гулистон давлат университети доценти Акмал Абдувоҳидов совриндорлар қаторидан ўрин олибди. Умид қиламизки,каналимиз кузатувчилари орасидан танловнинг иккинчи босқичида ҳам яна ғолиблар бўлади.

Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


#Тавсия

"Шумбола"да "бобо" эмас, "ҳожи бобо" дегин" дейилганидек,"қор бобо" эмас,"қорбобо" шаклида ёзинг.

Қор бобо❌
Қорбобо ✅

Қор қиз❌
Қорқиз ✅

Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov


Репост из: «Халқ сўзи» | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти танловнинг иккинчи босқичига старт бермоқда.

1-ўрин учун iPhone 16;
2-ўрин учун ноутбоок;
3-ўрин эгаси эса планшет эгасига айланади.

Бундан ташқари яна 10 та телефондан бирини ютиб олишингиз мумкин.

Иштирок этиш: @xalqsuzirasmiy_bot

Расмий саҳифаларимиз 👇

Telegram|Instagram|Youtube|Facebook

Показано 18 последних публикаций.