#болаларга
КУЗ БОБО БИЛАН ТАНИШТИРУВ
Набирам Мухлисахонга
Бобо деди болага:
"Қани кетдик далага.
Келиб қолди Куз бобо,
Борлиқ деган қалъага.
Қара, хунук юлғунлар,
Гуё пушти ёлқинлар,
Барглар олов - ранго-ранг,
Гарчи улар сўлғинлар.
Сувга боққин, сунбула,
Уни қилди зилола.
Энгашгин, кўринасан,
Сой тубида сен бола.
Полизга кир, танлама,
Пастлама ё ўрлама,
Ширин энди қовунлар,
Бўлмаса-да тўрлама.
Қуёш нури беозор,
Тарсиллайди анорзор.
Мева сиғмай бағрига
Ҳарсиллайди бор бозор.
Сунбула, сўнг мезондир,
Шабнамга бой азондир,
Шабадаси кўтарган
Шарбат тўла қозондир.
Аҳён бўлса сал совуқ,
Кучдан қолар чирмовуқ,
Пайкал аро югурар,
Эти тўлган тустовуқ.
Ўтир, мана ажириқ,
Пар тўшакдек ўриндиқ.
Ҳов, хирмонда тaрози,
Ҳисоб- китоб- чиғириқ".
Бобо деди: "Болажон,
Билгин, куз ҳам бобожон,
Фаслларнинг улуғи,
Нуронийcи - жонажон.
Бола деди: "Эй, бобо,
Ёши аср - юз бобо!
Билдим, менга, сиз бобо,
Табиатга, куз - бобо!"
©Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
✍12.09.2021
Каналга уланиш👇
@Ahmadali_Shernazarov
КУЗ БОБО БИЛАН ТАНИШТИРУВ
Набирам Мухлисахонга
Бобо деди болага:
"Қани кетдик далага.
Келиб қолди Куз бобо,
Борлиқ деган қалъага.
Қара, хунук юлғунлар,
Гуё пушти ёлқинлар,
Барглар олов - ранго-ранг,
Гарчи улар сўлғинлар.
Сувга боққин, сунбула,
Уни қилди зилола.
Энгашгин, кўринасан,
Сой тубида сен бола.
Полизга кир, танлама,
Пастлама ё ўрлама,
Ширин энди қовунлар,
Бўлмаса-да тўрлама.
Қуёш нури беозор,
Тарсиллайди анорзор.
Мева сиғмай бағрига
Ҳарсиллайди бор бозор.
Сунбула, сўнг мезондир,
Шабнамга бой азондир,
Шабадаси кўтарган
Шарбат тўла қозондир.
Аҳён бўлса сал совуқ,
Кучдан қолар чирмовуқ,
Пайкал аро югурар,
Эти тўлган тустовуқ.
Ўтир, мана ажириқ,
Пар тўшакдек ўриндиқ.
Ҳов, хирмонда тaрози,
Ҳисоб- китоб- чиғириқ".
Бобо деди: "Болажон,
Билгин, куз ҳам бобожон,
Фаслларнинг улуғи,
Нуронийcи - жонажон.
Бола деди: "Эй, бобо,
Ёши аср - юз бобо!
Билдим, менга, сиз бобо,
Табиатга, куз - бобо!"
©Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
✍12.09.2021
Каналга уланиш👇
@Ahmadali_Shernazarov