Одил судлов: Олий судга ҳам эътироф, ҳам таклиф
Бир иш доирасида ҳимоямизда бўлган ҳар иккала маҳкум ҳам суд ҳукми билан “ўта хавфли рецидивист”, - деб топилган ва саккиз йилдан бери махсус тартибли колонияда жазо ўтаётган эдилар.
Илк эътиборни, уларнинг “ўта хавфли рецидивист” деб тўғри топилган ёки йўқлигига қаратишдан бошладик. Албатта, бунинг учун маҳкумларнинг илгариги айбловларига оид жиноят ишларини титкилашга тўғри келди ва аён бўлди-ки, илгариги жиноят ишлари бўйича чиққан суд ҳукмида уларнинг қилмишлари Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” банди билан нотўғри малакаланган.
Олий судга тақдим этган дастлабки шикоятимизга асосан ўша, илгариги жиноят иши қайта кўриб чиқилди ва ЖК 165-моддаси билан малакаланган қилмишлари ЖК нинг 229-моддаси (ўзбошимчалик)га қайта малакаланди.
Қилмишни малакалашдаги биргина хато (ҳозирча буни хато деймиз) шахснинг аҳволини қай даражада жиддий ёмонлашувига олиб келишини тасаввур қилинг-а!
“Ўта хавфли рецидивист” деб топилишга хизмат қилган ўша, нотўғри малакаланган модда бошқа, енгилроқ моддага қайта малакаланиши оқибатида табиий-ки, ушбу мақомни ҳам бекор бўлишига олиб келди. Ўз навбатида колония тури ҳам енгиллашиб, махсус тартиблидан қаттиқ тартиблига ўзгартирилди. Амнистия акти таъсир доирасига тушиб, жазо муддатлари қисқарди. Охир оқибат, ҳар иккала маҳкум манзил колонияларига ўтказилдилар.
Лекин, суднинг хатоси туфайли махсус тартибли колонияда сакккиз йилдан кўпроқ умрини ўтказган маҳкумларнинг ундан кўра енгилроқ тартибли колонияга ўтказилишида юқоридаги хатонинг ўрни қоплаб кетилиши мумкинмиди?
Бизнингча, мумкин. Фақат, қонунчилик йўли билангина. Афсус-ки, амалдаги қонунчилик бундай вазиятларни назарда тутмаган.
Юқоридаги кейс мисолида Олий судга қуйидаги иккита асосий таклифларимизни илгари сурмоқчимиз:
Биринчи, айнан товламачилик (165) билан айблов илгари сурилган ишлар доирасидаги амалиётимизда жиноятнинг тўлиқ таркиби мавжуд бўлмагани ҳолда айблаш, шунингдек, юқоридаги кейсдаги каби, аслида ўзбошимчалик деб баҳоланиши керак бўлган ҳолларда товламачилик деб нотўғри баҳолаш ҳолатларига талайгина дуч келмоқдамиз. Айниқса “кўча” мавзуси сабаб бу янада актуллашган.
Шу боис ягона суд амалиётини ўрнатиш учун Олий суди Пленумининг товламачиликка оид ишлар бўйича суд амалиётига бағишланган алоҳида қарорига эҳтиёж бор.
Иккинчи, суд нотўғри белгилаб қўйган колония турини кейинчалик енгилроқ колония турига ўзгартирилганида жазо муддатини имтиёзли ҳисобга олишга доир қонунчиликка қўшимча киритиш таклифини киритиш.
Худди, Жиноят кодексининг 62-моддасида назарда тутилган қоидалар каби. Масалан, хатолик туфайли маҳкумнинг турмада жазо ўтаган ҳар бир куни кейинчалик у колониялардан бирига ўтказилиб, хато тўғриланганида 3 кунга тенглаштириб, ҳисобланишига ўхшаш.
Олий суд шикоятларимизни эътиборсиз қолдирмагани каби таклифларимизга ҳам бефарқ қарамайди, деган умиддамиз.
👉 @Advokat_Abdullayev