«ДУНЁ САВДОСИ»
(давоми)
Дунёнинг қайта тақсимланиши айнан Трампнинг режаси нечоғли муваффақиятли амалга ошишига боғлиқ. Бу режа қолган ишларнинг бошланиши учун бир дебоча, холос.
Хуллас, қудратли давлатлар кичик ёки кучсизларни ўз домига тортишни бошлайди. Ўзи шундоқ ҳам шунга ўхшаш ҳаракатлар аллақачон бошланиб бўлган, фақат улар гўёки парда ортида эди, холос. Парданинг кўтарилиши юқорида айтганимиздек, Қримдан бошланди. Трамп ўз баёноти билан пардани очиб ташлай қолди. Дунё гегемонлари ўзининг асл ниятини яширмай ошкор қила бошлади. Яширадиган нарса ҳам қолмади, ўзи.
Бу талотўпда айрим давлатлар барҳам топиб кетиши эҳтимоли жуда юқори. Масалан, Фаластин давлати амалда жар ёқасига келиб бўлди. Ҳеч кимнинг у билан иши бўлмай қолди. Бошида ҳамма аюҳаннос солди, ҳозир бўлса ҳеч ким Исроилнинг мушугини пишт деётгани йўқ. Дунё давлатлари Фаластинни Исроил деб аталмиш қашқирнинг қўлига топширди-қўйди. Дунё Фаластинни сотди, унга хиёнат қилди. Шуларни ичида қайтанга Ўзбекистон оқибатли экан. Ҳеч бўлмаса, жабрдийдаларни эвакуация қилиб жонига оро кириб турибди. Буям бор гап. Кези келганда буни ҳам эътироф этиш керак. Қолган ҳеч қайси давлат шу ишни қилмади.
Қайтанга талотўп замонда ўзини оқилу тинчликпарвар қилиб кўрсатган кўра, пайтдан фойдаланиб ўзининг улушини юлиб қолган афзал экан. Кейин ҳамма шу йўлга ўтиб олди. Масалан, Эрдоған Фаластинга ҳужум бошланган пайтда уни ҳимоя қилиб қанақа баёнотларни бермади, дейсиз?! Гўёки ҳозирнинг ўзида Туркия Исроилга қўшин киритиб юборадигандек. Ҳозир борми ўша ҳимоя қилишлар? Йўқ. Туркия ҳам Фаластиндан кечиб Суриядан ўзининг ўлжасини олишга киришиб кетди. Қайтанга у ҳозир Исроил билан келишиб, оғиз-бурун ўпишиб минтақани бўлиб олишмоқчи.
Ҳатто манаман деган Эрон ҳам «духига ўтирди». Исроил унга яхшигина зарба берди. Шунинг учун у Асадга ҳам ёрдам бера олмади. Ҳозир Эрон анча босилиб қолди. Унинг иттифоқчиси бўлган Россия ҳам уни чув туширди. Ишончини оқламади. Чунки Россия уни қўллай олмасди, муаммолари ўзи шундоқ ҳам бошидан ошиб ётибди. Россия ҳатто Асадни сақлаб қола олмади, Эронга қаёқда дейсиз?..
Дунё ҳозир шундай аҳволда. Сўзимнинг охирида Трампнинг режасига қайтадиган бўлсам, бу «Канада-Гренландия савдоси» ҳали кўп бошқа савдоларга сабаб бўлади. Дунёда бозорида катта савдо бошланади. Ҳар ким ўзининг куч-қудрати ва мол-дунёсига қараб савдо қилиб ўзининг тегишини олади.
Хуллас, шундай шахсий фикрлар...
@AdolatFarzandi