Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилишга қаратилган Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан:
✅ “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” ишга туширилмоқда;
✅ 2025 йил 1 январдан бошлаб барча давлат хизматчилари мазкур Академия орқали коррупцияга қарши бўйича билим ва малакасини ошириб бориши мажбурий этиб белгиланди;
✅ Давлат хизматчиларининг малакаси ҳар уч йилда камида бир марта ошириб борилади;
✅ Академияда ҳар қандай фуқаро ихтиёрий равишда базавий курсларда таълим олиш имконияти яратилади. Жумладан, боғча ёшидаги болалардан тортиб, мактаб ўқувчиси, талаба-ёшлар, тадбиркорлар, нодавлат ташкилотлари вакиллари учун уларнинг ёши ва ривожланиш даражаси, соҳасидан келиб чиқиб турли форматдаги ўқув дастурлари ишлаб чиқилади;
✅ Базавий курслар барча учун бепул, махсус курслар (давлат хизматчилари, коррупция даражаси юқори бўлган соҳалар ва бошқа профессионал соҳа вакиллари учун) тўлов-шартнома асосида амалга оширилади;
✅ Соҳага доир миллий, хорижий тажриба, халқаро асослар, услубий-амалий ишланмалар ва илмий тадқиқот ишларининг электрон маълумотлар базаси юритиб борилади;
✅ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун коррупцияга қарши курашиш соҳасида тавсиявий йиллик илмий-тадқиқот мавзулари шакллантирилади;
✅ Барча олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган илмий-тадқиқотлар натижаларини ҳар йили Агентликка тақдим этади.
@AdolatFarzandi