Фильтр публикаций


Голга олиб келган хато жуда кўзга ташланади, тўғри, аммо у ерда шунчаки техник томондан ижро ўхшамади - бундай хатолар юзлаб ўйинларда қатнашган энг зўр ҳимоячилар фаолиятида ҳам учрайди, қўрқинчли эмас.

Кейинги аслида қизил бўлиши ҳам мумкин (ҳакам Оливер бўлганида аниқ) бўлган сариқ карточка ва кейинги, Хусановнинг ўзи блок қўйиб бартараф этган эпизод, офсайдни тўғри ушлолмаслик - кўпроқ тактик асосга эга: «Манчестер Сити» анча юқори ҳимояда ўйнайди ва «Ланс»дан бу борада кескин фарқ қилади. Бу адаптация билан боғлиқ.

Шу ўринда Гвардиола танқидларга учраши табиий. Уч кун олдин келган ва атиги бир яримта машғулот ўтказган 20 ёшли футболчини бу ҳолатга ташлагани, аввало унинг қарори.

Яна бир ноқулай томони ўнг қанотда аслида яримҳимоячи бўлган Нуньез. Яъни Хусанов ҳисоб 0:1 лигидан келиб чиқиб олдинга тез чиқаётган жамоадошларини тозалаши керак. Натижада Санчо ва Жексон орасида қолиб кетяпти. «Челси» бу коридорни тез-тез ишлатиши табиий.

Аммо бу ишонч аслида Хусановнинг фойдасига ишлаши ҳам мумкин. Шундай вазиятда ҳам унга ишонилдими, Пеп қайсар мураббий, демак Абдуқодирда хатони тузатиш имконияти бўлади. Хусановнинг ўнгланиши энди Пеп учун ҳам муҳим масала. Уёғи футболчимизга боғлиқ. Хаяжон ва ички босимни енгиб, ўз ўйинини ўйнаса кифоя.

@aslanov_futbol


Husanov asosiyda😤


Hammani ko'zi ManSityning bugungi chiqadigan asosiy tarkibida:)


Ҳамма биладиган нарсани билмагандек, ҳеч ким билмайдиган нарсани билгандек кўриниш; ҳеч кимга тушунарли бўлмаган нарсани эшитаётгандек, ҳаммага эшитиладиган нарсани эшитмагандек кўриниш; энг муҳими, ўзингдан ўзиб кетаолишингни кўрсатиш; кўпинча ҳеч қандай сир бўлмаган нарсани катта сирдек қилиб кўрсатиш; фақат қаламни учлаш учун кабинетингга қамалиб олиш ва бошингда шамол эсаётган бўлса ҳам, чуқур фикрли кўриниш; яхшими-ёмонми, ўзингни муҳим шахс қилиб кўрсатиш, чақимчиларни кўпайтириш ва хоинларни боқиш, муҳр мумларини эритиш, хатларни ушлаб қолиш ва мақсаднинг улуғворлиги билан воситаларнинг тубанлигини оқлашга уриниш. Мана сизга бутун сиёсат, жойимдан қўзғалмай қолай агар!

Пйер Бомарше
"Телба кун, ёки Фигаронинг уйланиши"


Фабрицио Романинг маълум қилишича, "Челси"га қарши ўйинда "Манчестер Сити"нинг барча янги футболчилари - Мармуш, Рейс ва ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ўйин қайдномасидан жой олади.

Пеп шунингдек, Рубен Диашнинг жароҳат туфайли майдонга туша олмаслигини ҳам айтган, яъни Хусановнинг ўйинда қатнашиш имконияти катта. Мураббий Рейс ҳали ёш бўлиб, унинг кўникиши учун бироз вақт лозимлигини, Хусанов эса Франция чемпионатида тезкор ҳужумчиларга қарши ҳаракат қилиб етарлича тайёр эканини ҳам таъқидлаб ўтган.

@aslanov_futbol


Shedevr asar bo'libdi, tekstga yaxshilab e'tibor beramiz




Aura (+1000 )


Репост из: Muhrim / Муҳрим
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Abduqodir Husanov “Manchester City”da. Manba


Неча йилдир, бу юртда фақат
Гапирарлар ўтмиш ҳақида
Унитилган бугун ва эрта.

Неча йилдир, бу мамлакатда
Ундовнинг куни туққан,
Савол — нафақада…

Хуршид Даврон


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Boysundagi ahvol emish.


Boysun


Oʻzingni oqlashni boshlasang tushuntirish ogʻir kechadi.

(C) Dostoyevskiy




Репост из: Kun.uz | Online
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
G‘azo va Isroilda odamlar tunbo‘yi tinchlik kelishuvini nishonladi

👉@kunonline


Репост из: Kun.uz | Online
G‘azo sektorida o‘t ochishni to‘xtatish to‘g‘risidagi kelishuv 19-yanvardan boshlab amal qiladi — Qatar bosh vaziri Muhammad Al-Tani

👉@kunonline


Репост из: Kun.uz | Online
Hamas va Isroil kelishuvi tafsilotlari ma’lum bo‘ldi:

▫️Isroil qo‘shini 6 hafta davomida bosqichma-bosqich olib ketiladi

▫️Bu jarayon Hamas garovda ushlab turgan isroilliklarni ozod etishni o‘z ichiga oladi

▫️O‘z navbatida, Isroil ham falastinlik mahbuslarni qo‘yib yuboradi.

👉 @kunonline


Репост из: Kun.uz | Online
⚡️Isroil va Hamas sulh bo‘yicha kelishuvga erishdi

👉 @kunonline


Репост из: Muhrim / Муҳрим
Тошкент автобусларида тўловларни нақд пул кўринишида қабул қилиш тўхтатилганидан кейинги 10 кун ичида (1–10 январь кунлари оралиғида) автобуслардаги кунлик йўловчи оқими 871 минг кишидан 1,19 млн кишига (43,5 фоизга), шу 10 кунликдаги даромад эса 8,5 млрд сўмдан 11,5 млрд сўмга (36 фоизга) ошибди.

Бу атиги бир қаторгина ахборот – бунда нима тушириб қолдирилган, нима қўшиб юборилган, қайси объектив ва субъектив омиллар ҳисобга олинган ва олинмаган, бир нима дейиш қийин. Лекин шу ҳолида ҳам рақамлар даҳшат: тасаввур қилинг, ҳар 10 кунда оз эмас, кўп эмас, ўртача 3 млрд сўм (тахминан 230 минг доллар) нақд пул қайсидир чўнтакларга кириб кетаётган бўлган.

Кунлик йўловчи оқими 43,5 фоизга кўпайгани ҳақидаги фактдан ўзимга келолмаяпман, очиғи. 43,5 фоиз – 50 фоиз деганингдан атиги 6,5 фоизга камроқ-да, тўғрими – бу амалда ташилаётган йўловчиларнинг қарийб ярми-ку, эй! Ë тавба! Яна қанчадан-қанча соҳада мана шунақа йўқ жойдан пайдо бўладиган 43,5 фоизлар бўлса?

Тошкент жамоат транспортида тўловларни нақд пулсиз, автобусларни кондукторсиз, ҳайдовчиларни “план”сиз қилиш ҳақида неча замондан бери гапириларди, эҳ, Ислом Каримов тирик эди ҳали – шунча пул шаршара мисоли оқиб тургани учун ҳам тизимни шу вақтгача ҳеч одам қилиб бўлмаган экан-да.

PS. Бир киши Твиттерда ёзибди: “Бугун автобусда бўлган ҳолат: чамаси 70 ёшли онахон ҳаммадан илтимос қилиб юрибди, “нақд пул бераман, картангиздан тўлаворинг”, деб. Кўпчилик рад жавобини берди. Бунақа тизимни шундай инсонларни ҳам ўйлаб, шароит яратиб, кейин жорий қилиш керак эмасмиди?”. Албатта, бундай ҳолатларга имкон қолмаса яхши эди, тез орада қолмаса ҳам керак. Нафақат ўз ватандошларимиз, балки чет эллик меҳмонлар ҳам қийналмайдиган қилиб қўйилса керак. Ҳар нима бўлганда ҳам, ҳозирги янги тизим қолиши ва янада ривожлантирилиши керак.


💔

Показано 20 последних публикаций.