СОЛИҲЛАРДАНСИЗ
Негадир овозингизда синиқлик, кўзларингизда ғам кўряпман!
Қутила олмаётган гуноҳингиз борлиги учун ўзингизни солиҳлардан эмасман деб ўйлаяпсанми?!
Тавба қиласиз-у, кейин яна ўша гуноҳга қайтиб келасиз…
Солиҳ инсонларда гуноҳ йўқ деб сизга ким айтди?!
Ким сизга уларнинг шайтон билан ҳам, нафслари билан ҳам курашмаяпти деб айтди?!
Улар ҳам баъзан ютқазадилар, баъзан эса ғолиб чиқадилар. Аммо Аллоҳ уларни севгани учун, уларни Ўзининг пардаси билан тўсиб туради…!
Раббимизнинг қуйидаги сўзларини эсланг:
“Биз учун мужодала қилганларни албатта йўлларимизга ҳидоят қиламиз!” .
Анкабут, 69
Сиз жиҳод фақат қилич ва қалқон билан бўлади, деб ўйлайсизми?!
Қалбингизнинг поклигини сақлаб қолиш учун олиб борган курашингиз ҳам жиҳоддир!
Аллоҳ сизнинг гуноҳ билан бўлган курашингизни ёзиб қўяди. Гуноҳ қилгандан кейинги аламингизни ёзиб қўяди, қайта тикланиб, тавба қилиб, гуноҳларингиз учун афв сўраганингизни ёзиб қўяди.
Бунинг барчаси Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир!
Аллоҳ таоло бу жиҳодингиз орқали сизни тўғри йўлга ҳидоят қилади. Бу Унинг ваъдасидир. Роббимиздан кўра ваъдага вафодорроқ ҳеч ким йўқ!
Ҳаммамиз гуноҳкормиз, солиҳларҳам, бошқалар ҳам. Фақат солиҳлар гуноҳларини яширадилар, уни ошкор қилмайдилар. Улар тавба қиладилар ва гуноҳга қасддан ёпишиб олмайдилар. Улар хатоларини тан оладилар, лекин гуноҳга баҳона қидирмайдилар!
Гуноҳдан кейинги пушаймонлик – аслида солиҳлик.
Маъcиятдан кейинги кўз ёши – аслида солиҳлик.
Хатодан кейинги истиғфор – аслида солиҳлик.
Агар сиз гуноҳдан кейин аламни ҳис қилаётган бўлсангиз, демак сиз солиҳлардансиз!
Агар Аллоҳдан узоқлашганингизда ўзингизни ёлғиз ҳис қилсангиз, демак сиз солиҳлардансиз!
Чунки ёмонлар бу нарсаларни ҳис қилмайдилар!!!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov