ИФФАТ
Ибнул Асир роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Усдул ғоба фий маърифатис саҳоба” китобида келтиради:
“Бани Қурайза кунида саҳобалардан Ҳаллод исмли киши қатл қилинди. Унинг онасига: “Эй Умму Халлод! Халлодни ўлдиришди!”, дейишди. Воқеани аниқлаштириш учун Халлоднинг онаси ёпинчиғини ёпиниб келди. Кимдир унга деди:
-Халлод ўлдирилганида ҳам ёпинчиқ билан келасанми?!
Халлоднинг онаси деди:
-Халлод ўлдирилган бўлса мен ҳаёйимни ҳам жароҳатлашим керакми энди?!”.
Азиз опа-сингилларим! Гарчи қиёмат қоим бўлсада рўмолингизни қидиринг, ҳаёйингизни жароҳатламанг!
Никоҳ тўйингиз бўлганида умримда бир бор бўлади бу тўй, дея рўмолни ечиб ташламанг!
Мотам бўлса маҳзунлик сизга ёпинишни унуттирмасин!
Ғазода уруш пайтида аёллар кечаси намоз ўқийдиган кийимда ухлашади. Кечаси портлатишса уларнинг жасадини вайроналар остидан ёпинчиқсиз олиб чиқишларидан ҳаё қилишади!
Буни тирикликдаги ва ўлимдан кейинги иффат дейилади!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov