Бойсунда янги кўприк ишга тушди
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги Шўрсой ва Мустақиллик маҳалласини боғлайдиган янги кўприк фойдаланишга топширилди.
Шўрсой сойи устида қад ростлаган кўприкнинг узунлиги 22 метр, эни 4 метр ва баландлиги 11 метрни ташкил этади. Ҳашар йўли билан бунёд этилган кўприкни қуриш учун туман ҳокимлиги устки темир платформа ва темир таянч устунларини етказиб берди. Қолган ишларни аҳоли ҳашар йўли билан амалга ошириб, замонавий кўприкни барпо этди.
Янги кўприк Шўрсойга туташ бошқа маҳаллалар, шунингдек, машҳур “Омонхона” туризм қишлоғидан ҳам туман марказига транспорт қатновини икки ярим километрга қисқартирди.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo