АОКА | Сурхондарё


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали
Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Ўзбекистонда "Ўзбекистон–2030" стратегияси, Болалар саратони бўйича глобал ташаббус (GICC), Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида ЖССТ, ЮНИСЕФ, Вена халқаро тиббиёт университети ва бошқа халқаро ташкилотлар кўмагида 2025–2030 йилларга мўлжалланган Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегияси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Ушбу воқеа болалар саратонига қарши курашда янги босқични бошлаб беради, ташхис қўйиш ва даволашда мультидисциплинар ёндашувни таъминлаш орқали педиатрия ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштиради.

Миллий стратегия соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилишга йўл очади, кадрлар ва инфратузилма салоҳиятини мустаҳкамлайди, болаларга барча даражаларда юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатишга ягона ёндашувни шакллантиради.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

Сурхондарё вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Давлатов Муродбек Муҳаммадиевич 1988 йил 19 майда Сариосиё туманида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Давлатов 2012-2021 йилларда Тошкент вилояти Янгийўл хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари, Сариосиё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, АОКА томонидан 2024 йил якунлари бўйича эълон қилинган Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтингида Муродбек Давлатовнинг фаолияти юқори даражада баҳоланган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Дунёнинг ярми аёллар, қолган ярми  уларнинг тарбияланувчисидир;

Аёллар мардикор бозори бор юртнинг хотин-қизлар кунини нишонлашга ҳаққи йўқ;

Жаҳолатнинг ягона қўрқуви – аёлдир. Чунки аёл ўрганса фарзандларига ҳам ўргатади;

Аёлга илм бериш – жамиятга илм беришдир;

Кимда бир қиз бўлса оила дафтарига 10 ўғлим бор, деб ёзиб қўйсин.

📚 Шайх Али Тантовийнинг “Эй қизим” номли китобидан

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Интернет ва ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида ноқонуний фаолият билан боғлиқ ҳолатлар ортиб бормоқда. Жумладан, қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси, терроризм ва экстремизм, шафқатсизлик, зўравонлик. порнография, фирибгарлик ва дезинформацияни тарқатиш ҳолатлари тобора кўпайяпти.

Сўнгги пайтларда онлайн платформалар орасида фактларни текширишдан воз кечиш, модерацияни фойдаланувчиларга топшириш тенденцияси кузатиляпти. Бу эса Ўзбекистон Республикаси қонунчилик талабларига мос келмайди.

Буларнинг барчаси онлайн платформалар ва веб-сайтлар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, интернет маконидаги хавфсизликни таъминлаш, тизимли чора-тадбирларни кучайтириш заруратини кўрсатмоқда.


❓Сиз-чи? Бу муаммоли вазият ҳақида қандай фикрдасиз.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


18 май – Халқаро музейлар куни. Бугун барча музейларда аҳолига бепул хизмат кўрсатилади

Сурхондарё вилоятида 3 та – Термиз археология музейи, “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси ҳамда Термиз ва термизийлар мероси тарихи музейи фаолият юритаётган бўлиб, уларда юртимизнинг бир неча минг йиллик тарихи ва маданияти, аждодларимизнинг бой илмий меросига оид 200 мингдан ортиқ ашёлар, тарихий маълумотлар сақланмоқда.

18 май – Халқаро музейлар куни муносабати билан бугун ушбу музейларда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиб, ташриф буюрувчиларга бепул хизмат кўрсатилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌍 Термиз — халқаро мулоқот марказида!

🗓 19–21 май кунлари Термиз шаҳрида муҳим халқаро форум — “Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш” мавзусидаги Термиз мулоқоти бўлиб ўтади.

🤝 Форумда Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, МДҲ, Осиё-Тинч океани, Америка ва Яқин Шарқдан 200 га яқин нуфузли вакиллар иштирок этади.

❓ Нега айнан Термиз?
🎯 Форумдан мақсад нима?
📊 Кутилаётган натижалар қандай?

▶️ Бу саволларга жавоб видеода!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💬 “Бугун аччиқроқ гапираман, хафа бўлманг!” — Олимжон Ўсаров

“Келинг, реал ҳолатга назар ташлайлик. Бугун телевизорни ёқсангиз, кўп ҳолларда қайнона-келин жанжалини кўрасиз. Ижтимоий тармоқларда эса – ғийбатлар, шов-шувлар.

Санъаткорларимизнинг 1,5 миллион долларга уй олгани ёки Дубайдан махсус музқаймоқ олиб келиб егани ҳақидаги рекламала ҳар қадамда.

Савол туғилади: нега биз — ижодкорлар, қалам аҳли, зиёли инсонлар — экранни, ижтимоий тармоқни, адабиётимизни уларнинг қўлидан ололмаяпмиз?

Халқ ҳаёти, унинг дарду ташвиши, орзу-умидлари қаерда қолди? Ҳақиқий қаҳрамонлар нега экранлар, саҳналар ва саҳифаларда кўринмай қўйди?..”


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Йўл қоидасини биринчи бор бузганлар огоҳлантирилади

Маъмурий жазолар тизимига янги – “маъмурий огоҳлантириш” таъсир чорасини киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим енгил турдаги ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга ДПХ инспектори томонидан огоҳлантириш берилади. Огоҳлантириш бир йил ичида фақат бир маротаба берилиши мумкин.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


#Диққат_лойиҳа

❗️Ўзбекистонда онлайн-платформа ва веб-сайтларда қуйидаги ноқонуний контентларни тарқатиш тақиқланади:

▪️ конституциявий тузумни, ҳудудий яхлитликни зўравонлик билан ўзгартиришга чақириқлар;
▪️ оммавий тартибсизлик, зўравонликка оид маълумотлар;
▪️ жамоат тартиби ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот;
▪️ уруш, зўравонлик ва терроризм, экстремизм, сепаратизм ғоялари, экстремистик ва террористик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзлари;
▪️ давлат сири ёки қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этувчи маълумот;
▪️ миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғатувчи маълумот;
▪️ жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни кўрсатувчи номақбул маълумот;
▪️ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташвиқот қилувчи маълумотлар;
▪️ порнографик маҳсулот, шафқатсизликни тарғиб қилувчи, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этувчи маълумотлар;
▪️ фуқароларни, уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид соладиган ҳаракатларни содир этишга ундашга ёки жалб қилишга қаратилган маълумот;
▪️ фишинг ва спам ресусрларга ҳаволаларни ўз ичига олган маълумотлар;
▪️ жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракатларни қилишга даъват этувчи маълумот.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Сурхондарёлик ахборот-кутубхона фидойилари тақдирланди

📚 Фарғонада бўлиб ўтган “Central Asia – 2025: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” мавзусидаги халқаро конференция доирасида китобхонликни ривожлантириш, ахборот-кутубхона соҳасини юксалтиришда фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ мутахассислар “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

🎖 Мукофотланганлар орасида Сурхондарёдан қуйидагилар бор:

🔹 Маъруф Абдушукуров – Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази директори
🔹 Санжарбек Олимов – вилоят болалар кутубхонаси директори
🔹 Гулчеҳра Аҳмедова – Ангор тумани ахборот-кутубхона маркази директори

💐 Мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев топширди.

📌 Эслатма: кўкрак нишони эгаларига меҳнатга ҳақ тўлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Миграция агентлиги лицензиясиз хорижга ишга жўнатаётганларга нисбатан қатъий чора кўрмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарорига мувофиқ, фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш фаолияти билан Миграция агентлиги шуғулланади.

Шунингдек, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, мазкур фаолиятни лицензия асосида амалга ошириш ҳуқуқи фақат Миграция агентлиги томонидан лицензия олган хусусий бандлик агентликларига берилган.

⚠️ Бироқ сўнгги пайтларда лицензияга эга бўлмаган ҳолда, фуқароларни хорижга ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, консалтинг ёки ахборот хизмати ниқоби остида ноқонуний фаолият юритувчи шахслар кўпаймоқда, дейилади Агентлик хабарида.


📌 Миграция агентлиги томонидан ўтказилган назорат тадбирлари натижасида “WORLDVISA” MCHJ, “Everyone Consult” MCHJ ва “Adworld Group” MCHJ ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги эълонлари орқали юртдошларимизни хорижга ишга юбориш хизматларини кўрсатаётганликлари, фуқаролардан пул йиғиб, хизмат кўрсатмаганлик ҳолатлари аниқланди. Ушбу жамиятларга нисбатан ҳуқуқбузарликлар юзасидан тегишли жарималар қўлланилди.

📣 МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ ОГОҲЛАНТИРАДИ:
Лицензияга эга бўлмаган ташкилотлар орқали хорижда ишга жойлашишга уриниш фуқароларнинг молиявий ва ҳуқуқий хавф-хатарга дучор бўлишига олиб келади.


🔒 Хавфсизлигингиз ўз қўлингизда:
▪️ Расмий рўйхатдаги агентликлар билан ҳамкорлик қилинг.
▪️ Ҳар қандай шартномани имзолашдан олдин уни синчиклаб ўқиб чиқинг.
▪️Шубҳали тўловларни амалга оширманг.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌏 Интернет ва ижтимоий тармоқлар фуқароларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини тезкор қондириш, жамиятдаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишда муҳим воситага айланган.

📊 Буни 2017-2025 йилларда Интернет фойдаланувчилари сони 14,7 млн.дан 32,7 млн.га ошганлиги ҳам тасдиқлайди.

⚠️ Аммо ижтимоий тармоқларда доимо миллий менталитетимизга мос контентларни кўряпмизми? Глобал тармоқларда халқимиз қадриятларига зид турли эътиқод, таълимот, ғоя ва иллатлар тарғиботига қаратилган материаллар ёш авлод онгини заҳарлаб, тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда.


✅ Бу ҳолат ижтимоий тармоқда муайян чеклов ва талаблар жорий этишни тақозо этади.

❓Бу борада хориж тажрибасида нималар акс этган?

🎥 Батафсил роликда

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


❗️ Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Тўпаланг-Қоратоғ” ирригация тизимлари бошқармаси сув назоратчиси А.Н. Тўпаланг дарёси “Аму-Сурхон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли дарё ва канал муҳофазасига тегишли 32 сотих ер майдонини фуқаро С.Х.га 73 500 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 70 минг АҚШ доллари ва 39 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


⚡️Бугун, 15 май — Халқаро оила куни

Оила — инсон ҳаётидаги энг муҳим ва қадрли устунлардан бири. Ҳар бир мамлакат учун эса барқарорлик, хавфсизлик ва келажакни қуришдаги асосий манбадир.

Оилалари мустаҳкам ва фаровон мамлакат — барқарор ривожланади. Оила бахтиёр бўлса, ишда унум ва барака бўлади.


Сана муносабати билан бутун халқимизни, жумладан, давлат хизматида самарали ишлаётган барча ҳамкасбларимизни самимий қутлаймиз. Сизларга ишонч, меҳр, куч ва хотиржамлик бериб турган оилангизнинг ҳар бир аъзоси соғ-саломат бўлсин!

Оиламиз ҳар биримизнинг энг қимматли ва қадрли масканимиз бўлиб қолсин!

Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси жамоаси

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сурхондарёни кашф этинг!

🕌 Азалдан буюк алломалар, бахшилар, полвонлар юрти сифатида ном қозонган Сурхондарё айни пайтда мамлакатимиз ва хорижлик сайёҳлар кўп келадиган масканлардан бирига айланган.

⛰️ Воҳанинг тарихий археологик ёдгорликлари, меъморий обидалари, муқаддас зиёратгоҳлари, хушманзара табиати, бетакрор қадрият ва анъаналари кишини оҳанрабодек ўзига тортади.

🎒 Агар табиат инъом этган мўжизалардан ҳайратланишни, мозий ва бугун билан юзлашишни истасангиз, Сурхондарёга келинг, кўринг, завқ олинг. Бундан оладиган таассуротларнинг арзирли ва кўнгилга хуш ёқувчи бўлишига шубҳа йўқ!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


☀️ Қуёшнинг хавфли ультрабинафша нуридан қандай ҳимояланиш керак?

❗️
Шу кунларда туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 10 баллга етади.

⚠️ Бундай пайтда кўчада кўп юриш:

🔻саратонга мойилликни оширади;
🔻иммунитетни туширади;
🔻бўйинда, қўлда пуфакча, қизил доғ ва тошма тошишига;
🔻кўз яллиғланишига олиб келади.

Ундан ҳимояланиш учун:

🔸
соат 11:00дан 16:00гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик,
🔸бош кийим кийиш,
🔸соябон тутиш,
🔸кўзойнак тақиш,
🔸имкон қадар ёпиқ либослар кийиш керак.

©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Термизда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади

19–21-май кунлари Термиз шаҳрида "Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш" мавзусида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Форум Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, МДҲ, Осиё-Тинч океани минтақаси, Америка, Яқин Шарқ мамлакатларидан 200 га яқин вакилларни бир ерга жамлайди.

Форум иштирокчилари Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қиладилар. Асосий эътибор хавфсизлик, барқарорлик ва изчил ривожланишни таъминлаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, иқтисодий ўсишни таъминлашда хусусий сектор ва молиявий тузилмаларнинг ролини кенгайтириш масалаларига қаратилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Имом Бухорий мажмуасига Ҳирот оқ мармар тошлари ётқизилади

Кеча Термиз халқаро савдо марказида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Афғонистон делегациялари учрашувида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув доирасида Афғонистон томонидан Имом Бухорий мажмуаси қурилишига кўмак сифатида юборилган Ҳирот оқ мармари тантанали тарзда қабул қилинди.

Мазкур оқ мармар ўзининг юқори сифати, иссиқ ва совуқни ўтказмаслиги, шунингдек, парвариши қулайлиги билан ажралиб туради. Шу боис у дунёнинг кўплаб мамлакатларида муқаддас қадамжоларни барпо этишда кенг қўлланилади.

➡️ Батафсил: https://uza.uz/posts/719527

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳар дам топилмайди осуда онлар,
Бу гўзал лаҳзалар қадрига етинг.
Эй, замин устида юрган одамлар,
Яхши инсонларни эъзозлаб ўтинг.

📲 @AOKA_Surxondaryo

Показано 19 последних публикаций.