АОКА | Сурхондарё


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали
Веб сайт:
http://surxonaoka.uz
Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎥 Премьера. “Робот”!

Фильм қаҳрамони замонавий дунёда яшаётган оддий бир инсон. Бироқ унинг қалби, фикрини банд қилган дард, муҳаббат инсон яралибдики, унинг руҳи, қалбида яшаб келмоқда.


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Янгиланаётган_Сурхондарё

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Денов туманида ҳам сезиларли ижобий ўзгаришлар юз бермоқда, олиб борилаётган ислоҳотлар самаралари яққол кўзга ташланмоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Бу_қизиқ

🔥 Хитойликлар болалигидан ҳар қандай кутилмаган ҳолатларга тайёр

Хитой боғчаларида ёнғин сигнализацияси пайтида болалар қандай ҳаракат қилиши кераклигини ўргатишади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг

Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У Аллоҳники. Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У Аллоҳдан. Келажакни қайғурманг. У Аллоҳнинг қўлида.

Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига «Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин», дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур.

Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам Аллоҳ ҳеч қачон унутмайди.

Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг.

Очиққўл бўлинг ва шу билан мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз.

Имом Ибн ЖАВЗИЙ.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿 1918 йилда Беҳбудий тил масаласини янги маъмурлар олдига қўйиб, Туркистонда туркий тиллар ичида ўзига хос нуфузга эга бўлган ўзбек тили давлат тили сифатида тан олинишини таклиф қилади...

Беҳбудийнинг таклифи ўша даврда рус маъмурларига маъқул келмайди. Шунга қарамасдан Беҳбудий туркий тилларнинг мавқе ва нуфузини оширишга ҳаракат қилади.


📋 Туркистонда жадидчилик ҳаракатига асос солган буюк зиёли Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида 10 та факт

P.S. Видеороликни тайёрлашда "Армон". Жадидчилик тарихи ҳужжатли фильм кадрларидан фойдаланилди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Бугун "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ташкил этилган кун

1992 йил 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра “Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ташкил этилди.

2019 йилнинг ноябридан авиакомпания ўз фаолиятини “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамияти бренди остида давом эттирмоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Жисмоний тарбия фани ўқитилиши тубдан такомиллаштирилмоқда

🔰 “Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра:

✅ Жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.

⚡️2025 йил:

1 мартга қадар бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари ёш тоифаси бўйича ҳаракатли ўйинлар, олимпия ва оммавий спорт турларига устуворлик бериш орқали спорт турлари рўйхати шакллантирилади;

1 июнга қадар мактаб ўқувчиларининг спорт мусобақаларидаги иштироки, мактаб спорт клубларининг фаолияти, ўқувчиларни спортга қамраб олинганлик даражасини аниқлаш юзасидан рейтинг тизими ишлаб чиқилади;

1 майга қадар мактаб спорт клублари аъзолари учун Зомин тумани “Лочин” дам олиш масканида ўқувчиларни спорт мусобақаларига тайёрлаш базаси ташкил эталади;

1 июлга қадар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.

🗓 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:

🔹5–11-синфлар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилади;

🔹ҳар бир мактабда босқичма-босқич мактаб спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади;

🔹ҳар йили анъанавий тарзда мактаблар ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Қизириқ туманига ҳоким тайинланди

Бугун Қизириқ туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Вилоят раҳбари Улуғбек Қосимов шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Анвар Орипов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилганлигини билдириб, Алламуротов Шерхон Йўллиевич номзодини Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирди. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Шерхон Алламуротов 1986 йилда Жарқўрғон туманида туғилган. 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Подполковник ҳарбий унвонига эга.

Фаолияти давомида Ички ишлар органларида турли вазифаларда, хусусан, вилоят Ички ишлар бошқармасида бўлим бошлиғи, Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган. Тайинловга қадар у 2023 йилдан буён Қизириқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди. 

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг яшаш жойлари бўйича тақсимланиши

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига доимий аҳоли сони 37 543,2 минг кишини ташкил этган. Шундан:

🏣 Шаҳар аҳолиси – 19 135,8 минг киши

🏡 Қишлоқ аҳолиси – 18 407,4 минг киши

✅ 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳоли таркибида шаҳар ҳудудида яшовчилар сони қишлоқ ҳудудида яшовчилар сонидан 728,4 минг нафарга кўп.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Фикрлар ўрганилди, тажриба алмашилди

Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида туманлар ахборот-кутубхона марказлари раҳбарлари иштирокида маҳорат дарси ташкил этилди.

Ўзаро фикр алмашиш, тажрибаларни ўртоқлашиш мақсадида ташкил қилинган ушбу тадбирда ахборот-кутубхона муассасалари олдида турган муҳим вазифалари ижроси, ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилинди.

Ҳудудларда ахборот-кутубхона соҳасини янада ривожлантириш, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, китобхонлик ва китоб мутолаасини тарғиб қилиш, ёшларни кутубхоналарга жалб қилиш бўйича тавсиялар берилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Саида Мирзиёева, Президент ёрдамчиси:

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнида 2024 йилда катта қадам ташлади.

Бу Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган қатъий иқтисодий ислоҳотлар натижасида амалга ошди. Хусусан, ўтган йили ЖСТ Ишчи гуруҳи иккита муҳим йиғилиш ўтказди. Бу бизга аъзоликнинг асосий ҳужжати – Ишчи гуруҳ Ҳисоботи лойиҳасини тайёрлашга киришишга имкон берди. Шунингдек, АҚШ, Хитой ва Япония каби 15 та мамлакат билан икки томонлама музокаралар якунланди. Натижада Ўзбекистон ҳисобида 23 та имзоланган битим бор.

Қисқа вақт ичида бизнесни ва рақобатни янада шаффоф қилиш учун 20 та муҳим қонун қабул қилинди.

Тез орада Ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун жорий йилда ҳам биз шу суръатда давом этамиз.


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


⚡️ Ўзбекистон ва Афғонистон Ҳайратон—Мозори Шариф темирйўлидан фойдаланиш бўйича шартномани узайтирди

2025 йил 21-23 январь кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон Жамоат ишлар вазирининг темир йўл масалалари бўйича ўринбосари М.И. Соҳибзода бошчилигидаги делегация билан самарали учрашувлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И.Маҳкамов бошчилигида ўтказилган учрашувда афғон томони билан трансафғон темир йўл қурилиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш юзасидан фикр алмашилди ва томонлар келгуси ишларни ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.

Шу билан бирга, икки давлат темир йўл маъмуриятлари ўртасида фаол ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида «Ҳайратон – Мозори-Шариф» темир йўлидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича шартномани узайтириш юзасидан келишувга эришилди.

Бунда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Согдиана транс» МЧЖ «Ҳайратон – Мозори-Шариф» темир йўлига хизмат кўрсатувчи оператор сифатида сақланиб қолади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Якшанбани яқинларга бағишланган эътибор билан безанг

Якшанба – ҳаётимиздаги бир оз танаффус, дунё шовқинидан, кундалик шошилишлардан ҳаловат олиш  вақти. Бу кун нафақат дам олиш учун, балки қалбингизга ором бериш, ўзингизни руҳан қайта тиклаш ва янги ҳафтани режалаштириш учун ажойиб имкониятдир.

Якшанба – бизга ҳаётнинг зебини, яқинларимиз қадрини ва оддий лаҳзаларнинг гўзаллигини эсга соладиган кун. Яқинларингизга қўнғироқ қилинг, бу қўнғироғингиз, самимий бир гапингиз улар учун энг катта туҳфа бўлиши мумкин. Улар билан дастурхон атрофида йиғилинг – ҳаётнинг энг чиройли лаззати айнан ана шу содда ва самимий лаҳзалардадир.

Якшанба – бу янги ҳафтага куч-қувват тўплаш куни. Табиат қучоғига чиқинг ёки кўнгилочар фаолият билан машғул бўлинг. Бу кунни бахт, ишонч ва орзу-умидлар билан тўлдиринг. Чунки эртасига янги имкониятлар эшиги очилади.

Якшанбанинг ҳар дақиқасини қадрланг. Сизга бугунги кун тинчлик, ором ва чексиз завқ олиб келсин!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ Бугун Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни

Азиз божхоначилар!

Сизларнинг Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ҳамда халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган шарафли ва масъулиятли хизмат фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Ватаннинг заррасин асраб қолган кун,
Байрамдир божхона ходими учун.
Ҳар куни қутламай мен сизни нечун,
Божхона заҳмати фақат бож эмас!

💐 Касб байрамингиз муборак бўлсин!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Ўзбекистонда янги фахрий унвон таъсис этилмоқда

Сенаторлар «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонунни маъқулладилар.

Мазкур фахрий унвон мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, табиатни асраб-авайлаш, биохилмахилликни сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида салмоқли натижаларга эришган фуқароларга берилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo




Йўл-йўлакай: Сурхондарё, Термиз шаҳри

“Дарахтни кесиб ташламай бино қурса ҳам бўларкан-а, қурувчилар! Ажойиб!”, деб ёзибди Zarnews.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Нима учун ЖШШИР?

ЖШШИР барча турдаги давлат, банк ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда фуқаронинг ягона идентификатор рақами ҳисобланади. Бунинг учун шахсимизни тасдиқловчи паспортдаги 14 та рақам танлаб олинган.

🤷‍♂️ Шу ўринда кўпчиликда савол туғилиши мумкин: Нима учун айнан шу рақамлар ёки буни компьютер танлайдими?

⌨️ ЖШШИР ноёб бўлиб, ўзгартиришнинг имконияти йўқ 14 та рақамдан иборатдир.

📁 Яъни у биринчи ўринда паспортда кўрсатилган жинс ва туғилган аср индекси, кейин туғилган сана, шаҳар ёки регион коди, фуқаронинг серияси ҳамда текшириш рақамларини ўз ичига олади.

🔐 Шунинг учун ҳам уни қалбакилаштириб бўлмайди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Бугун «Тўпаланг» сув омборидан тушувчи каскадда навбатдаги лойиҳа – «Зарчоб 2А» кичик ГEСининг ишга туширилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ раиси Абдуғани Сангинов ҳамда соҳа мутасаддилари, нуронийлар ва фаоллар, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Қиймати 3,4 млн долларни ташкил этувчи мазкур иншоотнинг энергетик қуввати 3 МВт бўлиб, йилига ўртача 13,3 млн кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқаради ҳамда ҳудуддаги 6 мингта хонадонни экологик тоза энергия билан таъминлайди. Натижада 3,4 тонна мазут ёки 4 млн куб метр табиий газнинг иқтисод қилинишига эришилади.

Тадбирда вилоятимиз раҳбари ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ раиси сўзга чиқиб Сурхондарёда экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари кейинги 8 йилда 20 бараварга ошганлигини, хусусан, жорий йилда Тўпаланг сув омбори оқимидан умумий энергия ишлаб чиқариш қувватлари 300 МВтга етказилишини таъкидлашди.

Шундан сўнг, Президентимизнинг 2023 йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифида қурилишига старт берилган «Зарчоб-3» кичик гидро электр станциясида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Қуввати 16 мегаватт ва йилига 70 миллион киловатт/соат экологик тоза электр энергияси бўлган мазкур гидроагрегат қурилишини жадаллаштириш ва сифатли якунлаб, ишга туширишга тайёрлаш вазифалари белгилаб олинди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

Показано 19 последних публикаций.