Бугун баҳорнинг биринчи куни
Кўркам кўкламнинг ҳузурбахш нафаси кўнгилларга кўтаринки кайфият бағишлайди. Бутун борлиқ уйғонади. Қир-адирларда майсалар ниш уриб чиқа бошлайди. Қиш давомида уйқуда бўлган дов-дарахт шохларида япроқлар куртакларни ёриб, қуёш нурларига талпинади. Табиат яшилликка бурканади. Боғ-роғлар гулларга кўмилади.
Баҳор - фасллар келинчаги. Бунда гул-япроқларнинг муаттар ҳиди, жонбахш елларнинг ажиб шўхлиги, уйғонган ҳаётнинг нафис нафаси қалбларни жунбушга келтиради. Дарахтлар гулга бурканади, қушларнинг оромбахш саси оламни тутади.
Тупроқ ҳидини соғинган бободеҳқон кетмонини олиб, даласига ошиқади. Ким кўчат қадаган, ким ер чопган, ким дарахт бутаган. Бошқаси ариқ қазиган. Барча-барча тириклик ташвишлари билан банд.
Баҳорнинг ва муқаддас Рамазон ойининг биринчи куни барчангизга муборак бўлсин!
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo