Қўшни Тожикистондан Сурхондарёга туристлар оқими кўпаяди
Тожикистон Республикасининг етакчи сайёҳлик компаниялари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, туризм блогерлари Сурхондарё вилоятида бўлиб, воҳанинг бой туристик салоҳияти билан яқиндан танишди.
Меҳмонлар Сариосиё туманининг диққатга сазовор жойлари, гастрономик туризм ривожланаётган тандир кабоб маркази, “Сангардак” санаторийси ва “Сангардак” шаршараси, янги барпо этилаётган “Сангардак” туризм маркази, Термиз туманидаги Ҳаким Термизий мажмуаси, “Фаёзтепа” буддавийлик ёдгорлиги, минтақамизда ягона “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонасида бўлишди.
Учрашувда тожикистонлик туристик компаниялар қўшни давлатдан вилоятга сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш юзасидан шартномалар тузди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва туризм блогерлари воҳанинг бой туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилишга келишди.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo