⚡️ Юк вагонидан дастрўмолга беркитилган заҳри қотил топилди
Вилоят божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида “Қудуқли” темир йўл бекатига қўшни давлатдан кириб келган темир йўл юк поездини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказди.
Кўрик чоғида юк вагонларининг бирида хуфия жойга беркитилган бир дона дастрўмол билан ўралган ашё борлиги аниқланди. Ўрам очилгач, унинг “марихуана” гиёҳвандлик моддаси экани маълум бўлди. Заҳри қотил махсус электрон тарозида ўлчаб кўрилганида 41,46 грамм тош босди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
❗️ Сурхондарё вилоятидаги “Қудуқли” темир йўл бекатида юк поездидаги “марихуана” гиёҳвандлик воситаси ушлаб қолинди.