مفتي المدينة المنورة الشيخ محمد الخضر الشنقيطي المتوفى سنة (1353هـ).
* كلامه في تنزيه الله تعالى :
قال في كتابه (إستحالة المعية بالذات) :
"إن الله تعالى ليس بجسم، فلا يحتاج الى مكان يستقر فيه، فقد كان ولا مكان.. والبارىء ..سبحانه لا تحويه جهة إذ كان موجودا ولا جهة" .
* كلامه في التبرك :
قال في كتابه (كوثر المعاني الدراري) : "ولم تزل الْـمُسْلِمُون مِنْ لَدُنْ عَصْرِ الْصحابةِ إِلَى الآن يتبركونَ بِآثَارِ الْصَّالِحِينَ، لَـمْ يُخَالِف فِي ذَلِكَ إِلاَّ الخوارج دَمَّرَهُم الله "ُ.
* كلامه في التوسل برسول الله صلى الله عليه وسلم :
قال في كتابه (كوثر المعاني الدراري) :
"أسأل الله تعالى الكريم الحنان المنان وأتوسل وأتشفع إليه بسيد ولد عدنان وقحطان، محمد الحاوي من الفضائل ما لم يحوه ملك ولا إنس ولا جان أن يعينني ويوفقني لاتمام هذا الكتاب ويجعله نافعا لمن حاول النفع به من العلماء والطلاب".
Мадинаи Мунавваранинг муфтийси (1353ҳ.-1935м.в.) Шайх Муҳаммад Ҳизр Шинқитийнинг;
- Аллоҳ таолони нуқсонлардан пок эканлиги борасидаги сўзи; “Албатта, Аллоҳ таоло жисм эмас, қарор топиши учун бирор маконга ҳам муҳтож эмас. У бор бўлганда макон йўқ эди. Аллоҳ субҳанаҳу ватаалони ҳеч бир жиҳатга боғлиқлиги йўқ, зеро У мавжуд бўлганда жиҳат йўқ эди” (“Истиҳалатул маъийяти биззот” китобидан).
- Барака умид қилиш борасидаги сўзи; “Мусулмонлар саҳобаларнинг давридан бери ҳозиргача солиҳларнинг қадамжоларидан барака умид қилишлари бор. Бу борада хорижийлардан бошқа ҳеч ким ихтилоф қилмаган” (“Кавсарул маъоний аддарорий” китобидан).
- Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиш борасидаги сўзи; “Марҳаматли зот Аллоҳ таолодан Унга Аднон, Қаҳтон авлодининг саййиди, бирорта фаришта-ю, инсу жинда ҳам бўлмаган фазилатларни ўзида жамлаган Муҳаммад алайҳиссаломни васила қилиб, шафоатларидан умидвор бўлиб сўрайманки, ушбу китобни тамомига етказишимда Ўзи ёрдамчим бўлсин ва ушбу китобни ундан фойда истаган уламо ва талабаларга манфаатли қилсин” (“Кавсарул маъоний аддарорий” китобидан).
✍️ Ҳомиджон домла Ишматбеков
@AhliSunnaValJamoaUz