МАЗҲАБНИНГ АҲАМИЯТИ
“Мазҳаб” сўзи арбча сўз бўлиб “йўл”, “йўналиш” деган маъноларни билдиради. Шаръий истилоҳда эса “бирор диний масала, муаммо бўйича муайян мужтаҳид олининг фатво чиқариш йўлидир”. Саодат асрида бирор масалага ечим топиш зарур бўлса, саҳобалар Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилишган. Набий алайҳиссаломдан замонларидан сўнг мусумонлар, катта саҳобаларга юзланганлар. Улардан сўнг тобеин ва табаъ- тобеъинлар даврида мужтаҳид даражасига етган олимларнинг Қуръон ва Суннат асосидаги мазҳаб (фатво йўллари)лари вужудга келди. Бу мазҳаблар ичида фақатгина тўрт мазҳабгина (Ҳанафий, Шофеъий,Моликий, Ҳанбалий) олдинга юзага келаган мазҳабларинг таълимотларини ўз ичига қамраб олиб, аҳлисунна валжамоада ўз шуҳратини топди. Бу тўрт мазҳабнинг тўғрилиги ва ҳақ эканлигига барча мусулмон уммати иттифоқ қилишган.
Мазҳаблар - гўёки бир дарёдан оқиб келаётган тўрт анҳорга ўхшайди. Уларнинг ҳар бирлари, ўз ижтиҳодлари билан Жаноб Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган шариъатдан ҳукмлар олишган. Уларнинг бир масалада қарашларинг турличалиги, уларни келиша олмасликларидан эмас. Ваҳоланки, бу билан шариатнинг барча жабҳасини қамраб олган. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Мадинада туриб ўз мазҳабларини шакллантиришда намозда қўлларини икки ёнга тушириб ўқишлик далилини қувватлаган. Бу Имом Моликнинг бундан бошқа далилари бўлмаган, дегани эмас. Бир йигит Аллома Кавсарийнинг олдига келиб: “Бўлди, мен Моликиядан чиқдим, кўлларни икки ёнга тушириб ўқимайман. Мана ишончли ҳадислар бор экан” деганда. Аллома Кавсарий ҳалиги йигитга қараб: “Эй йигит сен ўқиб билган ҳадисни Имом Молик ўқиб билмаганми”деган эканлар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад салаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Умматимнинг бир масалада ўзаро ихтилофи раҳмат”, деб таъкидлайдилар. Ана энди тўрт мазҳабиннг намозда тўрт ҳолатни қабул қилганлари, дунё бўйча Пайғамбаримиз салаллаоҳу алайҳи васалламнинг барча суннатларига амал қилиниб келинятганлигига далолат қилади. Худди шундай бошқа масалаларда ҳам тўрт мазҳаб Набий алайҳиссаломни барча суннатларини қамраб олганлар. Агар ҳозир бир суннатни қабул қилиб, бошқасини рад қиладиган бўлса, тарки суннат бўлиб, банда гуноҳкор бўлади. Бир мазҳабнинг , ўз вақтида ушбу суннатни бажаришлари бошқаларининг бўйнидан соқит қилади. Бундан мазҳабинг нечоғлик аҳамиятли эканлиги кўринади.
Асадуллоҳ Албўстоний
Бўстон тумани"Муллабой ўғли Муҳаммадтурди" жоме масжиди имом ноиби
https://t.me/bostonziy