#ҳисобот_сайлов_йиғилиши
Термиз туманида бошланғич партия ташкилотлари фаолияти сарҳисоб қилинмоқда⚡️O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг тегишли қарорига асосан жорий йилнинг 15 февралидан ҳудудий бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишларига старт берилди.
👉Ана шундай йиғилишлардан бири Термиз туманидаги “Термиз политехника техникуми” бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтди.
🔰Унда БПТнинг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан унинг етакчиси
Ж.Хайдаровнинг ҳисоботи тингланиб, 2025 йилга мўлжалланган ишлар режаси белгилаб олинди.
📌Таъкидланганидек, БПТ ҳисобида 25 нафар аъзо бўлиб, улар томонидан ҳисобот даврида жойларда партиявий тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда муайян натижаларга эришилди.
✅Йиғилиш сўнгида “Термиз политехника техникуми” бошланғич партия ташкилотига янги аъзолар қабул қилиниб, БПТ раислигига
Дилрабо Бобойева бир овоздан
сайланди.
🌐
https://t.me/uzlidep_surxondaryo