O'zLiDeP - Surxondaryo


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☑️ Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсманнинг) ўтган йилги фаолияти сарҳисоб қилинди

- Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2024 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитдик.


• Актам Хаитов
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ва партия фракцияси раҳбари


#uzlidep #ombudsman

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


ЎзЛиДеП депутати ҳомийлиги асосида аҳолининг мурожаати ҳал бўлди

💠 Бугун ЎзЛиДеПдан сайланган депутатларимиз янги амалий ишларга қўл урмоқда. Ҳудудларда маҳаллий кенгаш депутатлари аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганиб, ечимлари бўйича ваколати доирасида зарур чоралар кўрилишига ҳаракат қилишаётгани сайловчилар учун ҳам фойдали бўлаётир.

❇️ Хусусан, 16-Алангатепа сайлов округидан Термиз тумани Кенгаши депутатлигига сайланган Турсуной Бердиярованинг Амир Темур маҳалласидаги сайловчилар билан учрашувида ҳудуддаги аҳоли томорқасига сув борадиган кичик ариқни таъмирлаш масаласи кўтарилганди. Депутат ариқни 60 метр қисмини бетонлаштириш ишларига ҳомийлик қилди.


🔸Депутатларимизнинг бу каби хайрли ишлари давом этмоқда.

🌐uzlidep_surxondaryo


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😎 Тадбиркорлик субъектлари айрим солиқлардан озод этилмоқда

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☑️ Давлат дастурининг 2024 йил якунлари ижроси муҳокама қилинди

- Бизнинг электоратимиз манфаатларига хизмат қиладиган муҳим қонунларни ишлаб чиқишда ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз. Хусусан, давлат дастури доирасида 6 та қонун ишлаб чиқилган бўлса, шундан 5 таси айнан партиямиз электорати бўлган тадбиркорлар фаолиятига оиддир. Шунингдек давлат дастурига мувофиқ 100дан ортиқ қарор, фармон ва ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, унинг ижросида ҳам ҳукуматимиз билан ҳамкорликда фаол иш олиб борилди.


• Актам Хаитов
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ва партия фракцияси раҳбари


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#депутат_маҳаллада

📹 Термиз шаҳар “Сурхон соҳили” маҳалласида ЎзЛиДеП шаҳар Кенгаши депутати Б.Рахматуллаев ҳамда аппарат раҳбари А.Тангировлар иштирокида сайловчилар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг муаммоларига ечим изланди.


🌐https://t.me/uzlidep_surxondaryo


Сайловчилар муаммолари депутат назоратида

📔 Термиз шаҳар “Сурхон соҳили” маҳалла фуқаролар йиғинида ЎзЛиДеП шаҳар Кенгаши депутати Б.Рахматуллаев ҳамда аппарат раҳбари А.Тангировлар иштирокида сайловчилар билан учрашув ўтказилди.

📌Учрашувда Б.Рахматуллаев депутат сифатида халқнинг муаммоларига ечим топишда уларни доимо қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтиб ўтди. Шунингдек, шаҳарда амалга оширилаётган давлат дастурларидан самарали фойдаланиш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда қарорлар қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, фуқаролар томонидан ўртага ташланган масалаларга депутат томонидан бевосита жавоб берилди ва келгусида уларни ҳал қилиш бўйича амалий ёрдам берилиши айтилди.


❇️Маҳалла ва оилавий тадбирларда аҳолининг фаоллигини ошириш, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва бошқа ижтимоий соҳа вакилларининг шароитларини яхшилаш бўйича давлат дастурларига кенгроқ жалб қилишни кўзда тутувчи ташаббуслар илгари сурилди.

🌐https://t.me/uzlidep_surxondaryo


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😎 ЎзЛиДеП инсон қадри учун тамойили асосида турли акциялар ташкил қилаяпти

🔍ЎзЛиДеП ташаббуси билан ўтказилаётган "Огоҳ бўлинг - ис гази" акцияси республикамиз бўйлаб оммалашиб бормоқда.

🔍Акция доирасида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган 10 мингга яқин хонадонга ис газини аниқлайдиган ускуналар бепул тарқатилди, 1939 нафар депутатлар, 979 нафар тадбиркорлар, 4 мингга яқин тегишли давлат органи вакиллари иштирок этди.

🔍Ушбу ускунанинг афзаллиги шундаки, хонадан чиқаётган газни дарров сезади ва огоҳлантирувчи овоз чиқаради, автоматик равишда газни тармоқдан узади.

#uzlidep #is_gazi #aksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ташаббус

ЎзЛиДеП сўзи билан иши бир партия!

💠 Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш учун амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш ва ташвиқот ишлари кўламини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгаши аъзолари, депутатлари аҳоли хонадонларига ҳаво таркибидаги ис газини аниқлайдиган махсус ускуналарни ўрнатиб бермоқда. Бу хайрли ташаббус учун фуқаролар партия вакилларига ўз миннатдорчилигини билдиришмоқда.

🌐➡️https://t.me/uzlidep_surxondaryo


#эшитув

✍️ Халқ депутатлари Музработ туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи томонидан туман ҳокимининг ўринбосари, инвестиция ва савдо бўлими бошлиғининг ҳисоботи эшитилди.

💠Таъкидландики, туманда 2025 йилда 19.1 млн. АҚШ доллар маҳсулотлар экспортга чиқарилиши режалаштирилган. Шундан 9 млн. 717 минг АҚШ долларли саноат маҳсулотлари, 9 млн. 364 минг АҚШ доллари мева-сабзавот маҳсулотлари улушига тўғри келади. Шу йилнинг январ ойининг ўзида 156 минг АҚШ долларлик экспорт амалга оширилди.

💠 Эшитув давомида депутатлар импорт ҳажми ҳамда бу бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида саволлар беришди ва бу борада йўл қўйилган камчиликлар сабабларини ўрганишди.

🌐➡️


ЎзЛиДеП депутати 5 та хонадонга ис газини аниқлайдиган детектор ўрнатиб берди

💫 Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш учун амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш ва ташвиқот ишлари кўламини кенгайтириш мақсадида хонадонларга ҳаво таркибидаги ис газини аниқлайдиган махсус ускуналарни ўрнатиш тадбирлари ҳам юқори самара бераётир.

💥 Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгаши аъзолари, депутатлари бу хайрли ташаббусда фаоллик кўрсатмоқда.

🔰 Хусусан, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Ангор тумани Кенгаши депутати Нурқобил Алмардонов ҳомийлиги остида ҳудуддаги “Шарқ гули”, “Ўзбкистон”, “Наврўз” ҳамда “Навбаҳор” маҳаллаларидаги кам таъминланган хонадонларга ис газини аниқлайдиган ва ис гази аниқланган ҳолда инсонларни огоҳлантирувчи махсус ускуналар ўрнатилди.

rel='nofollow'>🌐t.me/uzlidep_surxondaryo


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
😎 O'zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши томонидан “Боғишамол” маҳалласидаги Фаровон массивида ҳамда “Нурли авлод” мактабгача таълим ташкилотида “Инсон ҳаёти — бу бебаҳо неъмат, у барча нарсадан устундир” тамойили асосида “Огоҳ бўлинг —  ис гази ” акцияси доирасида профилактик тадбирлар ўтказилди.

🔼 Тадбирда хонадонлар, кўп қаватли уйлар, корхона ва ташкилотларда газ асбоб-ускуналаридан тўғри фойдаланиш, ис гази ва газ ҳаво аралашмасининг чақнашини олдини олиш бўйича аҳолига тушунчалар берилди.

#uzlidep #termiz

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😎 OʻzLiDeP фракциясидан репортаж

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
#Live

Йод етишмаслигига қарши кураш: Янги қонун лойиҳасининг аҳамияти


😎 OʻzLiDeP фракцияси мажлисида «Аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликларининг олдини олиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинмоқда.

🔴 Қонун лойиҳаси билан:
• аҳолини эндемик буқоқ касаллигининг олдини олиш мақсадида профилактик тадбир тўлақонли амалга оширилади;
• республика ахолисининг эхтиёжи учун зарур бўлган сифатли ва хавфсиз бўлган ош тузи билан таъминоти тўлиқ қопланади;
• болалар, ўсмирлар ва репродуктив ёшдаги аёллар орасида йод танқислиги натижасида келиб чиқадиган касалликлар профилактикаси талаб даражасида ташкил этилади;
• иқтисодий барқарорликга эришишга салмоқли хисса қўшилади.


⚡️ Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
OʻzLiDeP ташаббуси билан “Янгиариқ”да тиббий кўрик ўтказилди

😎 “Бир депутат – юз аёлга кўмакчи!” лойиҳаси доирасида Термиз туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Янгиариқ” шифохонасида Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати Гавҳар Баҳромова ҳамда OʻzLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан тиббий кўрик ташкил этилди.

🔗 Батафсил

#uzlidep #surxondaryo

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


#тадбир

"Ёш лидер қизлар" клуби аъзолари сафи кенгаймоқда

✍ ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши "Аёллар қаноти", Термиз шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари А.Тангиров, шаҳар Кенгаши депутати Ш.Алламуродова, вилоят Кенгаши депутати М. Норбошевалар иштирокида Термиз давлат педагогика институтида тадбир ўтказилди. Унда талабаларга "Бир депутат - юз аёлга кўмакчи!" лойиҳаси доирасида қилинаётган ишлар, партиянинг хотин-қизларни қўллаб-қувватловчи лойиҳалар ҳақида махлумот берилди.

📒 Тадбирда партиянинг “Ёш лидер қизлар” клуби қизларимизни
ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатдан баркамол, етук қилиб тарбиялаш, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, етакчилик қобилиятларини ривожлантириш борасида амалий ишларга қўл ураётгани ҳақида сўз юритилди.

💠Тадбир ниҳоясида институтдаги 11 нафар талаба-қиз "Ёш лидер қизлар" клубига қабул қилинди.

ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати



Показано 16 последних публикаций.