Сайловчилар муаммолари депутат назоратида
📔 Термиз шаҳар “Сурхон соҳили” маҳалла фуқаролар йиғинида ЎзЛиДеП шаҳар Кенгаши депутати Б.Рахматуллаев ҳамда аппарат раҳбари А.Тангировлар иштирокида сайловчилар билан учрашув ўтказилди.
📌Учрашувда Б.Рахматуллаев депутат сифатида халқнинг муаммоларига ечим топишда уларни доимо қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтиб ўтди. Шунингдек, шаҳарда амалга оширилаётган давлат дастурларидан самарали фойдаланиш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда қарорлар қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.
❇️Маҳалла ва оилавий тадбирларда аҳолининг фаоллигини ошириш, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва бошқа ижтимоий соҳа вакилларининг шароитларини яхшилаш бўйича давлат дастурларига кенгроқ жалб қилишни кўзда тутувчи ташаббуслар илгари сурилди.
🌐https://t.me/uzlidep_surxondaryo

Шундан сўнг, фуқаролар томонидан ўртага ташланган масалаларга депутат томонидан бевосита жавоб берилди ва келгусида уларни ҳал қилиш бўйича амалий ёрдам берилиши айтилди.