MANNA


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


MANNA ҳар кунлик самовий НОНдир.
Manna билан биргаликда руҳан ўсамиз.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#умид

УМИД...

Бу сўзда қанчалар маъно мужассам...
Бу сўз инсонни қалбан "ушлаб турувчи" олов кабидир...
Эртанги кун, келажак учун умидсиз яшашни тасаввур қилиш қийин...

Умид қилганимиз учун Масиҳга имон келтирдик...
Умид қилганимиз учун Осмондаги меҳрибон Отамизга ибодат қиламиз...
Умид қилиб Муқаддас Китоб ўқиймиз...
Умид билан кундалик ишларимизни бажарамиз...
Умид қилганимиз учун яшаймиз...

Муқаддас Китобда умид ҳақида жуда кўп оятлар бор. Уларнинг ҳар бири умидимизни алангалатиб, уни янада кўпайтиради ва мустаҳкамлайди.

📖 Эгамизга умид боғла, Дадил бўл, юрагингга далда бер, Эгамизга умид боғла!
Забур 26:14

📖 Бардам бўлинг, дадил бўлсин юрагингиз, Эй сиз, Эгамиздан умид қилганлар!
Забур 30:25

📖 Эгамиз кўриб турар Ўзидан қўрққанларни, Унинг содиқ севгисига умид қилганларни.
Забур 32:18

📖 Эгамиздан умид қилганларнинг юзларида нур, Уларнинг юзлари асло шувут бўлмайди.
Забур 33:6

📖 Эгамиздан умид қил, Унинг йўлларини тутгин, У сени юксалтиради
Забур 36:34

📖 Мен Эгамизга умид боғладим, У менга юз бурди, фарёдимни эшитди.
Забур 39:2

📖 Бахтлидир Эгамизга умид боғлаганлар, Киборларга суянмаганлар, Бутпарастлардан ёрдам кутмаганлар.
Забур 39:5

📖 Нега тушкунликка тушасан, эй жоним? Нега беҳаловат бўласан ичимда? Худога умид боғла! Шукур этаман Яна Унга — нажоткорим, Худойимга.
Забур 41:12

📖 Ёвузлик учун қасос оламан демагин, Эгамизга умид боғлаб кутгин, У сени қутқаради.
Ҳикматлар 20:22

📖 Одамдан қўрқиш тузоққа илинтиради, Эгамизга умид боғлаган эса хавф–хатардан холи бўлади.
Ҳикматлар 29:25

📖 Эгамиздан умид қилганлар эса Янгидан куч олади, Бургут сингари парвоз қилади. Улар югуриб, чарчамайди, Юриб ҳам ҳеч толиқмайди.
Ишаё 40:31

📖 Сизлар Масиҳ орқали Худога ишонасизлар. Худо Масиҳни тирилтириб, улуғворликка эриштиргани учун ҳам сизлар имонингизда собит турибсиз, чин қалбдан Худога умид боғлагансиз.
1 Бутрус 1:21

📖 Худога бундай умид боғлаган ҳар бир одам Исо Масиҳ сингари пок бўлиши учун ўзини поклайди.
1 Юҳанно 3:3

📖 Умидимизнинг рўёбга чиқишини кутиб, нажот топганмиз. Кўзга кўриниб турган нарса умид эмас. Ахир, ким кўриб турган нарсани умид қилади?! Агарда биз кўрмаганимизни умид қилаётган бўлсак, буни сабр билан кутсак бўлади.
Римликлар 8:24-25

📖 Имон йўлидан юрар экансиз, умид манбаи бўлган Худо қалбингизни севинч ва тинчликка тўлдирсин, шунда сизлар Муқаддас Руҳнинг кучи ила умидга бой бўласизлар. Павлус ғайрияҳудийларга хизмат қилишга даъват этилган
Римликлар 15:13

📖 Бу иноят орқали Худо бизга шуни ўргатадики, биз худосиз ҳаётдан ва дунёвий орзу-эҳтирослардан воз кечишимиз керак. Ахир, бизнинг ажойиб умидимиз бор: биз нажоткоримиз Исо Масиҳнинг келишига ва буюк Худонинг улуғворлигини кўришга умид боғлаганмиз. Масиҳнинг келишини кутар эканмиз, бу ўткинчи ҳаётимизда нафсни тийишимиз, тўғри ва тақводор ҳаёт кечиришимиз лозим.
Титус 2:12-13

📖 Бу умид жонимиз учун тебранмас, мустаҳкам лангардайдир. Умидимиз бизни самовий Чодирдаги парданинг орқа тарафига, Худонинг ҳузурига олиб киради.
Ибронийлар 6:19

📖 Чунки қонун бирон-бир кишини камолотга етказа олмаган. Энди қонун ўрнига бизга аълороқ бир умид берилди, биз бу умид орқали Худога яқинлаша оламиз.
Ибронийлар 7:19

Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Эгамизга умид боғлаб нақадар бахтлимиз!

@uzManna


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


ИМОН НАЗОРАТИ УЧУН РЎЙХАТ

1️⃣ Мавжуд бўлмаганни мавжуд деб АТАШ.

2️⃣ Худонинг айтганларига мувофиқ нарсаларга ИШОНиш. Бошқа нарсаларга ИШОНМАСЛИК.

3️⃣ Босим ўтказаётган вазиятларни ЭЪТИБОРГА ОЛМАСЛИК.

4️⃣ Бошқаларнинг вазиятларини ЭЪТИБОРГА ОЛМАСЛИК.

5️⃣ Худонинг ваъдаларида ИККИЛАНМАСЛИК.

6️⃣ ХУДОНИ УЛУҒЛАШ кучли имон белгиси.

7️⃣ Худо айтганини амалга оширишига бўлган КОМИЛ ИШОНЧГА эга бўлиш.

Нэнси Дюфрейн


Репост из: Mustahkam oilaviy munosabatlar
Ибодат нима? У қандай таъсир қилади?

Ибодат — бу Раббий худди самодаги Сахий бобо, ёки Қорбобою биз Унга тузиб берадиган хоҳиш-истаклар рўйхати эмас. Сиз Раббийнинг борлигини ўз ҳаётингизда сезишингизни, Ундан паноҳ топа олишингизни билишингизни ибодат амалга оширади. Ибодатнинг маъноси Раббийнинг борлигини излашда, ўз навбатида, бизга ҳар қандай машаққатларни енгишда куч ато қила оладиган Раббий қудратини эркин ҳис қилишдадир.

Муқаддас Китобда шундай дейилган: «…ер юзида сизлар нимаики боғласангизлар, осмонда ҳам боғланган бўлади. Ер юзида нимаики ечсангизлар, осмонда ҳам ечилган бўлади» (Матто. 18:18). Раббий бизга ерда қудрат беради, биз бу қудратни қабул қилганимизда, У бизга Ўз кучини ҳам беради. Бу куч бизники эмас, балки Раббийники бўлгани учун, биз бу куч солинадиган идиш бўламиз. Ибодат қилаётганимизда, бизнинг ибодатимиз, нима ҳақда ибодат қилаётган бўлсак, ўша нарсагаХудонинг кучи етиб бора оладиган йўлларни очиб беради. Биз эса ўз ожизлигимизни тан олганимизда, шу куч бизда фаолият кўрсатишига имкон берамиз. Ибодат ёрдамида биз: «Мен Сенга ва Сенинг кучингга муҳтожман, Раббим. Сенсиз мен ожиз-нотавонман», дея ўзимизни Раббийга итоат эттирамиз. Биз ибодат қилмасак, худди бизнинг ҳеч қандай муаммомиз йўқ, дегандай бўламиз.

Исо номи билан ибодат — Раббий қудрати хазинасини очадиган кучли калитдир. «Сизларга ростини айтайин: агар Менинг номимдан Отадан нима сўрасангизлар, Ўзи сизларга беради» (Юҳ. 16:23). Исо номи билан ибодат бизга душманимиз устидан ғолибликни ато қилади, Раббий Каломи ваъда берган аҳдларга бўлган ишончимиз ҳақида гувоҳлик беради. Раббий бизнинг фикрларимиз ва бизнинг муҳтожликларимиз ҳақида билади, аммо У бизнинг ибодатларимизга жавоб беради. Чунки доимо ва ҳамма нарсада танлаш ҳуқуқини, Исо номи билан Унга ишонч ва бўйсуниш имкониятини беради.

Ибодат фақат бизгагина эмас, балки ким учун ибодат қилаётган бўлсак, ўшаларга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Фарзандларимиз учун ибодат қилар эканмиз, биз Раббийдан, фарзандларимизнинг ҳаётига кир, уларнинг ҳаёти бир қисми бўл, уларнинг фойдасига ҳаракат қил, деб сўраймиз. Аммо бу ибодатнинг жавоби ўша заҳотиёқ келади, дегани эмас. Баъзида бир неча кун, ҳафта, ой, ҳаттоки йиллар давомида кутишга тўғри келади. Аммо бизнинг ибодатларимиз ҳеч қачон фойдасиз бўлмайди. Агар биз ибодат қилсак, албатта нимадир, биз буни кўрамизми ёки йўқми, бундан қатъий назар, ўзгаради. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «…Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир» (Иак. 5:16). Буларнинг бари бизнинг ҳаётимизда ва болаларимиз ҳаётида рўй бериши керак, фақат Худонинг иродаси билан, Унинг қудрати туфайли бўлиб ўтади. Ибодат қилсак, биз Раббийга ва Унинг қудратига эшик очамиз, Уни, ҳаётимизга кир, деб таклиф қиламиз.

Телеграм || Инстаграм || TikTok


Репост из: Mustahkam oilaviy munosabatlar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Телеграм || Инстаграм || TikTok


Репост из: Chiroyliuzcards


Репост из: NON
26 март учун Ҳақиқат Достони

Ҳақиқий масиҳийликнинг асоси
📖"Муқаддас Битикларнинг ҳаммаси илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим ва танбеҳ бериш, хатоларни тузатиш ва солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир." (2 Тимўтиййга 3:16).


Кимлардир Муқаддас Китобга асосланмаган муайян турдаги “масиҳийлик”ни танлаб, уни ҳақиқий масиҳийлик деб ҳисоблашлари, улар амал қилаётган нарса масиҳийлик эканлигини англатмайди. Ҳақиқий масиҳийлик — бу Муқаддас Китобга, Худонинг Сўзига асосланган имондир.

Муқаддас Китоб бизга шундай дейди: "Муқаддас Битикларнинг ҳаммаси илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим ва танбеҳ бериш, хатоларни тузатиш ва солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир." (2 Тимофейга 3:16). Шунинг учун ҳар бир Масиҳий Муқаддас Китоб мутлақо ҳақиқат эканига ишонади, уни қабул қилади, тан олади, эълон қилади ва ҳаётнинг ҳар бир соҳасида охирги ҳукм чиқарувчи деб ҳисоблайди. Акс ҳолда, бундай инсон масиҳий эмас.

Шунингдек, Масиҳий шунга ишонадики, Исонинг Ўзи Худонинг Ўғли, яъни танада намоён бўлган Худодир: "Калом инсон бўлди,
Орамизда яшади. У иноят ва ҳақиқатга тўлганди. Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик. Бу улуғворлик Отадан келган ягона Ўғилга мансуб эди."
(Юҳанно 1:14). Бундан ташқари, Масиҳий шунга ишонадики, Исо Нажоткоримиз сифатида ўлган: "Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Шу йўсинда Худо бизга бўлган Ўз меҳр–муҳаббатини намоён қилди" (Римликларга 5:8).

Масиҳий Исо ўликлардан тирилганига ва бугун У тириклигига ишонади: "Агар ўз оғзингиз билан Исони Раббим, деб эътироф этиб, Худо Уни ўликдан тирилтирганига чин юракдан ишонсангиз, нажот топасиз" (Римликларга 10:9). Ваҳий 1:18: "Барҳаётман. Ўлган эдим ва мана, абадулабад тирикман. Ўлимнинг ва ўликлар диёрининг калитлари Мендадир".

Шу боисдан, қанча вақтдан бери ўзингизни Масиҳий деб аташингиз ёки одамлар сизга шундай мурожаат қилишларидан қатъий назар, агар сиз ушбу ҳақиқатларни қабул қилмасангиз, ишонмасангиз ва эълон қилмасангиз, Муқаддас Китобга кўра, сиз Масиҳий эмассиз. Ана шундагина ҳақиқий Масиҳий ким эканлигини англаймиз. Бу нима учун муҳим?

Чунки Муқаддас Китобда айтилган Масихдаги улуғ ва беқиёс ҳаёт фақат ишонувчиларгагина берилади. Ишонч эса икки муҳим қисмдан иборат: ҳақиқатни қабул қилиш ва уни тан олиш, шу билан бирга унга мувофиқ яшаш. Агар шу нарсалар бўлмаса, ишонч тўлиқ бўлмайди. Худога шукр.

🙏Ибодат
Азиз Отам, Ҳаётимни белгилайдиган ва йўналтирадиган Каломинг нури учун Сенга шукроналар айтаман. Мен Муқаддас Ёзувларнинг мутлоқ ҳақиқат эканлигига ишонаман, қабул қиламан, тан оламан ва эълон қиламан. Мен жасурлик билан шунга гувоҳлик бераманки, Исо Масих танада келди, Қутқарувчим сифатида вафот этди, ўликлар орасидан тирилди ва ҳозирда Рухи орқали қалбимда яшайди. Мен бу ҳақиқатлар билан яшайман ва Сенинг Каломингнинг тўлиқ баракаларини олиб юраман, Исо Номи билан. Омин.

📖Ўрганиш учун:
Римликларга 10:9-10:
"Агар ўз оғзингиз билан Исони Раббим, деб эътироф этиб, Худо Уни ўликдан тирилтирганига чин юракдан ишонсангиз, нажот топасиз. Чунки инсон қалбида ишониб оқланади ва оғзи билан эътироф этиб нажот топади."

Юҳанно 5:39:
"Сизлар Муқаддас Битикларни текширасизлар, чунки улар орқали абадий ҳаётга эга бўламиз, деб ўйлайсизлар. Аммо ўша Ёзувлар Мен тўғримда гувоҳлик беради–ку!"

Ибронийларга 11:6:
"Ишонмаган одам ҳеч қачон Худони мамнун қила олмайди. Ахир, Худога сажда қилаётган ҳар ким Худонинг борлигига ишониши керак, Худога юз бурганларга Худонинг Ўзи мукофот беришига у амин бўлиши керак."


https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


Репост из: Hayot Nafasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сиз нима учун яшаяпсиз? Ўз бахтингиз учунми ёки атрофдаги инсонлар сиз орқали Худонинг севгиси ва ғамхўрлигини кўришлари учунми?

Instagram | Facebook | Youtube | VK


Репост из: Hayot Nafasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Руҳан ўсиш учун бугун нима қилишингиз мумкин?

Instagram | Facebook | Youtube | VK


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Осмондан қор, ёмғир ёғади.
Улар осмонга қайтмай, ерни суғоради,
Токи ер ўсимлик ўстирсин,
Эккани дон, егани нон берсин.
Менинг оғзимдан чиққан сўз шундай бўлади,
Менга бўм-бўш қайтиб келмайди.
Менинг хоҳиш-иродамни ўша сўз бажаради,
Қайси ниятда юборсам,
Ўшани бажо қилади.

Ишаё 55:10-11


«Истаганингизни сўранглар, эришасиз» (Юҳанно 15:7)

📲 Android
📲 IPhone

Telegram | Najot | Radio




Доим Исога нигоҳимизни тикиш ва Унинг изидан юриш жуда муҳимдир.
Муқаддас Каломнинг ушбу оятлари бугун сиз учун тетиклантирувчи таъсирга эга бўлишига ишончим комил:

“У ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармади, азоб чекканда ҳеч кимга таҳдид қилмади. Фақат одилона ҳукм қиладиган Худога Ўзини топширди. У гуноҳларимизни Ўзига олди, аъзои бадани ёғочда азоб чекди. Шу туфайли биз гуноҳ учун ўлганмиз ва солиҳ ҳаёт кечира оламиз.”
(1 Бутрус 2:22-24).

Сизга нисбатан адолатсизлик қилишса ёки кутганингиздай муносабатда бўлишмаса одатда нима қиласиз? Уларни ҳақорат қиласизми ёки марҳаматлайсизми? Таҳдид қиласизми ёки кечирасизми?

Атрофингиздаги мураккаб инсонлар билан мулоқотингизда Муқаддас Руҳ сизга донолик бериши чун ҳозирнинг ўзида ибодат қиламан. Ҳар бир инсонга Раббийнинг кўзи билан қарашингизда Ўзи ёрдам берсин. Омин.

Денис Реннер

@uzManna


Репост из: umid.tv
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔸 Aziz do'stlar!

Sizlarni Navro'z bayrami bilan chin dildan tabriklaymiz! 🌷

Yaratganning O'zi hammamizni panohida asrasin! Navro'z bayrami barchamizga muborak bo'lsin!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Website


Репост из: DilkashRadio
Навруз

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Дастурга хуш келибсиз. Азизлар, бугун қандай кун экани ёдингиздами? Албатта, бугун ҳалқимизнинг энг севимли ва энг гўзал байрамларидан бири Наврўз кунидир. Наврўз – жуда кўҳна замонлардан буён яшаб келаётган анъанадир. У 2500 йиллик тарихга эга. Ҳозирга келиб Наврўзни - баҳор, деҳқончилик байрами сифатида кенг нишонлаймиз. Халқимизнинг байрамона ясаниб, сайлга чиқишлари, хилма-хил таомлар тайёрлаши, қўшиқлар айтиши, турли хил ўйин-кулгилар ва беллашувлар, мусобақалар ўтказиши Наврўз байрамининг удумларидан ҳисобланади. Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ўз ғазалларидан бирида “Ҳар тунинг қадр ўлубон, ҳар кунинг ўлсин наврўз!” деб ёзганлар.

Беруний бобомиз эса бундан минг йил аввал яратган “Ҳиндистон” номли асарида “ҳар бир халқнинг удум ва анъаналари ўша халқнинг юз йиллар давомида шаклланган турмуш тарзининг ифодаси” эканлигини таъкидлаб ўтган. Бироқ байрам шунчаки, ўйин-кулгу, хурсандчилик эмас, аксинча, у халқнинг тарихи, маданияти ва маънавияти билан чамбарчас боғлиқ бўлган жиддий ижтимоий ҳодисадир. Биз учун ва бошқа Шарқ халқлари учун Наврўз худди шундай байрам. У биз учун кеча ва кундузнинг тенглашуви, ернинг экин экишга тайёр бўлиши, дов-дарахтларнинг гуллаши, хуллас, янги кун, янги фаслнинг бошланиши. Қадимги Шарқ афсоналаридан бирида айтилишича, қадимги Эрон шоҳларидан бўлмиш Жамшид шу куни подшо бўлиб тахтга ўтирган экан. У ўзига шоҳона тахт ясаттириб, ҳар хил қимматбаҳо тошлар қадалган, турли дур-жавоҳирлар билан безатилган тожини бошига кийиб, тонг маҳалда тахтга ўтирган. Шу пайт қуёш чиқиб, заррин нурлари Жамшиднинг тахтини ёритган. Бутун теварак-атроф нурафшон бўлиб кетган.

Буни кўрган халқ ажабланиб, бу кунни Наврўз, яъни янги кун деб атаган экан. Бу албатта афсона. Наврўз ҳақидаги барча афсоналарда яхшилик ёмонлик устидан ғалаба қозонади. У халқимизнинг азалий удуми, тириклик ва ёруғлик айёми сифатида ардоқланиб келади. Ҳозир Ўзбекистон ҳудудида яшаётган барча халқлар ҳам бу кунни янги йилнинг бошланиши деб қувонч билан кутиб оладилар. Бир неча кун илгари тайёргарлик ишлари бошланади. Буғдой ундиришга қўйилади ва унинг майсасидан сумалак тайёрланади. Кўкат чучвара, ялпиз сомса каби таомлар пиширилади, отчопар, кўпкари, кураш сингари халқ ўйинлари, сайиллар ўтказилади, баҳор ҳақида қўшиқлар куйланади. Наврўзнинг биринчи куни қишлоқ жойларида болалар тўп-тўп бўлиб хонадонлар эшиги олдида Наврўзга бағишланган қўшиқ айтишади. Хонадон эгаси уларни совға-салом ва егуликлар билан сийлайди.

Болалар егуликларнинг бир қисмини қишлоқдаги бева-бечораларга улашишади. Бу удум ҳозир Самарқанд, Жиззах ва Навоий вилоятларининг айрим қишлоқларида сақланиб қолган. Наврўз янги йил байрамигина бўлиб қолмай, меҳнат байрами ҳам ҳисобланади. Мамлакатимизда 21чи март дам олиш куни деб эълон қилинган. Барчамизга Наврўз байрами муборак бўлсин. Азизлар, бордию бизлар билан боғланиш истагида бўлсангиз dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Ундан ташқари, сайтнинг онлайн кутубхонасида кўпгина қизиқарли ва фойдали хикоялар тўплами сизнинг хизматингизда. Хайир, омон бўлинг.

📲 Android
📲 IPhone

Telegram | Najot | Radio


Репост из: Hayot Nafasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Исо сизнинг ўрнингизга қурбон бўлгани ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

#MuqaddasKitobSahifalari

Instagram | Facebook | Youtube | VK




Репост из: DilkashRadio
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Омин🙏❤️

📲 Android
📲 IPhone

Telegram | Najot | Radio




СЎЗ - БИЗНИНГ ҚУРОЛИМИЗ

Худо Ўзининг буюк қудрати билан сизларни куч-қудратга тўлдириб, ҳар қандай вазиятда сизларга сабр-тоқат ва бардош берсин. Худо Ўзининг азиз халқига ваъда қилган нурдан баҳраманд бўлишни сизларга лойиқ кўргани учун қувонч билан осмондаги Отамизга шукрона айтинг. У бизни зулмат ҳукмронлигидан қутқариб, севикли Ўғлининг Шоҳлигига қабул қилди (Колосаликлар 1:12-13).

Юқоридаги лавҳадан биз фақат икки гуруҳ одамлари борлигини кўрамиз: зулматнинг кучи остида бўлганлар ва Худонинг Севимли Ўғлининг Шоҳлигида бўлганлар.

Агар сиз юқоридан туғилмасангиз ва Худонинг Севимли Ўғлининг Шоҳлигига ўтмасангиз, зулмат кучи остида қоласиз ва шайтон сизга боғлиқ бўлган барча нарсанинг худоси бўлади.

Эсингизда бўлса, Исо уни ҳибсга олиш учун келган яҳудийларга: "Сизларнинг отангиз Худо эмас, иблисдир. Сизлар ўз отангизнинг нафсу эҳтиросларини бажо қилишни хоҳлайсизлар…" - деди (Юҳанно 8:44). Шунинг учун биз кўпинча зулмат кучлари таъсири ва назорати остида халқларнинг раҳбарлари ва ҳукмдорларини кўрамиз. Бундай раҳбарлар бетавфиқ қарорлар қабул қилиб, репрессив сиёсат юргизишса, улар ёвуз кучлар таъсири остида эканлигини билдиради. Шунинг учун биз раҳбарлар зулмат кучлари таъсиридан эмас, балки Худонинг руҳидан таъсирланиши учун ибодат қиламиз.

Муқаддас Китобда шундай дейилади: "Авваламбор, насиҳатим шуки, бутун инсоният учун илтижо қилинглар, тоат-ибодатда бўлиб, дуолар ўқинглар, шукроналар айтинглар… ҳукмдорлару бошлиқлар учун ибодат қилинглар..." (1 Тимўтий 2:1-2).

Кейин 2 Коринфликларга 10:4 да шундай дейилади, "Бизнинг қурол-аслаҳаларимиз башарий манфаат учун эмас…Худонинг қудрати билан бу қурол-аслаҳаларимиз қалъадай мустаҳкам бўлган инсоний ўй-хаёлларни ҳамда қуруқ сафсаталарни йўқ қилишга қодир».

"Уруш" сўзи юнонча "stratei" сўзидан таржима қилинган ва биз Руҳда ҳарбий экспедицияни қилиб, стратегияни ишлаб чиқиш позициясини ушлаб туришимизни айтади.

Ибодатда сўзларни айтганимизда, Худонинг фаришталари ва Худонинг Руҳи бу сўзларни олиб, уларни қуролга айлантиради. Қалъаларни йўқ қилиш учун уларни кучли қилади!

Шундай қилиб,
🙏 Масиҳий сифатида халқлар раҳбарлари учун шафоат қилиш учун катта масъулиятингизни тушуниб етинг.

🙏 Вақти-вақти билан мамлакатингиз раҳбарлари учун руҳда ибодат қилинг.

🙏 Кучли сўзлар билан зулмат кучларини уларга таъсир қилишни тўхтатишини тақиқланг ва уларнинг қалблари Раббийга ўз иродасини бажариш учун ўгирилганлигини тасдиқланг.

🙏 Биз халқлар раҳбарларини Худонинг донолиги ва солиҳлиги таъсири остида бўлиши учун Худонинг Каломига мувофиқ улар учун ибодат қилишимиз керак.

Показано 20 последних публикаций.