#Муқаддас_Калом_бўйича_ибодат
📖
КОЛОСАЛИКЛАР 🙏🏻 Мен Масиҳ билан бирга тирилган эканман, самовий нарсаларнинг пайида бўламан, ахир, Масиҳ ҳам самода Худонинг ўнг томонида ўтирибди.
📖 Колосаликлар 3:1
🙏🏻 Фикрим ер юзидаги эмас, самодаги нарсалар билан банд.
📖 Колосаликлар 3:2
🙏🏻 Ахир, мен ўлганман, асл ҳаётим эса Масиҳ билан Худонинг ҳузурида пинҳондир.
📖 Колосаликлар 3:3
🙏🏻 Менинг ҳаётим Исо Масиҳдир. Масиҳ зоҳир бўлганда, мен ҳам У билан бирга улуғворликда зоҳир бўламан.
📖 Колосаликлар 3:4
🙏🏻 Шундай экан, дунёвий табиатимни, яъни фаҳш–зино, нопоклик, шаҳват, ёвуз хоҳишлар ва бутпарастликка тенг бўлган очкўзликни йўқ қиламан. Энди эса жаҳл, ғазаб, ёвузликларнинг ҳаммасини бир четга йиғиштириб қўяман. Оғзимдан ҳеч қандай жеркиш ёки ножўя сўз чиқмайди. Ёлғон гапирмайман. Чунки мен эски табиатимни, унинг ёмон одатлари билан бирга ўзимдан соқит қилдим. Бунинг ўрнига мен янги табиатга буркандим. Мен Худони яқинроқ билиб борарканман, менинг янги табиатим уни яратган Худонинг суратига ўхшаб бормоқда.
📖 Колосаликлар 3:5, 8-10
🙏🏻 Мен Худонинг танланган, азиз ва суюкли халқиман. Шунга кўра, раҳм–шафқат, меҳрибонлик, камтарлик, мулойимлик ва сабр–тоқатни зеб–зийнат қилиб тақиб олганман.
📖 Колосаликлар 3:12
🙏🏻 Бошқаларга нисбатан сабр-тоқатлиман. Эгам мени кечиргани каби, мен ҳам бошқаларни кечираман. Ва ниҳоят муҳаббатга бурканаман, чунки меҳр–муҳаббат мукаммал аҳилликка етиштиради.
📖 Колосаликлар 3:13-14
🙏🏻 Масиҳ ато қиладиган тинчлик юрагимда ҳукмрон, ахир, мен бошқа масиҳийлар билан бир тананинг аъзосиман, тинчликка даъват қилинганман. Миннатдор бўламан.
📖 Колосаликлар 3:15
🙏🏻 Масиҳнинг каломи менда чуқур ўрнашиб, яшнамоқда. Донолик билан бошқаларга таълим бераман, насиҳат қиламан. Забурларни хониш қилиб, мадҳиялар ва руҳий қўшиқлар билан, чин кўнгилдан миннатдорчилик билдириб, Худони тараннум этаман.
📖 Колосаликлар 3:16
🙏🏻 Нимаики қилсам ҳам, гапирсам ҳам, ҳаммасини Раббим Исо номидан қилиб, У орқали Отамиз Худога шукрона айтаман.
📖 Колосаликлар 3:17
🙏🏻 Ҳар бир ишни инсонлар учун эмас, Раббим Исо Масиҳ учун қилаётгандай чин қалбдан бажараман. Чунки мен ҳақиқий Хўжайиним Масиҳга хизмат қиляпман. У Ўз халқига атаб қўйган қут-баракани менга мукофот қилиб беришини ёддан чиқармайман.
📖 Колосаликлар 3:23-24
🙏🏻 Доим ибодат қиламан. Ибодатда ҳушёр бўлиб, шукроналар келтираман.
📖 Колосаликлар 4:2
🙏🏻 Фурсатни ғанимат билиб, имонлилар қаторига қўшилмаганларга нисбатан оқилона йўл тутаман. Улар билан гаплашганимда сўзим ҳамиша ёқимли ва мазмунлидир.
📖 Колосаликлар 4:5-6
ИСО НОМИ БИЛАН. ОМИН!@uzManna