NON


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


NON канали сизни имонда илҳомлантириш ва мустаҳкамлаш, ибодат қилиш ва Худонинг Каломини ўрганишингизда ёрдам бериш учун яратилган! Худо сизни марҳаматласин!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


8 январь учун Ҳақиқат Достони

ТУНГИ СОАТ ИБОДАТИ
📖“Тур, эй қиз Қуддус! Кечаси билан Худога илтижо қилиб чиққин! Юрагингни Раббийга сувдай тўкиб солгин! Қўлларингни узат осмонга, Фарзандларинг учун ёлворгин Унга!…”. (Еремиёнинг марсияси 2:19).

Каломда бизга очиб берилган яна бир сир — бу Худонинг халқи тушуниши керак бўлган ибодат сиридир. Еремиёнинг марсияси 2:19 да биз одамлар ўз фарзандлари учун нажотга муҳтож бўлган вазиятни кўрамиз. Эътибор беринг, пайғамбар шунчаки “илтижо” демаган; балки: “Тур, ... Кечаси билан Худога илтижо қилиб чиққин” деди. Ўзига хослик бор эди; бу кечаси бўлиши керак эди.

Кечаси ибодат қилиш ҳақида нимадир бор. Гарчи У ҳар кеча ибодат қилиш кераклигини айтмаган бўлса-да, баъзи вақтлар борки, Муқаддас Руҳ сизни кечалари ибодат қилишга ундайди; шунинг учун Руҳ билан юриш жуда муҳим. Бу ерда тун фақатгина кечки 21 ёки 22 эмас, бу эрта тонгда, яъни кечки соат 12 дан кейин.

Туннинг шу вақтида У сизга нима қилишни буюрганига эътибор беринг: “Юрагингни Раббийга сувдай тўкиб солгин!”. Бу оддий ибодат эмас: сиз юрагингизни Худога тўкиб ташлайсиз. Яна нима? — “Қўлларингни узат осмонга, Фарзандларинг учун ёлворгин Унга!”. Баъзи ота-оналар фарзандлари йўлдан озган ёки адашган, жиноятчи ва итоатсиз, шайтон томонидан тутилган ҳолатларга дуч келишган. Бу боланинг ҳаётини ўзгартиролмаётгандек ёрдамсиз турманг; қатъият билан ибодат қилинг ва ўғлингизни ёки қизингизни озод қилинг.

Ярим тунда туринг ва ибодат қилинг! Мен ҳозир сиз билан бўлишиб турган ушбу ибодат сиридан фойдаланинг. Қўлларингизни кўтаринг ва бу фарзанд Худонинг иродасига қайтарилиши учун ибодат қилинг. У дунёнинг таъсиридан юз ўгирганини, Каломга жалб қилинганини ва Шоҳлик нарсаларидан илҳомланганини эълон қилинг. Фарзандингизда шайтонга тегишли ҳеч нарса йўқлигини ва бундан буён Руҳнинг ваҳийлари ўша боланинг қалбида ёниб, илоҳий тақдирни қувонч билан бажариш учун уни жасорат ва мардлик билан тўлдиришини эълон қилинг!

Эҳтимол, бу хасталик ёки касалликлар бу болани қамраб олгандир — сиз бу болани ибодат билан озод қилишингиз керак. Шундай қилиб ибодат қилинг, шунда Раббий вазиятга аралашади ва болани мукаммалликка қайтаради. Сизга кўрсатма шунки, тунда қалбингизни тўкиб, қўллартнгизни Худога кўтаринг! Мана, қандай қилиб масъулиятни ўз зиммангизга олиш ва фарзандларингизга озодлик келтириш мумкин. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!

🙏Ибодат
Азиз Ота, мен фарзандлар ва ёшлар қалбини эгаллашга интилаётган зулматнинг ҳар қандай таъсирига, жумладан тенгдошлар босимига, салбий оммавий ахборот воситаларига ва дунёвий ғоялар мажмуасига қарши ибодат қиламан. Мен улар нурда юришларини ва ҳар қандай самарасиз ёвуз ишларни рад этишларини, солихлик йўлида юришларини ва Исо номидан Масиҳдаги ўз мақсадларини амалга оширишларини эълон қиламан. Омин.

📖Ўрганиш учун:
Забур 63:7:
"Улар адолатсизликни қасд қилади: “Ажойиб режа туздик”, деб айтади. Албатта инсон фикри, юрагини билиб бўлмайди."

Забур 118:62:
"Ярим тунда уйғониб, одил қоидаларинг учун Сенга ҳамду сано айтаман."

Луқо 6:12:
"Ўша кунларнинг бирида Исо ибодат қилгани тоққа чиқди. У тун бўйи Худога ибодат қилди."

Ишайё 62:6-7:
"Эй Қуддус, деворларингга соқчилар қўйдим, Улар кечаю кундуз ибодатни бас қилмайди. Эй Эгамизга ибодат қиладиганлар! Сизлар ҳам ҳеч жим турманг. Қуддусни барқарор қилгунга қадар, Уни ер юзининг фахри қилмагунга қадар, Эгамизга ҳеч тинчлик берманглар."

https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


7 январь учун Ҳақиқат Достони

Бизнинг қўлларимиз орқали ғалаба ва куч

📖“Мусо қўлларини кўтарганда, Исроил халқи ғолиб келар, туширганда эса Омолеклар ғолиб келарди.” (Чиқиш 17:11).

Келгуси бир неча кун ичида мен Каломда кўрсатилганидек, машқ қилишингиз ва ажойиб натижаларга эришишингиз мумкин бўлган баъзи сирларни тушунтираман. Бу сирлар инсон онги учун тушунарсиз, аммо улар биз Каломни ўрганаётганимизда ўрганадиган нарсамиздир. Масалан, Чиқиш 17:8-16 оятларида ушбу кучли сирлардан бирини очиб берадиган ажойиб ҳикоя айтилади. Омолекликлар Рефидимда исроилликларга ҳужум қилишди. Шунда Мусо Ёшуага халқни жангга олиб боришни буюрди, шу пайтда у қўлида Худонинг таёғи билан тепаликда турган эди.

Кейин Каломда шундай дейилади: “Мусо қўлларини кўтарганда, Исроил халқи ғолиб келар, туширганда эса Омолеклар ғолиб келарди.” (Чиқиш 17:11). Ҳорун ва Хур Мусонинг қўлларини кўтариши билан жангда ғалаба қозониш ўртасида боғлиқлик борлигини сезишди. Мусонинг қўллари чарчаганида, улар унга ўтириш учун тош олиб келишди ва қўлларини кўтариб, иккала томонида туриб, қуёш ботишига яқин ғалаба қозонгунларигача уларни ушлаб туришди.

Шунда Худо Мусога шундай деди: “… Бу ғалабани хотира қилиб, ёзиб қўй, Менинг қуйидаги ваъдамни ҳам кирит: Мен Омолекларнинг номини ер юзидан ўчираман.” Кейин буни овоз чиқариб Ёшуага ўқиб бер.” (Чиқиш 17:14). Бу Ёшуага жангда қандай ғалаба қозонганини англаб етишига ёрдам берди. Бунинг сири руҳда эди: Мусонинг қўлларининг кўтарилганлигида.

Ғалаба ва куч сизнинг қўлингизда. Сано куйловчи Забур 140:2 да шундай деган: “Ибодатимни тутатқи назридай қабул қилгин,
Қўлларимни кўтарганимни кечки қурбонлик деб билгин”
. Ҳаворий Павлус ҳам шундай деган: “Эркаклар ҳамма жойда қўлларини дуога очиб, чин қалбдан ибодат қилсинлар…” (1 Тимўтийга 2:8).

Буни машқ қилинг ва ҳаётингизда, молиявий ҳолатингизда, соғлигингизда, ишингизда, хизматингизда ва сизга тегишли бўлган ҳамма нарсада катта муваффақият ва чуқур ғалабаларни кўрасиз. Ҳозир ҳам қўлларингизни Раббийга кўтаринг. Бу сизнинг доимий ғалабангиз ва тобора ортиб бораётган улуғвор ҳаётингиз учун Руҳнинг стратегиясидир. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!

🙏Ибодат
Азиз Ота, мен қўлларимни имон билан Сенинг Олдингга, Масиҳдаги абадий ғалабага мени олиб борадиган Зотга кўтараман. Менинг кўтарилган қўлларим кечки қурбонликка ўхшайди. Мен душман устидан ғалаба қозонаман. Ҳеч қандай қаршилик мени енгиб чиқа олмайди ва барча синовлар Исо номи билан менинг олдимда барбод бўлади. Омин.

📖Ўрганиш учун:
Еремиёнинг марсияси 3:41:
"Қўлларимизни осмонга чўзиб, Чин дилдан самодаги Худога ёлвориб айтайлик:"

Забур 63:4: "Улар тилларини шамширдай қайрайди, Нишонга олиб, заҳарли сўзларини ўқдай отади."

Забур 140:2: "Ибодатимни тутатқи назридай қабул қилгин, Қўлларимни кўтарганимни кечки қурбонлик деб билгин."

https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


6 январь учун Ҳақиқат Достони

Биз самовий мавжудотлармиз

📖"Биринчи одамнинг танаси моддий жисмдир, у тупроқдан яратилган, иккинчи Одам, яъни Масиҳ эса самовийдир." (1 Коринфликларга 15:47).

Олдинги достонларимизда биз қисман кўриб чиқдикки, агар сизда Масиҳ бўлса, сизда абадий ҳаёт бор, агар сизда Масиҳ бўлмаса, сизда абадий ҳаёт йўқ. Бу жуда оддий. Усиз, сиз ҳали ҳам биринчи Одам Aтонинг ҳолатида, 100% инсоний ва дунёвий яшаяпсиз. Муқаддас Китоб бу ҳақиқатнинг аниқ тасвирини 1 Коринфликларга 15:47 да тасвирлайди: "Биринчи одамнинг танаси моддий жисмдир, у тупроқдан яратилган, иккинчи Одам, яъни Масиҳ эса самовийдир."

Биринчи Одам Aто инсониятнинг йердаги табиатини, у билан бошланган ҳалокат ҳолатини ифодалайди. Бу табиат чекланган, дунъё билан боғланган ва ҳалокатга маҳкум. Тан олиш оғриқли, лекин Муқаддас Китобда шундай дейилган. Қайта туғилмаганлар ҳукм ва ҳалокатга маҳкумдирлар. Улар сизнинг оилангиз, дўстларингиз, жамиятдаги етакчиларингиз бўлиши мумкин, лекин Масиҳсиз улар ер одамлари ва ҳукм қилиш учун мўлжалланганлар. Шунинг учун биз уларга нажотнинг ягона воситаси сифатида Хушхабарни ваъз қилишимиз керак.

1 Коринфликларга 15:48 (кенгайтирилган таржима) ни ўқинг ва ердаги ва самовий ўртасидаги кучли қарама-қаршиликни кўринг: "Тупроқдан яратилган илк одам қандай бўлса (ер юзидаги ақл билан), қолган ҳамма одамлар ҳам шундайдир. Самовий Одам, яъни Масиҳ қандай бўлса, самодагилар ҳам худди Унга ўхшайдилар (самовий фикрга ега)." Қайта туғилмаганлар ердаги фикрлашга ега, лекин Масиҳда қайта туғилганлар самовий фикрлашга ега. Бу биз шунчаки осмонларга бориш ҳақида ўйлаймиз, дегани емас, бу ерда биз осмонларнинг тафаккури ва тамойиллари билан ҳаракат қиламиз дегани.

Самовий фикрлаш дегани, осмондаги нарсаларга кўра яшаш ва фикр юритиш, Худонинг иродасига эргашиш, Унинг тамойиллари бўйича ҳаракат қилиш ва Унинг фикрлари билан ўйлаш демакдир. Бу сиз қайта туғилганингизда содир бўладиган ўзгаришдир. 49-оят бу фикрни давом еттиради: "Биз тупроқдан яратилган одамга [тупроқ одамига] ўхшар эканмиз, бир кун келиб самовий Одамга ҳам ўхшаган бўламиз". Бир вақтлар биз йиқилган ва бу дунёнинг чекловлари билан боғланган тупроқли одамнинг қиёфасини ўзимизда олиб юрардик. Aммо енди, янги ижод сифатида биз осмондан келган Инсон - Исо Масиҳнинг суратини олиб юрамиз!

Биз энди ерлик емас, балки самовиймиз. Биз бу дунёда яшаймиз, лекин биз бу дунёдан эмасмиз (Юҳанно 17:16). Сиз самовий эркаксиз ёки самовий аёлсиз, Худо Шоҳлигининг фикрлари, тамойиллари ва йўллари билан яшайдиган самовий мавжудотсиз. Ҳудога ҳамду санолар бўлсин!

🙏Ибодат
Aзиз Ота, мен ердаги тизим билан чегараланишни рад етаман, чунки мен осмондан келган Масиҳнинг суратини олиб юраман ва Каломда ёзилганидек Сенинг ироданг ва йўлларингга бўйсунаман. Масиҳдаги бу янги ҳаёт учун раҳмат. Мен Исо номидан Сенинг Руҳингдан самовий фикрлар ва кучга ега бўлиб, ғалабада юраман. Омин.


📖Ўрганиш учун:
Колосаликларга 3:1-2:
"Сизлар Масиҳ билан бирга тирилган экансиз, Масиҳ турган жойдаги, яъни самовий нарсаларнинг пайида бўлинг. У самода Худонинг ўнг томонида ўтирибди. Фикрингиз ер юзидаги эмас, самодаги нарсалар билан банд бўлсин."

2 Коринфликларга 5:17:
"Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси кириб келди."

Римликларга 12:2:
"Бу дунёга мослашманглар, фикр–зикрингизни янгилаб, тубдан ўзгаринглар. Шунда Худонинг иродасини тушуна оладиган бўласиз, яъни нима яхши, Худога манзур ва мукаммал эканлигини била оладиган бўласиз."

https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


5 январь учун Ҳақиқат Достони

Ишонганингизда бир нарсалик болдингиз

📖“Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин.” (Юҳанно 3:16)

Хушхабарнинг энг ажойиб қисми бу нафақат Исо бизнинг гуноҳларимизни ўз зиммасига олгани ва биз учун Ўзини қурбон қилгани, балки ,У бизга эвазига бир нарса – абадий ҳаётни берганидир. Каломдаги энг машҳур оятлардан бири Юҳанно 3:16 бўлиб, унда шундай дейилган:
“Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин”.

Бу Исо Масихга ишонган ҳар бир киши абадий ҳаётга эга бўлишини англатади. Бу кафолатдир! Сиз Исога ишонган онингиздаёқ, унга эга бўласиз. Сиз уни кутишингиз ёки умид қилишингиз шарт эмас, унга дарҳол эга бўласиз. Юҳанно 6:47 да шундай дейилган: “Сизларга чинини айтаман: ким Менга ишонса, абадий ҳаётга эга бўлади”. Бу келажакда содир бўладиган нарсанинг ваъдаси эмас. Унинг айтишича, агар сиз ишонсангиз, сизда у аллақачон бор!

Мен одамлардан “Сиз Исога ишонасизми?” деб тез-тез сўрайман, ва баъзилар “ҳа” деб жавоб беришади. Кейин мен: “Имон келтирганингизда бирор нарса олдингизми?” дейман. Кўпчилик ишончи комил эмаслигини аниқлар эдим. Уларга Исога бўлган ишончлари натижасида ғайриоддий нарса содир бўлганлиги ўргатилмаган. Устоз аниқ айтди: “Ким Менга ишонса, абадий ҳаётга эга бўлади”.

1 Юҳанно 5:11-12 да шундай дейилган: “Худонинг гувоҳлиги шундан иборат: Худо бизга абадий ҳаёт берди ва бу абадий ҳаётнинг манбаи Худонинг Ўғли Исодир. Ким Худонинг Ўғлига эга бўлса, ҳаётга эгадир. Худонинг Ўғлига эга бўлмаган одамда эса ҳаёт йўқ”. Вақтларга эътибор беринг: Агар сизда Исо Масих бўлса, сизда абадий ҳаёт бор. Шунинг учун, абадий ҳаёт хақида ибодат қилманг. 13-оят жуда диққатга сазовордир, унда шундай дейилган: “Эй Худонинг Ўғлига ишонганлар, сизлар абадий ҳаётга эгасизлар. Шуни билиб олинглар деб, сизларга бу мактубни ёзяпман” (1 Юҳанно 5:13).

Худо абадий ҳаётга эга эканлигингизни билишингизни хоҳлайди. Бу билим ҳамма нарсани ўзгартиради! Агар сиз абадий ҳаётга эга эканлигингизни билсангиз, бу сизнинг яшаш тарзингизга таъсир қилади. Сиз бошқа қўрқув ёки ноаниқликда эмас, балки Худонинг ҳаётига эга эканлигингизни билиб, ишонч ва ғалабада яшайсиз. Эгамизга хамду санолар бўлсин!

🙏Ибодат
Азиз Ота, Исо Масиҳ орқали абадий ҳаёт инъоми учун Сенга раҳмат айтаман. Мен бу ҳаётнинг онгида юраман, Масиҳда мен хавфсизликда эканлигимни билиб дадил ва ишонч билан яшайман. Ҳаётни ўзгартирувчи ва одамларга ҳар куни Исо номи билан ғалаба, фаровонлик ва соғлиқ билан яшашга имкон берадиган ушбу қимматбаҳо совға учун раҳмат. Омин.

📖Ўрганиш учун:
Юҳанно 17:3:
"Абадий ҳаёт эса Сени — ягона ҳақ Худони ҳамда Сен юборган Исо Масиҳни таниб–билишдан иборатдир."

1 Юҳанно 5:11-12:
"Худонинг гувоҳлиги шундан иборат: Худо бизга абадий ҳаёт берди ва бу абадий ҳаётнинг манбаи Худонинг Ўғли Исодир. Ким Худонинг Ўғлига эга бўлса, ҳаётга эгадир. Худонинг Ўғлига эга бўлмаган одамда эса ҳаёт йўқ."

Римликларга 6:23:
"Гуноҳнинг эвази — ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ орқали бериладиган абадий ҳаётдир."

https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


4 январь учун Ҳақиқат Достони

Унинг қурбонлик севгиси

📖“Ким ўз жонини дўстлари учун фидо қилса, бундан ортиқ севги йўқ” (Юҳанно 15:13).

Кириш оятимиз ҳаворий Павлус томонидан Римликларга 5:8 да эълон қилинган Руҳнинг сўзларини эслатади: “Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Шу йўсинда Худо бизга бўлган Ўз меҳр–муҳаббатини намоён қилди”. Бундай қурбонлик севгиси ҳақида ўйлаб кўринг. Бизнинг ўрнимизга У ҳукм қилинди. Муқаддас Китобда шундай дейилганлиги ажабланарли эмас: “Исо Масиҳга тегишли бўлганлар энди ҳукм қилинмайдилар”. (Римликларга 8:1).

«Ҳукм» деб таржима қилинган сўз «суд» деган маънони ҳам англатади. Шундай қилиб, Исо Масиҳ биз учун ҳукм қилинди! 2 Коринфликларга 5:19 да шундай дейилган: “... инсонларнинг гуноҳларини уларнинг ўзларига қарши ҳисобламасдан, Худо дунёни Масиҳ орқали Ўзи билан яраштирди…”. Буни пайқадингизми? Худо одамларга уларнинг гуноҳларини ўзига қарши ҳисобламайди унки У уларнинг гуноҳларини Исога юклаган. Исо гуноҳларни кўтарувчига айланди.

1 Бутрус 2:24 буни янада аниқроқ тушунтиради. Унда шундай дейилган: "У гуноҳларимизни Ўзига олди, аъзои бадани хочда азоб чекди ...". Шунинг учун биз гуноҳкорлар учун ибодат қилганимизда, улар Худо берган ваҳийни олишлари учун ибодат қиламиз: Масиҳ уларнинг гуноҳларини ўз зиммасига олди ва улар энди гуноҳда яшашлари шарт эмас. Ҳудога ҳамду санолар бўлсин!

2 Коринфликларга 5:14 да шундай дейилган: "Ахир, Масиҳнинг бизга бўлган муҳаббати бизни рағбатлантиради. Бир Одам ҳамма учун ўлган бўлса, демак биз ҳаммамиз ўлганмиз, деган хулосага келдик". Бу мутлақо қонуний ва мантиқий: У ҳамма учун ўлди, шунинг учун ҳамма ўлди. 15-оятда шундай дейилган: "Ҳа, Масиҳ ҳамма учун ўлди, токи яшаётганлар энди ўзлари учун эмас, балки улар учун ўлган ва тирилган Масиҳ учун яшасинлар". Ўзингиз учун эмас, балки У учун яшанг. Бу Унинг қурбонлик севгисига тўғри жавобдир. Ҳудога ҳамду санолар бўлсин!

🙏Ибодат
Азиз Ота, гуноҳларимизни ўз зиммасига олган ва ҳукмимизни ўз зиммасига олган Исо Масиҳнинг бебаҳо қурбонлиги учун Сенга раҳмат айтаман. Дунъёни Ўзинг билан яраштирганинг учун ташаккур ва энди бизда Исо номидан бу улуғвор ҳақиқатни бошқалар билан баҳам кўриш учун яраштириш хизмати бор. Омин.

📖Ўқиш учун:
Римликларга 6:6: "Биз биламизки, эски ўзлигимиз Масиҳ билан бирга хочга михлангани учун, гуноҳга берилган бу вужудимиз йўқ қилинди. Энди биз гуноҳга қуллигимиздан қутилдик."

2 Коринфликларга 5:21:
"Ахир, Худо бизни Масиҳ орқали оқлаш учун гуноҳсиз бўлган Масиҳни гуноҳкорни жазолагандай, жазолади."

Галатияликларга 2:20:
"Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳдир. У менинг ҳаётимни бошқаряпти. Ҳали тирик эканман, Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшайман. Ахир, У мени яхши кўриб, Ўзини мен учун фидо қилган."

https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


3 январь учун Ҳақиқат Достони

Сўзда қолинг

📖"Эй фарзандлар, РаббимизИсога тегишли бўлганингиз учун ота–онангизга итоат қилинглар, чунки шундай қилиш тўғридир. Ахир, Худо шундай амр қилган: “Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда ер юзида умрингиз узоқ бўлиб, бахтиёр яшайсиз.” Биринчи марта ваъда қўшиб берилган амр ўша амрдир. " (Эфесликларга 6:1-3).

Кимдир савол берди: “Ота-онанинг фарзандига айтган лаънатлари ёки мархаматлари қанчалик кучли?” Муқаддас Китобга кўра, бундай лаънатлар ёки марҳаматлар жуда кучли оқибатларга олиб келади; улар жуда кучли бўлиши мумкин! Муқаддас Китобни ўрганганингизда, сиз ота-оналарнинг баракаларини ва лаънатларини ва улар қандай содир бўлганини топасиз.

Қайта туғилганлар сифатида биз Худо томонидан баракали ҳаётга чақирилганимизни тушунишимиз муҳим. Биз баракани мерос қилиб олишга чақирилганмиз (1 Бутрус 3:9). Агар сиз қайта туғилишдан олдин ота-онангиз билан муаммоларингиз бўлган бўлса ва улар сизни лаънатлаган бўлса, энди сиз қайта туғилганингиздан сўнг, бу лаънат ҳеч қандай таъсир қилмайди. Бироқ, сиз бориб, ота-онангиз билан ярашишингиз керак. Бу муҳим. Агар ярашув имкони бўлмаса ёки қийин бўлса, чўпонингиз билан боғланинг. Чўпонингиз сизга маслаҳат ва келгусида нима қилиш кераклиги ҳақида кўрсатма бериши мумкин.

Агар сиз аллақачон қайта туғилган бўлсангиз ва кейин ота-онангиз сизни лаънатлаган бўлса, одатда бу лаънат ишламайди. Бироқ, агар сизнинг ҳаракатларингиз Худонинг Каломига зид бўлса, сиз ҳақиқий муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Бунинг сабаби, сиз Худонинг Каломидан ташқарида бўлганингизда, сиз заиф ҳолатда бўласиз ва кейин бундай лаънат сизга таъсир қилиши мумкин. Мисрдаги исроилликларни эсланг: ўлим фариштаси Мисрга келмоқчи бўлганида, Худо уларга эшик устунларини қон билан белгилашни буюрди. Бу қон уларни мисрликлардан ажратиб турди, уларни ёмонликдан ҳимоя қилди.

Худди шундай, Худонинг Каломида қолиш ва Худонинг тамойилларига мувофиқ ҳаракат қилиш орқали сиз ҳимояланасиз. Агар сиз Каломдан ташқари яшасангиз, ўзингизни эҳтимолий хавфга дуч қиласиз, худди ҳимоя деворини бузгандек бўласиз. Муқаддас Китобда шундай дейилган: “...деворни бузганни эса илон чақиши мумкин” (Воиз 10:8).

Худо бизни тинчликда яшашимизни хоҳлайди, чунки У бизни тинчликка чақирди, айниқса ота-онамиз билан. Муқаддас Китоб Эфесликларга 6:1-3 да айтилганидек, ота-онамизни ҳурмат қилишни ўргатади, бу Чиқиш 20:12 ва Қонунлар 5:16 дан иқтибосдир. Ушбу амр ваъда билан бирга келади: сенга яхшилик бўлсин ва ер юзида узоқ умр кўр. Масихий ота-оналар ҳам фарзандларини ҳеч қачон лаънатламасликлари керак, балки уларни дуо қилиб баракалашлари керак.

🙏Ибодат
Азиз Ота, мен Сенинг Каломинг нурида яшашни танлайман, ота-онамни ва Сен менинг йўлимга етакчи қилиб қўйганларни ҳурмат қилишни, ҳамда Сенинг Каломингни бажаришдан келадиган тинчлик ва баракотларда юришни танлайман, Исо номида. Омин.

📖Ўрганиш учун:
Колосаликларга 3:20:
"Эй фарзандлар, доим ота-онангизга қулоқ солинглар, чунки бу Раббимизга маъқул келади."

Чиқиш 20:12:
"Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда Мен, Эгангиз Худо, сизларга бераётган юртда умрингиз узоқ бўлади."

Қонунлар 5:16:
"Мен, Эгангиз Худо амр этганимдек, ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда Мен сизларга бераётган юртда умрингиз узоқ бўлиб, бахтиёр яшайсиз."

Ҳикматлар 26:2:
"Қушлар бекорга осмонга кўтарилмагандай,
сабабсиз лаънат ҳам одамга тегмайди."


https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


2 январь учун Ҳақиқат Достони

Хушхабар топшириғининг тўлиқ расми

📖"...Шогирдлар эса кетиб, ҳамма ёқда Хушхабарни ваъз қилиб юрдилар. Раббимиз шогирдларига куч ато қилиб, аломатлар орқали уларнинг сўзларини тасдиқлар эди" (Марк 16:19-20).

Синоптик Хушхабарларни - Матто, Марк ва Луқони ўрганар экансиз, Раббийнинг хушхабарни ваъз қилишга оид кўрсатмаларига турлича қарашларни кўрасиз. Бироқ, бир мавзу алоҳида ажралиб туради: хушхабар ҳар бир эркак, аёл, ўғил ва қизга ваъз қилиниши керак; бу барча халқлар учундир.

Марк бизнинг кириш оятимизда ўқилган вазифамиз учун аниқ тузилмани беради. Шогирдлар ташқарига чиқиб, ҳамма жойда ваъз қилишди; улар ўзларига юкланган ишларни қилдилар ва Раббий Ўз вазифасини бажарди ва улар ваъз қилган Каломни аломатлар билан тасдиқлади. Бу бизнинг масъулиятимизни аниқ кўрсатади: биз Каломни ваъз қиламиз ва уни кейинги белгилар билан тасдиқлаш Раббийнинг масъулиятидир.

Луқо 24:46-47 да биз Устознинг кўрсатмаларининг яна бир муҳим жиҳатини кўрамиз. Исонинг хизмати билан боғлиқ воқеаларни чуқур тушунган Луқо биз ваъз қилишимиз керак бўлган хушхабарнинг мазмуни ҳақида муҳим фикрни қўшади: тавба ва гуноҳларнинг кечирилиши: "...Масиҳ азоб чекиши ва учинчи куни ўликдан тирилиши керак, деб ёзилган. Яна, тавба қилиш ва гуноҳларнинг кечирилиши ҳақидаги хабар Унинг номи билан жамики халқларга ваъз қилиниши керак, деб ҳам ёзилган. Шундай экан, Қуддусдан бошлаб".

Матто Исо буюрган ҳамма нарсани ўргатиш зарурлигини таъкидлаганда (Матто 28:19-20), ва Марк диққатни Раббий аломатлар билан тасдиқлаган хушхабарни ваъз қилишга қаратганида (Марк 16:19-20), Луқо бизга тўлиқ расмни берди. Раббийнинг хабари шунчаки таълим бериш ёки воизлик қилиш эмас, балки барча халқлар орасида тавба қилиш ва гуноҳларнинг кечирилишини эълон қилиш эди.

Дастлабки шогирдлар хабарни яҳудий жамиятида сақлашган. Улар Хушхабар фақат халқлар бўйлаб тарқалган яҳудийлар учун ёзилган деб ўйлашган бўлиши мумкин ёки улар Раббий амрининг глобал кўламини нотўғри тушунишгандир. Лекин Хушхабар ҳар доим ҳамма халқлар, барча мавжудотлар учун мўлжалланган эди (Марк 16:15). Бу ваҳий Ҳаворийлар 15-бобида ёзилган каби муҳокамалар орқали аниқ бўлди, улар ниҳоят Раббийнинг миссиясининг тўлиқ кўламини қабул қилишди.

Бугун биз худди шундай вазифани бажарамиз, Исо амр қилган ҳамма нарсани ўргатамиз, барча мавжудотларга ва барча халқларга Хушхабарни ваъз қиламиз, Унинг номи билан тавба қилишни ва гуноҳларнинг кечирилишини эълон қиламиз. Ва Раббий биз билан ишлашда давом этиб, Ўзининг Каломини аломатлар билан тасдиқлайди. Худога шукур!

🙏Ибодат
Азиз Ота, Каломингни аломатлар, баракалар ва мўъжизалар билан тасдиқлаганинг учун ташаккур, биз, фарзандларинг, биргаликда олдинга борамиз ва бугун Сенинг Каломингни ваъз қиламиз. Кўплар нажот топади ва Сенинг Каломинг Рухнинг қудратида уларга етганда, улар юзланадилар, Исо номидан, Омин.

📖Ўрганиш учун:
Ҳаворийлар 1:8:
"Аммо Муқаддас Руҳ сизларни қамраб олганда, куч–қудратга тўласизлар. Қуддусда, Яҳудия ва Самарияда, ер юзининг ҳамма бурчакларида сизлар Менинг шоҳидларим бўласизлар."

Матто 28:18-20:
"Исо келиб, уларга деди: “Еру осмондаги бутун ҳокимият Менга берилган. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Зотан, Мен ҳар доим, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан.”"

Ҳаворийлар 15:7-9:
"Узоқ давом этган мунозарадан кейин Бутрус ўрнидан туриб, уларга деди: — Биродарларим! Ўзларингиз биласизларки, Хушхабарни ғайрияҳудийларга ваъз қилишим учун Худо мени анча вақт олдин орангиздан танлаб олди. Ғайрияҳудийлар ҳам Хушхабарни эшитиб, имонга келиши Унинг мақсади эди. Худо инсон зотининг юрагини билади, У бизга берган Муқаддас Руҳни ғайрияҳудийларга ҳам берди. Шу орқали уларни қабул қилганини тасдиқлади. Худо имон орқали ғайрияҳудийларнинг юракларини поклади. Шундай қилиб, Худо биз билан ғайрияҳудийлар орасидаги фарқни йўқ қилди."

https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


1 январь учун Ҳақиқат Достони

Раббийнинг иши билан банд бўлин
г
📖“Эй биродарларим, Раббимиз Исо келадиган кунга қадар сабр–тоқат қилинглар!...” (Ёқуб 5:7).

Бу йил ўзгача ва сиз ҳар куни қилишни режалаштиришингиз керак бўлган нарсалардан бири - одамларга Исо ҳақида гапириш, хушхабарни катта иштиёқ билан ваъз қилишдир. Вақтнинг долзарблиги шуни тақозо этади. Раббий яқинда келади. Биз Раббийнинг келиши, иккинчи келиши ҳақида гапирадиган бўлсак, улар орасида яна бир жуда муҳим воқеа бор - жамоатнинг ёъқ бўлиб кетиши, бу жамоатнинг Кўтарилиши деб аталади.

Кўтарилиш бу Муқаддас Китобда тасвирланган воқеадир, қачонки Масиҳдаги ўликлар тирилади ва биз, тирик ва қолганлар, улар билан бирга ушланиб, Раббийни ҳавода кутиб олиш учун бу дунёдан олиб кетиламиз. Бу воқеа, жамоатнинг кўтарилиши, жуда яқин, шунинг учун Муқаддас Китобда шундай дейилган: "Шундай экан, бу нарсаларнинг ҳаммаси ҳалок бўлишини билиб, сиз қандай одамлар бўлишингиз керак..." (2 Бутрус 3:11).

Сизнинг ҳаёт тарзингиз Раббийнинг қайтишини кутаётганингизни акс эттириши ва кўрсатиши керак. Марк 13:35-37 да шундай дейилган: “Худди шу сингари, сизлар ҳам ҳушёр бўлиб туринглар. Чунки уй эгаси қачон келишини — кечқурунми, ярим тундами, хўрозлар қичқиргандами ёки эрталабми — сизлар билмайсизлар. Тағин У ногаҳон келиб, сизларни ухлаб ётган ҳолда кўрмасин!" У қайтиб келганида сизни ухлаётганингизда ёки ҳеч нарса қилмаётганингизда топишига ёъл қўйманг. Сиз Раббийнинг иши билан банд бўлишингиз керак.

Хўш, бугун Раббий учун нима қиляпсиз? Бу ўйлаш учун жуда муҳим савол. Сиз Раббийнинг иши билан бандмисиз ёки ўз бизнесингиз, компаниянгиз ёки ердаги оилангиз билан бандмисиз? Раббимиз учун нима қиляпсиз? Бир куни кимдир: "Инсонга хизмат қилиш - бу Худога хизмат қилиш", деди. Бу мутлақо тўғри эмас.

Инсонга хизмат қилиш - бу Худога хизмат қилиш, агар Худо буни қилишингизни сўраган бўлса, инсонга қандайдир оддий бирон бир хизмат эмас. Шунинг учун, Муқаддас Китобда айтилганидек, У учун яшанг: "Ҳа, Масиҳ ҳамма учун ўлди, токи яшаётганлар энди ўзлари учун эмас, балки улар учун ўлган ва тирилган Масиҳ учун яшасинлар" (2 Коринфликларга 5:15). 1 Коринфликларга 15:58: “Шунинг учун, эй, азиз биродарларим, ҳеч иккиланмай, имонингизда маҳкам туринглар. Ҳамиша Раббимиз Исога хизмат қилишга бағишланиб, янада ғайратли бўлинглар. Ахир, Раббимиз йўлида қилган меҳнатингиз самарасиз қолмаслигини биласизлар–ку!”

📣Этироф этиш

Мен ҳар куни Раббийнинг яқинда қайтиб келишини билиш билан яшайман, У мени бажаришга чақирган ишда ғайратли бўлиб, қалбларни забт этаман ва хушхабарга ҳомийлик қиламан. Мен Худонинг Каломи билан яшаш учун кучланаман ва Унинг номи билан Уни улуғлайдиган мева келтираман. Омин.


📖Ўрганиш учун:
1 Салоникаликларга 4:16-17:
"Зотан, Раббимиз Исо Масиҳ буюк бир садо, бош фариштанинг овози ва Худонинг карнайи садоси остида келганда, биринчи бўлиб Унга ишонган ҳолда ўлганлар тирилади. Сўнг биз, ҳали тирик бўлганлар, ҳавода Раббимизни қаршилаб олиш учун улар билан бирга булутларда кўтариламиз. Шундай қилиб, ҳаммамиз Раббимиз билан абадий бирга бўламиз."

1 Бутрус 4:7: "Охирзамон яқинлашиб қолди. Ақлингизни бир жойга қўйиб, доим ҳушёрлик билан ибодат қилинглар."

https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


31 декабрь учун Ҳақиқат Достони

Кечирим тўпламга киритилган

📖"Сизлар Исони ёғочга михлаб ўлдирган эдингизлар, ота — боболаримизнинг Худоси эса Уни тирилтирди. Худо Исони юксалтириб, Ўзининг ўнг томонига ўтқазди. Исроил халқи тавба қилсин, уларнинг гуноҳлари кечирилсин деб, Худо Исони Сарвар ва Нажоткор қилиб тайинлади." (Ҳаворийлар 5:30-31).

Бу ҳозир ўқиб чиққанимиз Раббимиз Исонинг Шоул Тарсусийга кўринган пайтда айтган сўзларини эслатади. У уни ғайрияхудийларга юборилишини айтди: «Сен ғайрияҳудийларнинг кўзларини очасан, уларни зулматдан ёруғликка, шайтоннинг ҳукмронлигидан Худонинг ҳукмронлигига қайтарасан. Менга имон келтириш орқали уларнинг гуноҳлари кечирилиб, улар Худонинг танланган халқи орасидан жой оладилар» (Ҳаворийлар 26:16-18).

Этибор қаратинг, ушбу оятнинг охирги қисмида гуноҳларни кечиришни сўрашга эмас, балки уни қабул қилишга урғу берилган. Сиз гуноҳларни "қабул қилиш"ингиз керак. Бу сўнгги қисмига яна бир бор назар солинг ва гуноҳларни кечирилиши билан мероснинг ўзаро боғлиқлигини кўрасиз; ҳар иккиси ҳам "ламбано" деган грекча сўзнинг маъносини англатади.

Шундай қилиб, меросни олишингиз каби, кечиримни ҳам оласиз. Муқаддас Китобда, биз Исо Масиҳда меросни олганимиз айтилган (Ефесийликларга 1:11), шунинг учун Худодан кечирим сўрашни давом эттириш бекор. Чунки Исо Масиҳнинг хушхабарида кечирим тўпламга киритилган ва уни олиб, ўзингизга айлантирасиз.

1 Юханно 1:9 ни ўқинг ва унда "кечирим сўраш" эмас, "гуноҳларингизни тан олиш" деганини кўрасиз. Нима учун? Чунки У аввалдан сизга кечиримни белгилаб қўйган. У сиз кечиримни олишингизни истайди.

Биз одамларга Худнинг аниқ Сўзининг ўргатишимиз жуда муҳим. Агар шайтон сизни кечирим сўрашга қайта-қайта мажбурласа, ва сиз кечирилганингизга ишонмасангиз, у сизни масихий ҳаётингизда самарасиз қилади ва сизга Худо сизга буюрган ишни қилишга имкон бермайди. Ишончингиз заиф бўлади. Ота буни билиб, шу сабабли У сизга кечиримни белгилаб қўйган.

Агар ҳаётингизда бирор нотўғри нарса қилсангиз ва нима қилиш кераклигини билмасангиз, Худодан сизни кечирган ёки ёқлигини сўрашни ва кутишни тўхтатинг. Кечиримни ("ламбано" — грекча) қабул қилинг, уни қабул қилинг! "Ота, мен қилган иш нотўғри эканлигини тан оламан, ва мен кечиримни Исо Масиҳ номидан қабул қиламан", деб айтиб, уни қабул қилинг.

Бу, Худога эмас, сизга масъулиятни юклайди. Энди савол Худо сизни кечиргани ёки кечирмаганида эмас. Аксинча, савол У сизларга тақдим этган нарсани қабул қилдингизми? Кечирим хушхабар тўплами пакетининг бир қисмидир. Ҳудога ҳамду санолар бўлсин!

🙏Ибодат
Азиз Ота, кечирим хушхабарнинг бир қисми эканлигини билиб, Масиҳда олган меросимдан хурсандман. Сен берган озодлик ва ғалабада юраман. Мен Сени улуғлайдиган ҳаёт кечириш учун кучга эгаман. Мен имон орқали оқланганимни билиб, самарали масиҳий ҳаёт кечираман. Энди мен солиҳлик ёълида юраман ва Исо номидан солиҳлик мевасини бераман. Омин.

📖Ўрганиш учун:
Эфесликларга 1:7:
"Масиҳнинг тўкилган қони орқали Худо бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди. Шундай қилиб, Худо бизнинг ҳаётимизни тўлдирган инояти қанчалик бой эканлигини кўрсатди. У бизга донолигу ақл — идрок ато этди."

Колосаликларга 1:14:
"Ўз Ўғли орқали[6] бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди."

Римликларга 3:24:
"Лекин гуноҳкорлар Исо Масиҳ орқали гуноҳларидан озод бўладилар. Улар оқланишга лойиқ бўлмасалар — да, Худонинг инояти билан оқланадилар."

https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


30 декабрь учун Ҳақиқат Достони

Гуноҳдан озодлик

📖"Борди — ю, гуноҳларимизни эътироф этсак, содиқ ва адолатли бўлган Худо гуноҳларимизни кечириб, бизни ҳар қандай ёмонликдан фориғ қилади." (1 Юҳанно 1:9).

Юқоридаги оятдаги “эътироф этмоқ” сўзи юнонча “ҳомологео” сўзидан таржима қилинган. Бу “баён қилмоқ” ма’носини билдирувчи фе’лдир. Аммо бизнинг бош оятимиз контекстида бу "тан олмоқ" деган маънони англатади. Агар биз гуноҳларимизни тан олсак, Худо содиқ ва адолатли бўлиб, бизнинг гуноҳларимизни кечиради ва бизни ҳар қандай ноҳақликдан тозалайди.

Келинг, Римликларга 3:24 ни ҳам ўқиб чиқайлик. Бу Худонинг солиҳлиги ва гуноҳларнинг кечирилиши ҳақида гапиради: “Биз Исо Масиҳга бўлган имонимиз орқали Худонинг олдида оқланамиз. Одамлар орасида ҳеч бир фарқ йўқ. ... Худо Исо Масиҳни бу дунёга юборди. Масиҳга ишонганларнинг ҳаммаси Унинг тўкилган қони орқали Худо билан ярашди. Шундай қилиб, Худо Ўзининг адолатини намоён қилди. У ўтмишда сабр — тоқат қилиб, илгари қилинган гуноҳларни жазосиз қолдирган эди, энди эса Исо Масиҳга ишонганларни оқлаб, Ўзининг ҳақ эканлигини кўрсатмоқда". Худо солиҳдир ва Ўзининг солиҳлиги билан инсоннинг гуноҳларини ўчиради ва уни оқлайди.

Буни тасаввур қила оласизми? Бу ерда гуноҳларини эътироф этиб, кечирим сўраган кишини Худо оқлайди, деб айтилмаган. Унинг мақсади сизнинг кечирим олишингиз эмас, балки кечиримнинг ҳақиқий сабаби қандай эканлигини англашингиздир. Кечирим юнонча “афиеми” соʻзидан олинган боʻлиб, эркинлик деган маʼнони англатади. Ота гуноҳдан эркин, озод бўлишингизга диққат қаратади.

Сиз аллақачон Исо Масиҳ орқали Худонинг солиҳлигисиз! Сиз Унинг солиҳлигининг ифодасисиз. Ҳаворийлар 13:38 да бизга ажойиб бир нарса айтилган: “Шунинг учун, эй биродарларим, эшитинглар! Гуноҳларимиз Исо орқали кечирилишини биз сизларга эълон қилмоқдамиз. Исога ишонган ҳар бир киши ҳамма гуноҳларидан У орқали оқланади. Мусонинг қонуни орқали эса оқланиб бўлмайди". “Оқлаш” “айбсиз, озод, гуноҳдан холи э’лон қилиш” деган ма’нони англатади.

Гуноҳдан озодлик ҳақида гапирганда, биз гуноҳ қуллигидан озодлик ҳақида эмас, балки гуноҳдан озодлик ҳақида гапирамиз. Гуноҳ қуллигидан озод бўлиш шайтоннинг ёқ қилинган ҳукмронлигини англатади. Аммо гуноҳдан озод бўлиш солиҳ ҳаёт кечириш ва нотўғри ишларни қилмаслик қобилияти ва имкониятини англатади. Бу бўлиши мумкинми?

Албатта ҳа! Исо шундай қилиш учун келган. Акс ҳолда, бу Унинг мақсади амалга ошмаганлигини англатади. Лекин Худога шукур, У мақсадига эришди. Биз Унда Худонинг солиҳлигига айланишимиз учун Унинг Ўзи гуноҳга айланди (2 Коринфликларга 5:21). Гуноҳ энди сизнинг устингиздан ҳукмронлик қилмайди (Римликларга 6:14). Кейинги хабаримизда кўпроқ билиб оламиз.

🙏Ибодат
Азиз Ота, мен Исо Масиҳ орқали гуноҳдан озод бўлганим учун Сенга раҳмат айтаман. Мен Унинг қурбонлиги орқали оқланганимни, покланганимни ва гуноҳдан озод бўлганимни тан оламан. Мен солиҳлик ёлида юраман ва Исо номидан қилган ҳар бир ишимда Сенинг улуғворлигингни намоён этаман. Омин.

📖Ўрганиш учун:
Римликларга 6:14:
"Гуноҳ сизларнинг устингиздан ҳукмрон бўлмайди, чунки сизлар энди қонун остида эмас, балки иноят паноҳидасизлар."

2 Коринфликларга 5:21:
"Ахир, Худо бизни Масиҳ орқали оқлаш учун бегуноҳ Масиҳни гуноҳкорни жазолагандай, жазолади[25]."

Колосаликларга 1:13-14:
"У бизни зулмат ҳукмронлигидан қутқариб, севикли Ўғлининг Шоҳлигига қабул қилди. Ўз Ўғли орқали[6] бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди."

https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


29 декабрь учун Ҳақиқат Достони

Сўз устида мулоҳаза юритиш орқали "олов"ни ёқинг

📖"Қизиб кетаверди ичларим, Ўйлаганим сари ўртанди кўнглим, Охири калимага келди тилим" (Забур 38:4).

"Юрагим ичида аланга каби қизиди, фикрларга чўмганимда ёнғин каби ёнарди; шунда тил билан гапирдим" (Инглиз тилидан туғридан туғри таржима).

Забур хонишчиси юқоридаги оятда шундай деди: “Мен мулоҳаза юритганимда, олов ёнди”. Бу бизга мулоҳаза юритиш ҳақида кучли бир нарсани айтади: у сизнинг маънавий оловингизни ёндиради, илҳомингизни қувватлантиради. Келгуси йил учун умидларингиз, режаларингиз, мақсадларингиз, вазифаларингиз ва интилишларингиз қандай? Сиз ўзингизни тўғри ёълга қўйишингиз ва Калом устида мулоҳаза юритиш учун вақт ажратиб, илҳомингизни қувватлантиришингиз мумкин.

Забур хонишчиси сингари, Еремиё 20:9 даги Еремиё пайғамбар ҳам энди Худо ҳақида гапирмасликка қарор қилган эди, лекин Худо Каломининг олови унинг юрагида шунчалик қизиган эдики, у ўзини тута олмади: "Борди–ю, мен: “Бўлди, Эгам ҳақида сўзламайман, Унинг номидан гапирмайман” десам, Сенинг сўзинг олов каби ичимни ёндиради, Ўт қўйгандай суякларимни зирқиратади. Сўзингни ичимда сақлаб туришдан чарчадим, Ҳа, уни бошқа ушлаб тура олмайман." Еремиё 5:14 да шундай дейилган: “Шунинг учун Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Эй Еремиё, халқим айтган бу сўзлари учун, Мен Ўз сўзларимни сенинг оғзингда оловдай қиламан. Бу халқ эса ўтин каби бўлади, Олов уларни ёндириб ташлайди””. Шунингдек, Еремиё 23:29 Муқаддас Китобда шундай дейилган: "Эгамиз шундай демоқда: “Менинг сўзим оловдай куйдиради. Қояни ёрадиган болғадай зарба беради”".

Худонинг Каломи олов ва тошларни парчалаб ташлайдиган болға сифатида тасвирланган. Сиз аллақачон Муқаддас Руҳ билан тўлгансиз, шунинг учун Худонинг олови сизнинг руҳингизда жойлашган. Аммо олов ёқиш учун сиз Калом устида мулоҳаза юритишингиз керак. Сўз юрагингизда ёнаётган оловдек бўлса, сиз жим туролмайсиз, сиз доимо илҳомингизни сақлайсиз.

Биз ҳозиргина Худо учун қандай олов бўлишни билган икки пайғамбар Довуд ва Еремиёнинг сўзларини ўқидик ва улар ўзларининг сирларини баҳам кўришди: Худонинг Каломи устида мулоҳаза юритиш. Бу сизни Каломни иштиёқ ва ишонч билан гапиришга ундайди. Шундай қилиб, келаси йилга тайёргарлик кўриш учун ибодат қилаётганингизда ва рўза тутаётганингизда, Худонинг Каломи устидан онгли равишда мулоҳаза юритишингизга ишонч ҳосил қилинг.

Ичингиздаги “олов” сиздан чиққунча, Раббимиз Исо Масиҳ сиз учун яратган ғалабани таъминлай оладиган даражага етгунингизча, тилларда қизғин ибодат қилинг ва Калом устида мулоҳаза юритинг.

🙏Ибодат
Азиз Ота, менинг қалбимда ёнаётган ва мени Сенинг ҳақиқатингни ва ҳаётим учун мақсадингни жасорат билан эълон қилишга, ерда ва бутун дунёдаги инсонлар ҳаётида сенинг иродангни бажаришга илҳомлантирувчи сўзинг учун миннатдорман. Мен ҳар бир соҳага Сенинг шон-шарафингни намоён этиб ва ифода этиб яшайман, Исо номидан. Омин.

📖Ўрганиш учун:
1 Тимўтийга 4:15:
"Айтганларимнинг ҳаммасини амалда қўлла. Ўзингни бу вазифага сидқидилдан бағишла, шунда сен Худонинг йўлида шахдам қадам билан, илдамлаб бораётганингни ҳамма кўради."

Ёшуа 1:8:
"Аммо азиз Қуддус Қамал қилингандай бўлар, У ўхшаб қолар Узумзордаги ёлғиз чайлага, Полизда тиккайган капага.”"

Филиппиликларга 4:8:
"Энди эса, эй биродарларим, фикр–зикрингиз ҳақиқий, шарафли, тўғри, пок, ёқимли, таҳсинга сазовор нарсаларда бўлсин. Ҳа, олқишга лойиқ, аъло нарсалар ҳақида фикр юритинглар."

https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


28 декабрь учун Ҳақиқат Достони

Масиҳ қилган ишни қабул қилинг

📖"Бизнинг гуноҳларимиз учун Исо Масиҳ ўлимга топширилди ва оқланишимиз (бизнинг озодлигимиз) учун тирилтирилди. [ҳисобимизда мувозанатни яратиш ва бизни Худо олдида барча айблардан озод қилиш]" (Римликларга 4:25 кенгайтирилган).

"Исо бутун дунё учун ўлди" деганимизда, бу У бутун инсоният учун ўлганлигини кўрсатадиган умумий иборадир. Шундай қилиб, бу умумий маънода, бизнинг ўрнимизда Исо ҳукм қилинган. У ҳаммамиз учун ҳукм қилинди. Аммо сиз Унга ишонганингизда, иккита муҳим нарса содир бўлади. Биринчидан, Унинг сизнинг ўрнингизга қилган қурбони сиз учун эканлигини қабул қилишингиз ва тан олишингиз абадий ҳаётни олишингизга имкон беради.

Абадий ҳаётни қабул қилиш сизнинг қайта туғилганингизни англатади. Энди сиз бутунлай ўтмишсиз янги одамсиз: “...ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси кириб келди” (2 Коринфликларга 5:17). Энди сиз Исо Масиҳда янги ижодга айланганингиздан сўнг, Исо янги ижоднинг гуноҳлари учун ўлмаганлигини тушуниш муҳимдир, чунки қайта туғилиш орқали сиз олган янги ҳаёт — бу Илоҳий ҳаёт бўлиб, у гуноҳ орқали бузилмаган.

Масиҳдаги янги одам солиҳлик ва ҳақиқий муқаддасликда яратилган (Ефесликларга 4:24). Колосаликларга 3:10: “Бунинг ўрнига сиз янги табиатга буркандингиз. Сизлар Худони яқинроқ билиб бораркансиз, сизнинг янги табиатингиз уни яратган Худонинг сурати бўйича ўзгариб бормоқда”. Бу онг нима учун сиз оқланган эканлигингизни тушунишга олиб келади. Муқаддас Китобда шундай дейилган: "Бизнинг гуноҳларимиз учун Исо Масиҳ ўлимга топширилди ва оқланишимиз учун тирилтирилди". (Римликларга 4:25).

Энди сиз оқланганингиздан кейин Исо Масиҳ орқали Худонинг солиҳлигига айландингиз. Бу ҳақиқатни тушунмайдиганлар ҳар куни курашиб, солиҳ бўлишга ва Худони рози қилишга "ҳаракат қилишади". Лекин асосий нарса шунчаки Исо Масиҳ қилган ҳақиқатни қабул қилиш ва унда яшашдир.

🙏Ибодат
Азиз Ота, Масиҳдаги янги ҳаёт инъоми учун Сенга раҳмат айтаман. Мен Унда янги ижод эканлигимни ва барча эски нарсалар бутунлай ёъқ бўлиб кетганлиги ҳақиқатини нишонлайман. Мен ўзимнинг янги шахсимни қабул қиламан ва Сен менга берган абадий ҳаётнинг тўлиқлигида яшайман. Мен ҳақли эканлигимни ва солиҳ яшаш учун кучга эга эканлигимни эълон қиламан, мен Исо номидан ўтмишдаги ҳар қандай қийинчиликлардан озодман. Омин.

📖Ўрганиш учун:
Римликларга 4:25:
"Бизнинг гуноҳларимиз учун Исо Масиҳ ўлимга топширилди ва оқланишимиз учун тирилтирилди."

2 Коринфликларга 5:17:
"Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси кириб келди."

Юҳанно 10:10:
"Ўғри фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун келади. Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман."

https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


27 декабрь учун Ҳақиқат Достони

Исо тана шаклидаги Илохийликнинг тўлиқлигидир

📖"Бутун комилликни Худо Исода жо қилишни маъқул кўрди" (Колосаликларга 1:19).

Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ абадий мавжуд ва Исода намоён бўлади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос шахсиятга эга. Шунга қарамай, Исо Илохийликнинг жисмоний намоёнидир. У Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳнинг тўлиқлигини ўз ичига олади. Колосаликларга 1:19 да шундай дейилган: "Бутун комилликни Худо Исода жо қилишни маъқул кўрди". Колосаликларга 2:9 буни яна бир бор таъкидлайди; у эрда шундай дейилган: "Худо Ўзининг бутун борлиғи билан тўла-тўкис Масиҳнинг вужудида мавжуддир".

Бу шуни англатадики, барча илоҳийлик, Илоҳийликнинг тўлиқлиги Исода тана шаклида мавжуддир. Агар сиз Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳни бир танада топмоқчи бўлсангиз, у Исодир. Ибронийларга 1:1-3 оятлари буни яна бир бор тасдиқлайди; Унда шундай дейилган: "Худо қадимда ота–боболаримизга кўп марта ва турли тарзда пайғамбарлар орқали гапирган эди. Бу охирги кунларда эса У бизга Ўз Ўғли орқали гапирди. Худо коинотни Ўғли орқали яратган ва Уни бутун борлиқнинг вориси қилиб тайин этган. Ўғил — Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асраб турибди. У Ўз жонини фидо қилиб, бизни гуноҳлардан поклади, сўнг самода Улуғвор Худонинг ўнг томонида ўтирди".

Бошқача қилиб айтганда, Исо Ота Худонинг аниқ нусхаси ёки тимсоли. Исонинг ўзи Юҳанно 14:10 да шундай деган: "Мен Отада, Ота эса Менда". Бу Исо Отанинг тимсоли деган фикрни мустаҳкамлайди. Исони кўрганингизда, сиз Отани кўрасиз, У Отанинг характерини ва моҳиятини ўзида мужассам этади: “... Мени кўрган одам Отани кўрган бўлади” (Юҳанно 14:9).

1 Тимўтийга 3:16 да бу ажойиб тарзда баён этилган: "Дарҳақиқат, Худо бизга аён этган ҳақиқат буюкдир. Асл художўйликнинг манбаи бўлмиш бу ҳақиқат қуйидагичадир:Масиҳ ер юзига Инсон бўлиб келди. Янги, улуғвор ҳаёт учун ўликдан тирилиб, Худонинг Ўғли деб тасдиқланди. У зоҳир бўлди фаришталарга. У ҳақдаги Хушхабар эълон этилди халқларга, Дунё бўйлаб одамлар Унга имон келтирди. Улуғворликка бурканиб У самога юксалди". Эътибор беринг, унда "фаришталарга зоҳир бўлди" деб ёзилган. Ота Худонинг қиёфасини ҳеч қачон кўрмаган фаришталар Исо келганида Уни биринчи марта кўришди. У кўринмас Худони ҳатто самовий мавжудотларга ҳам кўринадиган қилиб, Учбирликнинг — Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ — чуқур сирини ва улуғворлигини кўрсатди. Худога шукур!

🙏Ибодат
Азиз Ота, Исонинг кимлигини — Илоҳийликнинг танадаги намоён бўлиши— очиб берганинг учун Сенга раҳмат айтаман. Унда илоҳий камолотнинг барча тўлиқлиги, Худонинг кучлари ва фазилатлари мавжуд. У кўринмас Худонинг ташқи ифодасидир. У муборак ва ягона Ҳукмдор, подшоҳлар Подшоҳи ва буюк Худо, бизнинг Қутқарувчимиз Исо Масиҳдир. Омин.

📖Ўрганиш учун:
Колосаликларга 2:9:
"Худо Ўзининг бутун борлиғи билан тўла-тўкис Масиҳнинг вужудида мавжуддир."

Ибронийларга 1:3:
"Ўғил — Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асраб турибди. У Ўз жонини фидо қилиб, бизни гуноҳлардан поклади, сўнг самода Улуғвор Худонинг ўнг томонида ўтирди."

Юҳанно 14:10:
"Мен Отада, Ота эса Менда эканлигига наҳотки ишонмасанг?! Мен сизларга айтган сўзларни Ўзимдан тўқиб гапирмаяпман. Аксинча, Менда яшаган Отам Мен орқали Ўз ишларини бажармоқда."

https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


26 декабрь учун Ҳақиқат Достони

Одамларга яхши муносабатда бўлинг

📖"Бир-бирингизни биродарларча, чуқур муҳаббат билан яхши кўринг. Бир–бирингизни ҳурмат қилиб, ўзингиздан юқори кўринг." (Римликларга 12:10).

Биласизми, сиз бошқаларга берганингиз - уларга қандай муносабатда бўлганингиз, аслида Худога ҳам тегишли? Мана, Муқаддас Китоб нима дейди: "Камбағалга раҳм қилиш — Эгамизга қарз беришдай, У яхшиликни қайтаради" (Ҳикматлар 19:17). Шунинг учун бошқаларга яхшилик қилганингизда, ҳеч қачон шикоят қилманг, аксинча хурсанд бўлинг.

Қилган яхшилигингиздан шикоят қилган пайтингиз унинг самарасини ёъқотасиз. Муқаддас Китобда нима дейилганини эсланг: ҳамма нарсани нолимай, баҳслашмай, шикоят қилмасдан қилинг ва бу билан сиз ўзингизни Худонинг ҳақиқий фарзанди эканлигингизни, эгри ва бузуқ авлод орасида Унинг нурини очиб беришни кўрсатасиз (Филиппиликларга 2:14-15).

Агар сиз бошқаларга нисбатан меҳрибон ва мулойим бўлсангиз, бунинг эвазига улардан ҳеч нарса кутишингиз керак эмас, чунки Муқаддас Китобда шундай дейилган: "... мукофотингизни Раббийдан оласиз". "Ҳар бир ишни инсонлар учун эмас, Раббимиз Исо Масиҳ учун қилаётгандай чин қалбдан бажаринглар. Чунки сизлар ҳақиқий Хўжайинингиз Масиҳга хизмат қиляпсизлар. У Ўз халқига атаб қўйган қут–баракани сизларга мукофот қилиб беришини ёддан чиқарманг." (Колосаликларга 3:23-24).

Одамларга яхши муносабатда бўлган ҳар бир киши вақт ўтиши билан муваффақиятга эришади. Нега? Чунки Худо одамларга яхши муносабатда бўлади ва доимо Ўзининг феъл-атворини кўрсатадиганларни қидиради. Эсингизда бўлсин, У бизни шунчалик севдики, нажот топишимиз учун Ўғли Исони бизнинг ўрнимизга ўлиш учун юборди (Юҳанно 3:16). У нажот, барака ва бошқаларга бўлган муҳаббатда Ўзи билан ҳамоҳанг бўлганларни қидиради, шунда У Ўз марҳаматини ва қудратини уларда ва улар орқали намоён қила олади.

Шундай экан, Унинг севгиси сиздан бемалол оқиб чиқсин. Одамларга самимий қизиқиш билдиринг ва уларга ёрдам беришга тайёр бўлинг. Имконият пайдо бўлганда, ёрдамингизни таклиф қилинг. Сўранг: "Мен сизга ёрдам бера оламанми?" ва ёрдам беришни тугатганингиздан сўнг, яна шундай деб сўранг: "Мен сиз учун қила оладиган бошқа нарса борми?" Бунинг эвазига сизга яхши муносабатда бўлишмаса-чи? Бу муҳим эмас!

Муқаддас Китобда шундай дейилган: "Ёмонликка ёмонлик, ҳақоратга ҳақорат билан жавоб қайтарманглар, аксинча, ҳаммани дуо қилинглар. Зеро, Худо сизларни шунга даъват этган. Буларга риоя қилсангиз, барака топасизлар." (1 Бутрус 3:9). Муҳаббатни тарқатинг. Ҳаётни тарқатинг. Хурсандчиликни тарқатинг! Мана Мавлуд нимани англатади. Бошқалар сиз билан учрашгани учун ҳаётлари яхши томонга ўзгарганига гувоҳлик берсин.

🙏Ибодат
Азиз Ота, юрагимга Муқаддас Руҳ томонидан қуйилган ва мен бемалол тарқатаётган севгинг учун Сенга раҳмат. Мен ҳамма ерга шодлик, тинчлик ва муҳаббатни тарқатаман, чунки Сен мени дунёмга барака идиши қилиб яратдинг. Мени учратганлар, Сенинг меҳрибонлигинг, севгинг, иноятинг ва мен орқали Исо номидан баҳраманд бўлаётган баракаларинг ҳақида гувоҳлик беришади. Омин.

📖Ўрганиш учун:
Эфесликларга 4:32:
"Бир–бирингизга нисбатан кўнгилчан ва меҳр–шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ орқали кечирганидай, сизлар ҳам бир–бирингизни кечиринглар."

Луқо 6:31: "Одамлар сизларга нима қилишларини истасангизлар, сиз ҳам уларга ўшани қилинглар."

Галатияликларга 6:10:
"Демак, ҳали фурсат бор экан, ҳаммага, айниқса, Масиҳ хонадонига тегишли бўлганларга яхшилик қилаверайлик."

Матто
5:44-45: "Лекин Мен сизларга айтяпман: душманларингизни яхши кўринглар. Сизларни қувғин қилганлар учун ибодат қилинглар. Шунда сиз осмондаги Отангизнинг ўғиллари бўласизлар. Чунки У Ўз қуёшини ёвузлар устида ҳам, яхшилар устида ҳам балқитади, ёмғирини солиҳлар устига ҳам, фосиқлар устига ҳам ёғдиради."

https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


25декабрь учун Ҳақиқат Достони

Мавлуд: Масиҳ сизларнинг орангиздалигини нишонлаш

📖"Масиҳ орқали ҳамма халқлар ҳам бой улуғворликка етишишларини барчамизга кўрсатишни истади. Бу сирнинг моҳияти шудир: Масиҳ, яъни улуғворликка етишиш умиди сизларнинг орангиздадир." (Колосаликларга 1:27).

Баъзи одамлар учун Мавлуд таом ва оила байрамидир. Шунинг учун Мавлудда улар ҳар доим бутун оила билан йиғилишади, зиёфат қилишади ва завқланишади. Аммо байрам ва қувончдан ташқари, Мавлуд — бу Масиҳ байрами: У ким, У нима учун келган ва Унинг ҳақиқатдан ҳам ўз мақсадига эришганлигини эслашдир. Агар У ўз мақсадига эришмаганида, ҳаёт маъносиз бўлар эди.

У бу дунёга келди, яшади, ўлди ва сиз яшашингиз учун қайта тирилди. У Юҳанно 10:10 (кенгайтирилган таржима)да шундай деди: “...Мен эса сизларга фаровон, тўкис ҳаёт бериш учун келганман (то у тошиб кетгунича)”. 1 Юҳанно 3:8 да шундай дейилган: "Аммо Худонинг Ўғли иблиснинг ишларини барбод қилиш учун келди". Худди шу Исо яна келади ва Унга ҳақиқатда хизмат қилиш вақти келди, Уни ҳақиқатда билиш вақти келди.

Титусга 2:13 да Исонинг кимлиги — буюк Худо ва Нажоткоримиз ҳақида ажойиб бир нарса айтилади: “Масиҳнинг келишини кутар эканмиз, бу ўткинчи ҳаётимизда нафсни тийишимиз, тўғри ва тақводор ҳаёт кечиришимиз лозим. Ахир, Исо Масиҳ бизни барча иллатларимиздан халос қилиш учун Ўз жонини фидо қилди. У бизни поклаб, Ўзига тегишли бўлган, яхшилик қилишга бағишланган азиз бир халқ қилди" (Титусга 2:13-14). Буни кўрдингизми? Исо Худодир. У бизнинг орамизда туғилганда, "Иммануил" деб номланган, Худо биз билан.

Колосаликларга 1:19 да Муқаддас Китобда айтилишича, Худонинг комиллиги Унда яшайди. Илоҳийликнинг бутунлиги Исо Масиҳда жойлашган: “Бутун комилликни Худо Исода жо қилишни маъқул кўрди”. Исо Масиҳ Худонинг танасидир. Ҳудо қандай бўлса, Унинг барча сифатлари Исо Масиҳда мужассамдир.

Лекин бу ерда энг илҳомлантирувчи нарса: буюк Худо ва Нажоткоримиз Исо бугун нафақат сиз билан, балки сизда. Кириш оятимизда шундай дейилган: "улуғворликка етишиш умиди сизларнинг орангиздадир". Бу Мавлуднинг ҳақиқий маъноси. Мавлуд Масиҳ сизларнинг орангиздалигини нишонлаш. Масиҳ том маънода юрагингиз тубида яшашини тушунмагунингизча, сиз Мавлуд нима эканлигини ва уни қандай нишонлашни тушунмай қоласиз.

Ҳақиқий байрам сиз Худонинг Мавлуд ваҳийсига келганингизда бошланади, бу сизда бўлган Масиҳ, улуғворлик умидидир. Бу бошиданоқ Худонинг режаси эди; бу У ҳар доим хоҳлаган нарса эди - биз ҳам Исо Масиҳ каби Худонинг бутун комиллиги билан тўлган бўлишимиз учун.

🙏Этироф этиш

Мен Исонинг инсониятни ўлимдан, дўзахдан ва шармандаликдан қутқарган, дунёга ҳаёт ва ўлмасликни очиб берган буюк Худо ва Нажоткоримиз эканлиги ҳақидаги илоҳий ҳақиқатдан хурсандман. Мен Масиҳ билан бирлашишимни ва Унинг илоҳий ҳаётини нишонлайман, бу ғалаба, куч, улуғворлик ва гуноҳ ва зулмат кучлари устидан ҳукмронликни англатади. Омин.

📖Ўрганиш учун:
1 Юҳанно 3:8:
"Гуноҳ қилувчи эса иблис зотидандир. Чунки иблис азалдан гуноҳ қилиб келяпти. Аммо Худонинг Ўғли иблиснинг ишларини барбод қилиш учун келди."

Титусга 2:14:
"Ахир, Исо Масиҳ бизни барча иллатларимиздан халос қилиш учун Ўз жонини фидо қилди. У бизни поклаб, Ўзига тегишли бўлган, яхшилик қилишга бағишланган азиз бир халқ қилди."

Колосаликларга 1:19:
"Бутун комилликни Худо Исода жо қилишни маъқул кўрди."

Колосаликларга 2:9:
"Худо Ўзининг бутун борлиғи билан тўла-тўкис Масиҳнинг вужудида мавжуддир."

Эфесликларга 3:18:
"Худонинг барча азизлари билан бирга Масиҳнинг ақл бовар қилмас севгиси қанчалик кенг, қанчалик чексиз, қанчалик юксак ва теран эканлигини тўла англаб, билиб олинглар. Шунда ҳаётингиз Худонинг камолотига тўлиб тошади."

https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


24 декабрь учун Ҳақиқат Достони

Мавлудда Каломни куйланг

📖"Бугун Довудлар шаҳрида сизлар учун Нажоткор туғилди. У Масиҳдир, бизнинг Раббимиздир. Мана, сизларга Унинг белгиси: охурда ётган, йўргакланган чақалоқни топасизлар. Бирдан фариштанинг ёнида само лашкари бўлмиш сон–саноқсиз фаришталар пайдо бўлди. Улар Худога ҳамду сано айтишарди: “Фалак тоқидаги Худога шарафлар бўлсин, Худодан марҳамат топган ердаги бандаларга тинчлик келсин!”" (Луқо 2:11-14).

Кўпинча Мавлуд пайтида одамлар кўп қўшиқ куйлашадилар. Йилнинг ўша вақти, одамлар қувонч билан Мавлуд қўшиқларини куйлашади. Бу қўшиқларнинг аксарияти машҳур бўлиб, асрлар давомида мавжуд бўлса-да, ма’навий мазмунга эга эмас. Уларнинг кўпчилиги маънавий маъно ёки маънавий аҳамиятга эга эмас.

Масалан, "Жингл Беллс" (Қўнғироқлар жиринглайди) ёки бошқа қўшиқларни олинг. Булар бутун дунёда куйланадиган жуда машҳур "Мавлуд қўшиқлари" дир, лекин улар ҳеч қандай маънавий маънога эга эмас. Улар сизни хурсанд қилишлари ва кайфиятингизни кўтаришлари сизни баракалашини англатмайди.

Мавлуд Исодир ва У тирик Каломдир. Шундай қилиб, Мавлуд арафасида, Мавлуд кунида ёки исталган вақтда Каломни билинг, Калом ҳақида ўйланг ва Каломни куйланг. Муқаддас Битикга мос келадиган қўшиқларни куйланг. Мавлуд байрамини нишонлаяпсизми ёки Худога ҳамду санолар айтяпсизми, ибодатингиз Худонинг Каломи, Унинг ҳақиқати билан уйғун бўлсин ва бу сизнинг ҳаётингизга олиб келадиган ўзгаришлардан ҳайратда қоласиз.

Сизни бугун Москва вақти билан соат 22:00 да бўлиб ўтадиган «Чўпон Крис билан Мавлуд хизмати»да бизга қўшилишингизга таклиф қиламиз. Худонинг муҳаббатини ва Мавлуднинг ҳақиқий маъносини ҳис қилиш учун яна бир ажойиб имконият бўлади. Ранг-баранг ва ҳаётни ўзгартирувчи бу хизмат турли жамоатларда ўтказилади ва ер юзи телеканаллари ҳамда Loveworld тармоқлари орқали жонли эфирда намойиш этилади. Бу Худонинг Сўзи билан бўладиган алоқанинг эксклюзив вақти бўлиши кутилмоқда. Биз Худога хамду сано куйлаймиз ва Мавлуд ҳақида янада чуқурроқ ҳақиқатларни очиб берамиз. Қўшимча маълумот учун christembassy.org сайтига ташриф буюринг.

🙏Ибодат
Азиз Ота, мен Исонинг кимлигини ва У нима қилиш учун келганини чуқурроқ англаб, Масиҳнинг туғилган кунини нишонлаётганимда юрагим қувонч ва миннатдорчиликка тўла. Ҳозир ҳам мен Забур, мадҳия ва ма'навий қўшиқларда Сен билан гаплашар эканман, Сенинг Руҳингдан илоҳий ваҳийлар, маслаҳат ва ёъл-ёъриқ оламан. Сенинг мақсадинг менинг ҳаётимда амалга ошди ва Сенинг улуғворлигинг менда ва мен орқали Исо Масиҳ номидан намоён бўлаяпти. Омин.

📖Ўрганиш учун:
Луқо 2:11-14:
"Бугун Довудлар шаҳрида сизлар учун Нажоткор туғилди. У Масиҳдир, бизнинг Раббимиздир. Мана, сизларга Унинг белгиси: охурда ётган, йўргакланган чақалоқни топасизлар. Бирдан фариштанинг ёнида само лашкари бўлмиш сон–саноқсиз фаришталар пайдо бўлди. Улар Худога ҳамду сано айтишарди: “Фалак тоқидаги Худога шарафлар бўлсин, Худодан марҳамат топган ердаги бандаларга тинчлик келсин!”"

Юҳанно 1:14:
"Калом инсон бўлди, Орамизда яшади. У иноят ва ҳақиқатга тўлганди. Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик. Бу улуғворлик Отадан келган ягона Ўғилга мансуб эди."

Забур 95:1-2:
"Эй олам, Эгамизни тараннум этинг! Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг. Эгамизни тараннум этинг, Унга олқишлар бўлсин, Ҳар кун Унинг нажотидан сўйланг."

https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


23 декабрь учун Ҳақиқат Достони

Шоҳликнинг авлодлари

📖"Яҳё ва ундан олдин келганлар Таврот ва пайғамбарлар битикларини эълон қилганлар. Энди эса Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабар эълон қилинмоқда ва ҳар бир одам бу Шоҳликка киришга ундалмоқда." (Луқо 16:16).

Худонинг Шоҳлиги қанчалик руҳий бўлмасин, ҳақиқий Шоҳликдир ва биз қайта туғилганимиздан кейин Шоҳликнинг авлодларимиз. Худонинг Шоҳлиги ер юзида ҳам, осмонда ҳам Худонинг ҳукмронлиги остида бўлган ҳамма нарсани ўз ичига олади. Аммо Исо томонидан ўрнатилган Осмон Шоҳлиги ҳам бор, бу Худо Шоҳлигининг ердаги кўринишидир.

Шундай қилиб, Исо келиб, “Осмон Шоҳлиги яқинлашди” деганида (Матто 3:2, Марк 1:15), У ер юзида ўрнатиш учун келган Осмон Шоҳлигини назарда тутган эди. Бу Исо ваъз қилишни ва эълон қилишни бошлаган Шоҳликдир. Буни бошқалар қила олмаган, чунки улар ўзлари бунга кирмаганлар - уларга ваъда қилинган эди.

Лекин Исо буни ваъз қилди ва кейин бизни Янги туғилиш орқали унга олиб келди. Ҳудога ҳамду санолар бўлсин! Муқаддас Китоб Луқо 16:16 (замонавий таржима) да шундай дейилган: “Яҳё ва ундан олдин келганлар Таврот ва пайғамбарлар битикларини эълон қилганлар. Ўшандан бери Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабар эълон қилинмоқда ва ҳамма унга киришга интилмоқда." Колосаликларга 1:12-13 да шундай дейилган: “У бизни зулмат ҳукмронлигидан қутқариб, севикли Ўғлининг Шоҳлигига қабул қилди”. Шундай қилиб, бугунги кунда, Исонинг Ўзи ваъз қилган Шоҳликни, У бизга ернинг чеккасига ваъз қилишни буюрди: "Исо уларни Худонинг Шоҳлигини эълон қилишга ... юборар экан" (Луқо 9:2). Аммо бир кун, жуда тез орада, ҳозир руҳий дунёда бўлган бу Шоҳлик бу дунёда намоён бўлади ва бу дунёни эгаллайди.

Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни дунёнинг чеккасига етказиш учун ҳаракатларингизни оширинг ва ҳеч нарсадан тўхтаманг. Шоҳлик учун кўпроқ жонларни забт этинг. Раббимиз Исо қайта туғилиш ҳақида гапирар экан, Юҳанно 3:5 да шундай деди: "Сизга чинини айтай: сувдан ва Руҳдан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигига киролмайди".

Бизнинг вазифамиз, ер юзидаги ҳар бир эркак, аёл, ўғил ва қиз буни эшитиши, ишониши ва шоҳликка кириши учун шоҳлик ҳақидаги хушхабарни ваъз қилишдир. Матто 24:14 даги Устознинг сўзларини эсланг: «Осмон Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабар бутун дунё бўйлаб ваъз қилинади, ҳамма халқлар уни эшитади. Шундагина охирзамон келади”». Худога шукур!

🙏Ибодат
Азиз Ота, Сенга раҳмат, чунки мен қайта туғилганман, Сенинг Шоҳлигинг менинг юрагимда. Мен душман занжирлари билан боғланганларга, уларни Исо номидан Шоҳлигингнинг улуғвор эркинлигига лаънатдан олиб чиқиб, қутқарувчи кучинг ҳақидаги улуғвор хабарни эълон қиламан. Омин.

📖Ўқиш учун:
Матто 11:12:
"Яҳё чўмдирувчи давридан шу кунгача одамлар Осмон Шоҳлигига шафқатсиз ҳужум қилмоқдалар. Зўравонлар Осмон Шоҳлигини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқдалар."

1 Коринфликларга 15:24: "Шундан сўнг, Масиҳ ҳар қандай ҳокимиятни, ҳукмронлик ва қудратни барбод қилиб, салтанатни Самовий Ота — Худога топширганда охират бўлади."

Луқо 16:16: "Яҳё ва ундан олдин келганлар Таврот ва пайғамбарлар битикларини эълон қилганлар. Энди эса Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабар эълон қилинмоқда ва ҳар бир одам бу Шоҳликка киришга ундалмоқда."

https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


22 декабрь учун Ҳақиқат Достони

Севгини Худонинг нуқтаи назаридан тушунинг

📖"Худонинг барча азизлари билан бирга Масиҳнинг ақл бовар қилмас севгиси қанчалик кенг, қанчалик чексиз, қанчалик юксак ва теран эканлигини тўла англаб, билиб олинглар. Шунда ҳаётингиз Худонинг камолотига тўлиб тошади." (Ефесликларга 3:18-19).

Мен Мавлудда кўпчилик севгини эътироф этишини яхши кўраман. Улар бир-бирларини севиш вақти келди, дейишади. Аммо кўпчилик севги нима эканлигини биламан, деб ўйлашади, лекин аслида улар буни билишмайди. Кўпчилик бошдан кечирадиган ва тушунадиган нарса бу севги эмас, балки бағрикенгликдир. Сабр, чидаш - бу сизнинг бошқа одамларга тоқат қилиш қобилиятингиздир. Бу яхши, лекин уни севги билан адаштириб юбормаслик керак. Сизнинг одамларга бардош беришингиз, уларни яхши кўришингизни англатмайди.

Ҳатто яҳудийлар ҳам севги нима эканлигини тушунишга қийналган. Яҳудийлар мураккаб фикрга эга эдилар ва Худо уларнинг эътиборини жалб қилмоқчи бўлиб, уларга олтин қоидани берди: “Қасос олманг, юртдошингизга қарши кек сақламанг. Аксинча, ўзгани ўзингизни севгандай севинг. Мен Эгангизман” (Левилар 19:18). У уларга: "Яқинингизни ўзингиз каби севинг", деди. Аммо одам ўзини қандай севишини тушунмаса, яқинини қандай қилиб севиши мумкин?

Бу Худонинг муҳаббатга берган энг яхши таърифи эмас эди, лекин У улар билан ташқи томондан ишлаши керак эди. Шунинг учун Исо уларга: “Бошқалар сизга қандай муносабатда бўлишларини хоҳласангиз, уларга ҳам шундай муносабатда бўлинглар", деди. Бироз вақт ўтгандан сўнг, улар буни суиистеъмол қила бошладилар. Бир одам бошқанинг хотинини олиб, шундай дейиши мумкин эди: «Менинг эътирозим йўқ, сен ҳам худди шундай қил. Менинг хотинимни олиб кет».

Лекин Исо келганида, У Худонинг севгисини бутунлай бошқача тарзда кўрсатди. У шундай деган: "Ким ўз жонини дўстлари учун фидо қилса, бундан ортиқ севги йўқ." (Юҳанно 15:13). У уларга Худонинг нуқтаи назаридан севгини кўрсатди ва У нафақат бу севгини тарғиб қилди, балки буни исботлади. Агар Исони танимасангиз, ҳақиқий севгини кўрсата олмайсиз.

Бирор кишининг: "Мен сизни мамнун қила олмайман ва ўзимни ҳам мамнун қила олмайман" деганини эшитганингизда — бу Эски Аҳддаги фикрдир. Лекин Исонинг айтишича, бу ўзингизни хурсанд қилиш хақида эмас, балки бошқалар учун ўз жонингизни беришга қаратилган. Гап ўз ҳис-туйғуларингизга зарар етказсангиз ҳам, бошқаларни бахтли қилиш ҳақида бормоқда. Бундан ортиқ севги йўқ. Буни тушуниш ҳаётингизни ва Исо Масиҳга, шунингдек, Унинг йўлида жонини фидо қилганлар учун садоқатингизни бутунлай ўзгартиради.

🙏Этироф этиш
Муқаддас Руҳ орқали мен Худонинг севгиси даражасини тушундим. Мен ҳар қандай тушунчадан устун бўлган Масиҳнинг севгисига тўлганман. Масиҳ мени севганидек, мен ҳам бошқаларни севаман. Менинг ҳаракатларим чинакам севгидан келиб чиқади ва мен Раббий Исонинг ўрнакига эргашиб, бошқаларга шодлик ва меҳрибонлик билан хизмат қиламан. Ҳудога ҳамду санолар бўлсин!!

📖Ўрганиш учун:
1 Юҳанно 4:7-8:
"Эй азизларим, бир–биримизни яхши кўрайлик, чунки севги Худодандир. Севадиган ҳар бир одам Худонинг фарзандидир ва Худони билади. Севмайдиган одам эса Худони ҳеч қачон билмаган. Ахир, Худо севгидир."

Римликларга 12:10:
"Бир-бирингизни биродарларча, чуқур муҳаббат билан яхши кўринг. Бир–бирингизни ҳурмат қилиб, ўзингиздан юқори кўринг."

1 Коринфликларга 13:4-5:
"Севги сабр–тоқатли ва меҳрибондир. Севги ҳасад қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди. Севги одобсизлик қилмайди, худбинлик қилмайди, аччиқланмайди, кек сақламайди."

https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


21 декабрь учун Ҳақиқат Достони

Абадий ҳаётнинг таърифи

📖"Шу тариқа имонга келган ҳар бир киши У орқали абадий ҳаётга эга бўлади" (Юҳанно 3:15).

Тасаввур қилинг-а, сиз бировга хушхабарни ваъз қиляпсиз ва у сиздан: «Абадий ҳаёт нима?» деб сўрайди. Нима деб жавоб берасиз? Мен сизга бу нима эканлигини тушунишга ёрдам берадиган иккита оддий баёнот бераман. Биринчидан, абадий ҳаёт Худонинг ҳаёти ва табиатидир. Бу ўз-ўзидан таъриф эмас, балки унинг қандай ҳаёт эканлигини тасвирлайдиган иборадир. Абадий ҳаёт бошқа ҳаёт турларидан фарқ қиладиган ҳаётдир, у Худонинг ҳаёти ва табиатидир.

Иккинчи таъриф биринчисига ўхшамайди. У шундан иборатки, абадий ҳаёт — бу илоҳийликнинг органик ва мавжудликка оид хусусиятларидир. Нима учун бу муҳим? Чунки бутун дунёда одамлар турли худолар ҳақида гапиришади. Турли маданиятларда турли хил тасвирларда ифодаланган жуда кўп худолар мавжуд. Аммо уларнинг ҳеч бирида абадий ҳаёт йўқ.

Абадий ҳаёт — бу Худо Муқаддас Китобда Ўзига хос деб таъкидлаган ҳаётдир. Ушбу ҳаёт Уни бошқа барча «худо» деб аталадиган мавжудотлардан тубдан фарқлантиради. Муқаддас Китобда шундай эълон қилинади: «...Биз Исо Масиҳ билан бирга яшар эканмиз, ҳақ Худо билан ҳам бирга яшаймиз. Исо Масиҳ ҳақ Худодир ва абадий ҳаёт манбаидир» (1 Юҳанно 5:20). Исо Масиҳ Худодир! Унда биз илоҳийликнинг органик ва мавжудликка оид сифатларини топамиз ва улар билан ўзаро алоқа қиламиз.

У ер юзида юрганида, У инсон танасига жо этилган ва бизга намоён қилинган Ҳайот эди: «Отамиз Худонинг ҳузурида бўлган Ҳаёт бизга ошкор бўлди! Биз бу абадий Ҳаётни кўриб, энди У ҳақда сизларга шоҳидлик қиляпмиз» (1 Юҳанно 1:2).

Бу абадий ҳаётни У оламга олиб келди (Юҳанно 10:10). Бу Худо Подшоҳлигининг хушхабаридир: Исо Масиҳ абадий ҳаётни бепул таклиф этади. Шунинг учун ҳам бу хушхабар: унга ҳеч нарса тўлаш шарт эмас.

🙏Этироф этиш
Мен Худонинг ҳаёти ва табиати - илоҳийликнинг органик ва мавжудликка оид хусусиятлари борлигини билишдан хурсандман. Бу илоҳий ҳаёт мени бошқалардан ажратиб туради ва менга ғалаба қозониш учун куч беради. Мен Исо номидан ичимдаги бу ўзгармас, эришиб бўлмайдиган ва енгилмас ҳаётнинг онгида юраман. Омин.

📖Ўрганиш учун:
Юҳанно 17:3:
"Абадий ҳаёт эса Сени — ягона ҳақ Худони ҳамда Сен юборган Исо Масиҳни таниб–билишдан иборатдир."

1 Юҳанно 5:11-13:
"Худонинг гувоҳлиги шундан иборат: Худо бизга абадий ҳаёт берди ва бу абадий ҳаётнинг манбаи Худонинг Ўғли Исодир. Ким Худонинг Ўғлига эга бўлса, ҳаётга эгадир. Худонинг Ўғлига эга бўлмаган одамда эса ҳаёт йўқ. Эй Худонинг Ўғлига ишонганлар, сизлар абадий ҳаётга эгасизлар. Шуни билиб олинглар деб сизларга бу мактубни ёзяпман."

Юҳанно 14:6:
"Исо унга деди: — Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Отанинг олдига олиб борадиган Мендан бошқа йўл йўқ."

https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb


20 декабрь учун Ҳақиқат Достони

Сиз Уни биласиз

📖"Мен борадиган жойга олиб борадиган йўлни сизлар биласизлар. — Ҳазрат! — деди Унга Тўма, — Қаерга боришингизни билмасак, йўлни қаердан биламиз?" (Юҳанно 14:4-5).

Хочга михланишдан олдин, Раббий Исо шогирдлари билан учрашди ва уларга Осмонга кетаётганини айтди. Улар бу хабардан хафа бўлишди, лекин Исо уларга тасалли бериб: "Мен бориб сизларга жой тайёрлайман–у, сизларни Ўзим билан олиб кетгани келаман. Токи Мен бўлган жойда сизлар ҳам бўлинглар. Мен борадиган жойга олиб борадиган йўлни сизлар биласизлар". (Юҳанно 14: 3-4).

Унинг тилига эътибор беринг: ҳар доим қисқа, ҳар доим ижобий. Бу Устознинг фикрлаш тарзи ҳақида сўзлайди. У: «Мен борадиган жойга олиб борадиган йўлни сизлар биласизлар», деди. Аммо танага кўра фикр юритган Тўма шундай деди: "— Ҳазрат! — деди Унга Тўма, — Қаерга боришингизни билмасак, йўлни қаердан биламиз?" Исонинг жавоби жуда чуқур эди. У шундай деди: «Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман...» (Юҳанно 14:6). Қандай жавоб!

Исо Муқаддас Руҳ орқали гапирди ва унинг жавоби Тўмани янада чалкаштириб юборган бўлса керак, чунки Тўма танага кўра фикр юритарди. Кейин Исо кейинги оятда шундай деди: «Мени таниганингиз учун, Отамни ҳам таниб оласизлар. Энди Уни танидингизлар, Уни кўрдингизлар» (Юҳанно 14:7). Ажойиб!

Эътибор беринг, Исо: «Яхши, Тўма, бундан буён мен сени Отам билан таништиришга ҳаракат қиламан» демади; Йўқ! Аксинча, У: «Сен Уни биласан», деди. У айнан шундай фикр юритишингизни хоҳлайди. У сизнинг баҳслашишингизни ва ақлсизликни даъво қилишингизни хоҳламайди. Руҳда жавоб беринг. Муқаддас Китобда айтилишича, сиз Муқаддас Худонинг марҳаматига эгасиз ва ҳамма нарсани биласиз (1 Юҳанно 2:20). Ҳудога ҳамду санолар бўлсин!

Раббий айтдики, сиз Отани биласиз, шунинг учун айтинг: “Ҳа! Мен Уни биламан." Раббийга ҳамду санолар бўлсин! Агар сиз Каломга қўшилсангиз ва уни шу тарзда тасдиқласангиз, тўсатдан Худо ҳақидаги билим сизнинг руҳингизга кириб боради ва сиз ўзингиз учун ҳақиқатни кашф этасиз.

Эсингизда бўлсин, У йўл, ҳақиқат ва ҳаётдир. У сизга айтадиган нарса ҳақиқатдир. Агар У сиз Уни биласиз деса, бу ҳақиқатдир. Бундан ташқари, У шунингдек, Худо Шоҳлигининг сирларини билиш сизга берилганлигини айтди (Матто 13:11, Луқо 8:10) ва бу Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ ҳақидаги билимларни ўз ичига олади. Ҳудога ҳамду санолар бўлсин!

🙏Ибодат
Ўзингни менга Раббимиз Исо ва Руҳинг орқали очиб берганинг учун Сенга раҳмат айтаман, Ота. Ишонч билан эълон қиламанки, мен Сени танийман ва ҳар доим шу ҳақиқатда юраман. Бу билим менинг ҳаётимни, мулоқотимни ва одамлар билан муносабатимни ўзгартиради. Мен ғолиб сифатида юраман ва ҳаётимда Сенинг иноятинг Исонинг номидан Сен ҳақингдаги билимим орқали кўпаяди. Омин.

Ўрганиш учун:
📖Юҳанно 17:3:
"Абадий ҳаёт эса Сени — ягона ҳақ Худони ҳамда Сен юборган Исо Масиҳни таниб–билишдан иборатдир."

1 Юҳанно 2:13:
"Эй оталар, сизларга ёзяпман: сизлар бошидан аён бўлган Масиҳни таниб–билдингизлар. Эй йигитлар, сизларга ёзяпман: сизлар ёвуз шайтонни енгдингизлар.Эй болажонлар, сизларга ёзяпман: сизлар Отамиз Худони билдингизлар."

Еремиё 9:24:
"Ким мақтанмоқчи бўлса, Худони биламан, деб мақтансин, Худони тушунаман, деб мақтансин. Мен Эгангизман. Мен меҳр–шафқат кўрсатаман, ер юзида адолату ҳақиқат ила иш тутаман. Бундай қилишдан Мен завқланаман.” Эгамизнинг каломи шудир."

https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb

Показано 20 последних публикаций.