Эгамиз илк бор Одам Ота билан Момо Хавони яратганда, уларга фотиҳа бериб никоҳлаганини биз Муқаддас Китоб орқали яхши биламиз. Аммо Худо тасдиқлаган барча қонунга ҳурмат билан муносабатда бўлиш кераклигини ҳаммамиз ҳам билавермаймиз.
Муқаддас Китобда: “Никоҳни ҳаммангиз эъзозланг. Эр-хотинлик муносабатини беғубор сақланглар” ҳамда “Худо қўшганни бандаси ажратмасин” деб ёзилган. Баъзи одамлар ўша огоҳлантиришларга лоқайдлик билан қараб, никоҳдаги ҳаётига қайғу-алам олиб келади ва натижада пушаймон еб, қийналиб юришади.
Қозоқ шоири Муқағали Мақатаев: “Аёлларни эркаклардан кўп дейди, вой бўй, войбўй, бўлаверсин кўп майли. Аёл деган гўзалликку, гўзал у, гўзаллик чи, бизга кўплик қилмайди” деб куйлаган экан. Азиз аёллар, сизнинг ҳақиқатан ҳам гўзал эканингизни ёдингизга солгим келади. Шу билан бирга сиз бир вақтнинг ўзида ҳам нозик табиатли ва ҳам кучли иродага эгасиз.
Сен опа, сен сингил, меҳрибон она,
Бунча бетакрорсан, сураман хаёл.
Бормикан сендайин меҳрибон яна
Табиат гултожи ўзингсан, аёл.
Эшитган лол қолар айтган аллангга,
Қўшиғинг жим тинглар ҳаттоки шамол.
Қалбингда олади меҳринг алангга,
Табиат гултожи ўзингсан, аёл.
Битта табассуминг эритади тош,
Кулгуинг, қувончинг топмасин завол.
Жилмайсанг, тоғлар ҳам эгадилар бош,
Табиат гултожи ўзингсан, аёл.
Бахтинг умринг бўйи бўлсин йўлдошинг,
Сенга кулиб боқсин бахт ила иқбол.
Ҳар тўсиқни енгсин сабринг, бардошинг,
Табиат гултожи ўзингсан, аёл.
Тоълелар пойингга чўкадилар тиз,
Ўзинг гўзалликка ягона тимсол.
Муҳаббат бир лаҳза яшолмас сенсиз,
Табиат гултожи ўзингсан, аёл.
Яратувчи Эгамиз Одам Ато билан Момо Хавонинг никоҳларига оқ фотиҳасини бериб, уларни жаннат боғига жойлаштирганини юқорида айтиб ўтдик. Аммо Худованди Каримнинг душмани бўлмиш иблис илк одамларни итоатсизлик васвасасига тушириб, уларнинг Худо билан ажойиб уйғунликдаги муносабатини бузди. Шу тарзда эр-хотинларни қийин аҳволга солиб қўйди.
Шундан буён одамзод ҳаётининг барча соҳасида кўплаб қийинчиликлар ўрин олди. Ўша қийинчиликлар никоҳга ҳам заҳарли таъсирини ўтказди.
Аҳвол жуда ёмон экани яққол кўриниб турибди. Қанча жажжи болакайлар отасиз ёки онасиз, хатто баъзилари ота-онасиз қолиб, меҳрибонлик уйларида катта бўлмоқда. Меҳрибонлик уйидаги болалар отанинг ҳимояси билан иссиқ қучоғини, онанинг кафтини, севгиси-ю меҳрини кўролмасдан ўсадилар. Ота-онанинг севгиси-ю меҳрига тўйиб ўсмаган бола келажакда шафқатсиз бўлиб улғаймаслигига ким кафиллик бера олади?
Аслида Эгамиз Худонинг хоҳиши – куёв билан келиннинг қўл ушлашиб, гўшанкани хатлаган кунидан бошлаб, бу оламдан кетадиган кунгача бир хонадонда тинч-тотув яшаб, Худо уларга инъом қилган фарзандларни Худонинг йўлида тарбиялаб, катта ҳаётга отлантирмоқлари зарур.
✈️
Телеграм🌐
Инстаграм✅
TikTok