Санжар Саид | канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Журналист, блогер ва PR-менежер
Ўқиган-ўрганганларим асосида яшайман, яшаганларим ҳақида ёзаман

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Нега шуни биз жамият ўлароқ ўзгартира олмаймиз? Келинглар, бугундан бошлаб ўзимизни ВАТАНДОШ дейлик!

Salim Ayyubiy ёзяитилар.

Буни олдин ҳам ёзгандим, кейин яна ёздим, бугун яна ёзаман, то тирик эканмиз, миллатимиз шаъни учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз...

*

Россияда гражданин ибораси рус тилидаги "горожан", "житель города" сўзларидан олинган.

Туркларда "Vatandaş", озарбайжонда "Vətəndaş" арабларда مواطن(ватан сўзидан олинган бўлиб, турклардаги "ватандош"га жуда яқин маънони англатади) дейилади. Ён қўшнимиз Қозоғистонда "Азамат", шунинг учун ҳам ахолиси азамат бўлиб юрибди. Бизда, Ўзбекистонда "Фуқаро" деб номланади ва табиийки, маъноси ҳаммага маълум, фақирлик тушунилади.

Энди ён қўшниларимизда фуқаролик қандай номланади, шуни кўриб чиқсак:

1. Қирғизистон - Киргизистан жараны.

2. Туркманистон – Türkmenistanyň raýaty(раъият сўзидан олинган.

3. Тожикистон – Шаҳрванди Ҷумҳурии Тоҷикистон(шаҳар сўзидан олинган).

4. Қозоғистон – Қазақстан Республикасының азаматы(азамат таржимага муҳтож эмас).

Ҳар бир мамлакатда бу атамалар расмий ҳуқуқий ҳужжатларда ана шу тарзда қўлланилади.

Энди, интернет маълумотлари асосида баъзи давлатларни ҳам кўриб чиқдим, ишқилиб, адашмаган бўлай.

Хитой- гунмин(жамият кишиси, қонун ҳимоясидаги одам маъноларида).

Ҳиндистон- citizen of India, नागरिक( шаҳарлик), குடிமகன்( давлатга тегишли одам) маъноларида.

Афғонистон - шаҳриванд(шаҳарлик).

Булар ўзим гувоҳ бўлмаган, ижтимоий тармоқлардан олинган маълумот эди.

Хуллас, бирортасида камбағал ва ялангоёқликни эслатмайди. Бизда эса...

НИЯТГА ЯРАША ҲАЁТ...

@MubashshirAhmad


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент атрофида яшил белбоғ яратиш ташаббусини бошлаб берди. Менга энг ёққани кўчат экилаётган жойга гилам тўшалиб, олтин белкураклар қўйилмагани бўлди )


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тоғ сафаримиздан кичик видеоҳисобот )


Репост из: Hayot
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕌 Агар Истанбулни кезиш учун фақат бир кун вақтингиз бўлса, саёҳатни қандай режалаштириш мумкин?

🌟 Сиз учун энг ажойиб йўналишни тайёрладик. Қисқа видеомизни кўринг, манзиллар билан танишинг.
Сиз Истанбулнинг яна қаерларини кўришни истайсиз?

📌 Қизиқарли йўналишлар, фойдали маслаҳатлар ва янги манзиллар учун саҳифамизга обуна бўлинг! 🌍✈️

👉 Сафар йўналишини сақлаб қўйинг ва яқинларингизга жўнатишни унутманг!

#Ketdik #Ketdiktravelshow #travelshow

💝 Каналга уланиш:
https://t.me/Ketdik_Travel_Show


Яна бир чўққи забт этилди!

Бўстонлиқ туманидаги 2008 метр баландликдаги Дўдикатим чўққисига чиқдик.

Чўққига чиқиб тушиш учун жами 18,5 км юрибмиз. Йўл устида Палтау шаишараси ва Обираҳмат ғорини ҳам кўрдик.


Яқинда ижтимоий тармоқларда бир телбанинг метро бекатида кичик ҳожатга чиққан видеоси тарқалди.

Бугун эса Тошкент метросининг 9 та гавжум бекатидан она-бола хонаси ва ҳожатхоналар қурилиши маълум қилинди.

Яхшиям ўша телба бор экан, минглаб одамларнинг мушкули осон бўладиганга ўхшаяпти 😄

12k 3 37 2 38

Америкада сайлов тугади, катта эҳтимол билан Трамп президент бўлиб сайланди. Кўпчиликда энди нима бўлади, деган савол туғилиши мумкин.

Аввало, Америкада ким президент бўлиши унчалик муҳиммас, муҳими унинг ортида кимлар тургани. Яъни, улар истаган одамини, ҳатто қариб, мияси айниб қолган чолни ҳам президентлик курсисига ўтқазиб қўйиб, ўз ҳукмронлиги, тижоратларларини давом эттираверади.

Аммо республикачилар ва демократлар ниқоби остидаги бу гуруҳларнинг бир-бирига зид манфаатлари бор. Масалан, республикачи Трампни президентликка келтирганлар (кучли сайлов кампанияларини ташкиллаштиришга жуда катта маблағ ва ёрдам ажратиш ваҳоказо йўллар билан) биринчи ўринга АҚШнинг кучли ва барқарор бўлишини қўйишади.

Эсингизда бўлса, айнан Трамп даврида Америка қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилди, чегараларга баланд деворлар қурилиб, мигрантларга қаттиқ чекловлар қўйилди.

Демократлар эса глобал бошқарув ва назорат учун бор куч ва ресурсларини тикишади. Байден даврида АҚШнинг Украина ва Исроилга мислсиз ёрдамини мисол қилиб келтириш мумкин. Бу ёрдамлар, табиийки , Америка бюджети, фуқаролар тўлаган солиқлар ҳисобидан бўлади. Хўш, фуқаро мана бу пулим украин аскарига ўқ олиш, мана буниси фаластинлик оиланинг устига бомба ташланиши учун деб солиқ тўлайдими? Албатта йўқ.

Кеча Илон Маск агар Харрис ғалаба қозонса, бу охирги сайлов бўлишидан огоҳлантирганди. Миллиардернинг бир асоси борки буни гапирди. Менимча, демократлар яна ғалаба қозонганида, Америка чокларидан сўкилишни бошларди ва бу яқин келажакда барибир рўй беради. Чунки воқеалар ривожи шунга олиб боряпти.

Шахсий фикрим


Тошкентда ҳаво ифлослик даражаси "жуда зарарли" даражага чиқди. Бунда шаҳарни қамал қилган иссиқхоналарда ёқилаётган кўмир, ҳазон ва бошқа алламбалолар асосий сабабчи.

7 ноябрдан пойтахтда иситиш мавсуми бошланаркан. Янада ифлосроқ ҳавони кутаверинг.


Истанбулда вақтим Befit Pro челленжида қатнашиб, бир кунда 91 минг қадам (70 км) юргандим.

Бутун умр эсда қоладиган машғулот бўлганди. 7 ноябрь куни яна челленж ўтказилаётган экан. Бир ҳафта спортга янада яқинроқ бўлиб, камида қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш мумкин экан. Шартлари ҳақида бу ерда


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Туркиянинг Анқара шаҳрида жойлашган авиация заводи (Türk Uçak Sanayii Anonim Ortaklığı (TUSAŞ) кириш қисмида портлаш ва отишма содир бўлди. Бу ерда бешинчи авлод KAAN қирувчи самолётлари ишлаб чиқарилади.

Туркия дунёнинг энг муҳим геосиёсий минтақасида жойлашган. Барча державалар кўз тиккан бу давлатда минглаб уйқудаги ячейкалар ўз вақтини кутиб ётибди. Уларнинг қўлидан минг турли қабиҳликлар келади.

Бир томондан бу ўта хавфли ҳолат, иккинчи томондан эса мамлакат ва миллат доим сергак, ҳушёр бўлишни талаб қилади.

Душманларинг қанча кучли бўлса, сен улардан ҳам кучлироқ бўлишга мажбурсан. Акс ҳолда сени янчиб ташлашади.


Тез орада Тошкентда йўл четларига машина қўйиш пулли бўлади. Пойтахт ҳокимлиги пулли парковкалар тарифларини белгилади: соатига 5 мингдан 12 минг сўмгача.

Ишга машинада бориб-келадиганларга қийин бўларкан (ишхонасида автотураргоҳ бўлмаса). Яхши томони, йўлларда машина камайиши мумкин.


Эски пост:

Устозим:

"Инсон бахтни нима билан боғласа, ўша билан имтиҳон қилинади. Масалан, Иброҳим алайҳиссалом қариган вақтларида кўрган ўғил фарзандини жуда яхши кўрар эдилар, шунинг учун Аллоҳ у зотни ўғли билан синади.

Шу сабабдан инсон бахтни Аллоҳ билан боғлаш керак. Натижада Аллоҳга қанча яқин бўлса, шунча бахтли бўлади.

Ким Аллоҳни топса нима йўқотибди,
Ким Аллоҳни йўқотса нима топибди?

деб бежиз айтишмаган.

Баъзи одамлар уйим, машинам, бола-чақам бўлса, мендан бахтли одам бўлмайди, деб ўйлайди. Ваҳоланки, уларга эришса, ўша нарсалар билан синалади, имтиҳон қилинади..."


Бу 100 фоиз моддий манфаатга асосланган 🍋

Авваллари миллионлаб кўкатлар ҳеч нарса қилмаса ҳам оқиб турарди. Кейин битта ақлли чиқди-да "бизнес"ни энасиникига тиқди. Бир икки йил қаттиқ кураш кетди, кимга қанча тегиши тортишилди ҳамда охирида нафс ва шайтон иттифоқи вақтинчалик ғалабани қўлга киритди. Ана энди яна қўлини совуқ сувга урмаса ҳам келиб туради, яна унча-мунчамас!

Бутун дунёда рўй бераётган можаро, тўқнашув ва урушларнинг ҳам сабаби моддий манфаатлар, на сиёсий, на диний, на ижтимоий асослари йўқ. Улар мақсадларга эришиш йўлидаги воситалар, холос.

Буни аниқламоқчи бўлсангиз, йирик урушлар бошланганидан кейин қайси компаниялар даромади кескин ошганини, уларнинг тепасида кимлар тургани, уларнинг қайси сиёсатчилар билан апоқ-чапоқ эканини ўрганиб кўринг.


Алифбо соҳасидаги 30 йиллик ислоҳотларнинг самараси


Эртасидан хавотирда эди, бу оқшом вафот этди...

@Sayyoh94


Бир неча кун аввал Туркияни титратган бир воқеа содир бўлди. 19 ёшли йигит икки нафар 19 ёшли қизни шафқатсизларча ўлдирди. Бирининг бошини қалъа минорасидан отиб, сўнг ўз жонига қасд қилди.

Ҳодиса Туркияда аёлларга нисбатан жиноятлар кескин ортаётгани фонида сўнгги даҳшатли томчилардан бўлди.

Туркиядаги ҳозирги вазиятни профессор Зелиҳа Буртекнинг:

"Иқтисодиёт ҳар доим ўзини тиклаб олади, лекин ижтимоий деградацияни (туркчада – sosyal çürüme) тузата олмайсиз.

Бугун Туркияда ижтимоий деградация кузатилмоқда", деган гапи энг тўғри ифодаласа керак.

Ижтимоий деградация, яъни жамиятнинг таназзулга юз тутганини ҳар куни соғлом тафаккур қабул қила олмайдиган ўнлаб жиноятлар содир бўлаётганидан кўрса бўлади.

Энг даҳшатлиси, Туркия бутун бошли бир авлодни йўқотди – энг шафқатсиз жиноятларни 20 га кирмаган ёшлар қилмоқда!

Хўш, кўча қотил ва зўравонларга тўлиб кетганининг сабаби нимада? Иқтисодий муаммоларми, диний ва дунёвий таълимдаги оқсоқликларми, тийиқсиз ахлоқсизликми, жазосизлик ёки масъулиятсизликми? Йўқ!

Энг асосий сабаб адолатнинг йўқлигида! Давлатнинг энг юқори мартабаларидан тортиб, оилагача кириб борган адолатсизликларда! Нотенглик, адолатнинг нотўғри тақсимотида (катталар, зўрлар, борлар жазодан қочиб, заифлар эзилаверади)!

Эртами-кечми Туркиядаги фожиалар бизга ҳам етиб келади. Зеро, бошланган ҳам...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тарихда илк маротаба Исроил кенг кўламли ракеталар ҳужумига учради. Эрон учирган 100 дан зиёд ракеталарнинг аксарияти нишонларга келиб тушди.

Шунингдек, Исроил пойтахти Тел-Авивда қуролланган тўрт киши метрода одамларга ўқ узди, ўнлсб кишилар жароҳатланди, ўлганлар ҳам бор.

Яқин Шарқда жиддий ўзгаришлар бўладиганга ўхшайди. Чунки сал олдин Америка Эронни огоҳлантирганди.

Воқеалар қизғин тус оляпти.


Топилибди, ҳаммага катта раҳмат.


ДИҚҚАТ! Тошкентда гапира олмайдиган йигит йўқолиб қолган!

Эшболтаев Норбек, 1995 йилда туғилган. Тошкент шаҳрига врач кўригига келган, руҳий носоғлом, гапира олмайди. Бўйи 1,8 метр, ранги сариқдан келган, сочи қўнғир рангда, кўзи яшил рангда. Устида кулранг футболка ва қорамтир шим, оёғида резина тапичка бўлган.

Норбек 2024 йил 15 сентябрь куни кеч соат 1:00 атрофида Мирзо Улуғбек туманидаги уйдан чиқиб кетиб, адашиб қолган ва қайтиб келмаган. Иссиқ кийимда эмас, гапира олмаганлиги сабабли ёрдам ҳам сўрай олмайди.


МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНИДА УЙДАН ЧИҚИБ КЕТГАН ВА ҚАЙТМАГАН

Илтимос, уни кўрганлар бўлса,
102 милицияга ёки
+998 (91)781-97-77
+998 90-065-21-01 рақамларига қўнғироқ қилиб маълум қилинг.

Эълонни максимал тарқатишингизни ҳам сўраб қоламиз


Қанча салавот айтамиз? 😉
Опрос
  •   100 та
  •   200 та
  •   500 та
  •   1000 та
  •   Унданам кўпроқ, чунки қиёматда Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга яқинроқ бўлишни хоҳлайман
74 голосов

Показано 20 последних публикаций.