Кайнона ва келинларга маслахатлар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Ассалому Алайкум ушбу сахифани Мамадалиева Мавлудахон Хайдаровна томонидан юргизиб борилади. Реклама ва таклифлар булса бемалол мурожаат килинг
@MamadalievaMX

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Муваффақиятга эришиш учун кимлар билан гаплашишни тўхтатишингиз керак?

1. Негатив фикрлайдиган инсонлар билан
2. Сизнинг фикрингизни ҳурмат қилмайдиган инсонлар билан
3. Вақтни беҳуда ўтказадиган инсонлар билан
4. Ҳаммани танқид қиладиган инсонлар билан
5. Ҳамма нарсада бошқаларни айблайдиган инсонлар билан
6. Ҳар қандай ютуқни қадрсизлантирадиган инсонлар билан.




Она.


Она бедаво дардга йўлиқди. Давонинг нархи баланд эди...
Онанинг беш фарзанди бор эди. Икки ўғил ва уч қиз. Улар уйли, жойли бўлиб, бир-бирига суяниб яшашарди. Чунки уларнинг ҳам фарзандлари бўлиб, рўзғорларини амаллаб тебратишарди. Оталари икки йил бурун қазо қилган эди...
Фарзандлар ўзаро маслаҳатлашиб қўлларидан келганча оналарига мадад бўлиш, бирор-бир ёрдам бериш учун йиғилдилар. Она уларнинг ҳол-аҳволини кўриб, дардини достон қилмади. «Дўхтирлар ташхис қўйишда янглишибди, – деди. Сўнг секин шивирлади: – Мен соппа-соғман, жоним болаларим, ҳеч нарсани ўйламанглар, ташвиш чекманглар». Болалар аста бошларини кўтариб, бир-бирларига «хайрият» дегандай енгил нафас олдилар. Она улуғ, болалар эса ҳали бола эди.

Она, шўрлик ва меҳрибон она бир ҳафтадан сўнг вафот этди. Доно ва оқила она дардини ўзи билан олиб кетди.


📨Бошқаларга ҳам юборинг!

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢


Жигарларим бор бўлинг.

💡🚩💡
@Ruhiybarkamollik  🌐Instagram


Ҳаётнинг хикматлари кўп экан.




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


📝Ношукур

Ношукур банда туш кўрибди. Тушида бир киши уни қўлидан ушлаб етаклаганча, нотаниш уйга олиб кирибди. Уйнинг шифтидан тўхтовсиз чакки ўтаётган экан.

“Эй биродар, нима, бу уйнинг эгаси шу қадар қашшоқми? Ҳатто чакки ўтаётган шифтни ҳам таъмирламабди?” – ношукур киши йўлбошчисидан аста сўрабди.

Ҳамроҳи жавоб берибди: “Йўқ, бу Худонинг бандаларига нозил қилаётган ризқ-насибаси. Уни осонроқ тушунишинг учун сенга мана шу тарзда кўрсатиляпти. Ана, қара, бир жойдан кўпроқ, бир жойдан камроқ сув тушяпти. Челаклаб тушаётгани ўзига тўқники, томчилаб тушаётгани эса камбағалники”.

“Бу ерда менинг ҳам ризқим тушаётган тешик борми?” – сўради ношукур.

“Ҳа”, жавоб берди йўлбошчи ва томчи бир томиб, бир тўхтаб тушаётган жойни кўрсатди.

“Бу томчини кўпайтиришнинг иложи йўқми?” кайфияти тушиб кетган ношукур аччиқланиб сўради.

“Бор, бунинг учун шукур килиш керак”, деди ҳамроҳи бунга жавобан.

“Э-э-э, йўқ, яхшиси тешикни катталаштириш керак”, деб ношукур банда ердан чўп олиб, тешикни ковлашга тушди.

Тусатдан чупак тешикка кадалиб тешик беркилиб
Окаётган томчи хам тухтаб колди

Хулоса узингиздан.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
‼️ Онам танлаган қизга уйланганим яхшими ёки ўзим топган қизга?

Психолог Шоира Исақовадан яхши контент.


ОНАЖОН

Бунча ғамгин юзингиз,
Асло кулмас кўзингиз,
Дардли чиқар сўзингиз,
Муштипарим онажон.

Кипрингиз нами бор,
Ғурур тўла ориз бор,
Сиқилиб йиғламанг зор,
Фариштамсиз онажон.

Синов келса дош берган,
Тикон йўлда тош терган,
Болам дея ош берган,
Ғаниматим онажон.

Юзга суртай пойингиз,
Қалб тўрида жойингиз,
Биз бўлайлик ойингиз,
Меҳрибоним онажон.

Кўнглингизга қарайлик,
Нима десез берайлик,
Аллоҳимдан сўрайлик,
Жаннатимсиз онажон.

Ташвишлари босмасин,
Тангрим сизни асрасин,
Ёмон назар тушмасин,
Бахтимизсиз онажон.

Жоним менинг онажон.

✍ Сарвиноз Каримжонов


Унутманг, имтиҳон учун туғилдик.
Тақдирдан асло ранжиманг.
Тундан шикоят қилманг тонгни кўрасиз.
Унутманг, имтиҳон учун туғилдик.
Яхшилик қилаверинг албатта ажрини кўрасиз.
Унутманг, имтиҳон учун туғилдик.
Сиз дуо қилинг аммо шубха қилманг ижобатини кўрасиз.
Унутманг, имтиҳон учун туғилдик.
Ерга уруғ қаданг шубхасиз гулларини кўрасиз.
Унутманг, имтиҳон учун туғилдик.

Шукуруллоҳ Алиoғлу

🍃🌹МЕҲР КЎЗДА🌹🍃


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Россияда ишлаб юрган юртдошлардан Ўзбекистон ёшларига маслаҳат

Айни вақтларда Россиянинг кўплаб жойларида кучли қор ёғмоқда.

Видеони барча группаларга тарқатинг, ёшлар кўришсин.


Ор

Отанинг матонати, меҳнаткашлиги етти маҳаллага маълум эди. Эл далага отланган пайтда, у боғидан қайтаётган бўларди. Бир арава ўт билан.

Отанинг кампири эрининг қуёшдан кеч уйғонганини эслолмайди. Ота уйга қайтгач, аёлининг алқовидан қўшнилар, болалар уйғонарди. Ота кампирини юзига қарамас, ийманарди мақтовдан. Аммо, ёқарди...

"Онаси, бу оёқ ҳалитдан шунақа оғрияпти, эртага қарисам нима қиламан?" - дерди саксонни қоралаган ота.

Кампири баҳорда қазо қилди.

Отадан ғайрат кетди. Қайтиб боғига бормади. Қуёшдан эрта туришни канда қилмади, фақат ибодат учун.

Уч ой ўтмай ота ҳам чин дунёга кетди.

Одамлар ҳайрон. "Нега ўтади, бобо бақувват эдику. Икки кучга тўлган йигитнинг ишини қиларди. Қизиқ".

Отанинг ғайрати кампирида эди. Унга мақтангиси келарди. Унга куч бўларди. Кампири неча йиллаб оғир касаллик билан енгилмаган дунёда Ота енгилишни ор биларди.


Нихоятда кулай булган
Авиакассадан фойдаланинг


Репост из: YOZYOVON BOZOR


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Келиннинг ичидаги гапларини Қайноналар кўтара олмайди😂


Аёллар учун фойдали канал

✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
 🧕
@Ayollarga_tavsiya
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
   


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қойил
⚡️Фарғоналик 17 ёшли Азизбек дунё бўйича энг топ бўлган Гарвард университетини 100% (салкам 400 минг долларли)грандини қўлга киритди ва президентдан табрик олди!

Ота-оналарга юборинг фарзандларини ўқитишсин бизни фақат илм қутқаради!

👉


Репост из: ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ
Эркаклар урушиб қолгандан кейин хафагарчиликни ҳафталаб таҳлил қилиб, аразлаб юрадиган "ақлли" аёлларни эмас, тортишувдан икки соат ўтар-ўтмас, илжайиб, чой қуйиб узатадиган "тентак" аёлларни афзал кўрадилар.

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢


Репост из: 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ШАМОЛ УЧИРГАН ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ

Жиддадаги қирол Абдулазиз университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади:
Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди.
Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар.
- Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим.
Қўлларини кўтариб дуо қилдилар.
Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди.
Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти".
Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим.
- Кел, - деди у. - Нима хизмат?
- Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган?
- Исминг нима эди?
- Файсал.
- Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл.
- Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен.
- Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандлар билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим.
Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим.
- Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз.

Сайфуллоҳ Носирхон Тўра


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Попросил покрасить бесплатно..


Оставайтесь людьми в любой ситуации.. 🌱

Показано 20 последних публикаций.