📚 Ibratli Hikoyalar 📚


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...

Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
@Bronzam
.
.
.
.
.
.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


CHAQALOG'IM KUN KO'RMADI
(Hayotiy hikoya)

Erta tong. Kichkinagina, atiga ikki oylik chaqaloq özining ixchamgina krovatida uyqudan uyg'ondi. Uning oyisi ikki daqiqa oldin magazinga sut olib kelish uchun yugurib chiqib ketgan. Chaqaloq yig'lay boshladi. U uzoq yig'ladi. Uning yonida yotgan dadasi kecha tundagi öyin- kulgudan og'riyotgan boshini zörg'a kötardi va bög'ilib qolgan ovozi bilan baqirdi:

"Jim böl, yig'lama!!!"

Gödak töxtamasdan yig'lashda davom etdi. Dadasi:
- Uxlagani qöyasanmi yöqmi,
- de diyu yonidagi yostiqni chaqaloq tomon uloqtirdi. Chaqaloq ön soniyadan söng yig'lashdan töxtadi...
15 daqiqa ötgach magazindan kelgan onasi chaqaloqning krovati yoniga kelib baqirib yubordi. Yostiq chaqaloqning ustiga tushgandi. Ona yostiqni olib hushidan ketdi. Kichkinagina, atiga ikki oylik norasida gödak közlari ochiq qolganicha bu dunyoni tark etgandi...
U özining kichkina qölchalari bilan yostiqni olib tashlamoqchi ham bölgandi. Lekin...
Nariroqda kechagi maishatda "charchagan" dadasi esa uxlashda davom etardi...
Bu dunyoda hammamiz osiy bandamiz. Lekin hali ona hidiga töymagan bu jajji gödakda gunoh nima edi? Yig'la osmon...
Gunohga botayotgan, g'ofil insonlar uchun... U axir kichkinagina, atiga ikki oylik edi...!


⏩ ✍ @Ibratli_Sozlar 📚 ⏪


#PhotoStatus

@Ibratli_Sozlar 💕


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вилоятингизни кўрингчи сизга нима чиқар экан👇👇🤩

Ўз вилоятингизни танланг ва устига босинг сизга нима беркитиб қўйилган экан👉🏻🫵🏻🥳

🫵🏻👉Сирдарё 🫵🏻👉Навоий
🫵🏻👉Жиззах 🫵🏻👉Хоразм
🫵🏻👉Бухоро 🫵🏻👉Сурхондарё
🫵🏻👉Наманган 🫵🏻👉Андижон
🫵🏻👉Қашқадарё 🫵🏻👉Самарқанд
🫵🏻👉Фарғона 🫵🏻👉Тошкент


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😱#Ё_АЛҲАЗАР_БУ_НИМАСИ?

😳Майитнинг кафани ичига ип солиб қўйса нима бўлади?
😱Нима учун майитдан аввал қабристонга ҳолвайтар ҳиди бориши керак?
🤯Майит ювилган сув қандай дардга даво эканини биласизми?

Видеони кўриб ҳайратдан лол қолишингиз аниқ!

Давоми
👉 Бу ерда


#hisobli_dunyo

Ҳисобли дунё

(11-қисм)

Демак ёлғиз фарзандидан айрилган ўша аёл ҳали ҳам онамни кечирмаган...Яна қанча мазлумлар, мазлумалар кечирмаган экан

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга жўнатаётиб насиҳат қилдилар. Насиҳатлари ичида «Мазлумнинг дуосидан қўрқ. Унинг дуоси билан Аллоҳ ўртасида парда йўқ», деган гап ҳам бор эди

Ахир бу—ҳисобли дунё!

Эҳтимол, золим зулм орқали кўп нарсага эришар. Агар Аллоҳ хоҳласа, мазлумнинг биргина дуоси билан ўша золим ҳамма нарсасидан айрилади.
Бордию мазлум золимга бу дунёда жавоб қайтармай, у тўғрисида Аллоҳ таолога шикоят қиладиган ва ҳаққини олишни охиратга қолдирадиган бўлса, бундан золим қўрқиши керак.
Ҳамма ўлади. Ҳар ким бу дунёда қилган ишларига жавоб беради. У КУНда ўзидан ортиб, бошқаларга ҳам зулм қилганлар ҳар бир мазлумга ҳаққини берадилар. Бу зулм сўз биланми бўлганми ёки пул билан бўлганми ёки куч билан бўлганми, фарқи йўқ, ҳаммасига жавоб бор!!! Хуллас, ҲИСОБ КУНИда золимга жудаям қийин бўлади.
Бу дунёга Фиъавн, Қорун, Хомон каби кимсалар ҳам келиб кетди...

Азиз аёллар, бизнинг бугунги ҳолимиз сизга ибрат бўлсин...
Зулм қилишдан қўрқинг, токи фарзандларингиз бунинг жабрини тортмасин.

Муқаддас Қуръони Каримдаги қуйидаги оят билан ҳикоямизни мухтасар қиламиз:

Албатта, Аллоҳ одамларга ҳеч қандай зулм қилмас ва лекин одамлар ўзларига зулм қилурлар. (Юнус сураси, 44-оят)

(тугади)


Шу сабаб кўпчилик аёлларимиз ўзининг жонини хатарга қўйишади ⚡️

Печнинг бу тортмасига бирон нима солиб қўйган бўлсангиз дарҳол олиб ташланг. Чунки бу тортмада...
🚫


Ўз-ўзини ҳурмат қилиш!

💙 1-қадам: Шахсий мақсадларни қўйинг. Жамият томонидан юкланмаган ва шахсан сиз учун муҳим бўлган мақсадлар рўйхатини тузинг. Уларни қисқа муддатли ва узоқ муддатлига ажратинг.
Амалиёт : «Янги тил ўрганинг», «Эрталаб югуришни бошланг».

💙2-қадам: Ютуқларингизни баҳоланг. Кичик ғалабаларингизни ёзиб қўйинг - бу ўз-ўзини ҳурмат қилишни оширади ва сизни олдинга боришга ундайди.
Амалиёт : Ютуқлар учун дафтарни сақланг ва ҳар сафар бирор нарса муваффақиятли бўлганда унга қўшинг.

💙3-қадам: Ўзингизни бошқалар билан солиштирманг. Ўзингизни кечагина ўзингиз билан солиштиринг, тараққиёт ва ўзгаришларингизга эътибор беринг.
Амалиёт : Ўзингизнинг муваффақиятингиз ва ҳафта ёки ой давомида яхшилаганингиз журналини сақланг.

💙4-қадам: Ўзингизга ёқадиган нарсани қилинг. Сизга завқ келтирадиган севимли машғулот ёки севимли хоббини топинг. Буни бошқаларнинг тан олиниши учун эмас, ўзингиз учун қилинг.
Мисол : Рақсга ёзилинг ёки гитара чалишни ўрганинг.

💙5-қадам: Ўзингизни мақтанг. Ўзингизни энг яқин дўстингиз каби қўллаб-қувватланг. Мақтов ва далда ўз қобилиятларингизга ишонч бағишлайди.
Амалиёт : Ҳар куни ўзингизга илтифот айтинг.


#hisobli_dunyo

Ҳисобли дунё

(10-қисм)

Янгиликнинг каттасини меҳмонлар кетгандан сўнг эшитдим. Совчилар бирданига синглим иккимизни сўраб келибди. Иккита ўғлига.

Гулҳаё йигит билан учрашувга чиқди. Онамнинг
—Ёқдими?-деган саволига
—Бўлади, —деб жавоб берди, аммо кечқурун менга бир гап айтиб қолди.
— Опа, мен Акмал билан гаплашиб ўзимни ўзим хор қилган эканман. Ҳозир ўйласам, у мени умуман севмаган, хатто менсимаган экан...
Аллоҳим ўзи гуноҳларимни кечирсин! Кейин жим бўлиб қолди. Бироздан сўнг давом этди

—Опа қандай яхши, ҳамиша бирга бўламиз...

Биз фотиҳа қилиндик. Назаримда, онам одамларга озор беришни тўхтатганидан кейин, отамнинг топганига кўниб яшайдиган бўлганидан сўнг, қўшнимизнинг неварасига ёрдам қилганидан бошлаб барча ташвишларимиз аригандек ойим тавба қилгач эса бизнинг йўлларимиз очилгандек эди.

Тўйимиз ёзга белгиланди. Синглим ҳам, мен ҳам бахтиёр эдик. Бировга эрта, бировга кеч насиб этадиган оила аталмиш салтанатнинг эшиклари бироз кеч бўлса-да бизларга ҳам очилди. Қалбимиздаги умид деган туйғу олдинда узоқ ва саодатли йиллар кутиб турганидан мужда берарди.

Кечалари синглим билан бўладиган суҳбатларимиз ҳам турмуш ўртоғимизга муносабатда ойимга ўхшамаслик, ҳақиқий солиҳа жуфт бўлиш ҳақида кечарди.

Ойим ишдан кетганига зўрға кўникди. Биз узатилиб кетсак, эҳтимол дадамга меҳрлироқ бўлиб қоладилар.

Тўйимизга уч кун қолганда дадам синглим иккимизни ажойиб емакхонага олиб бордилар. Бу шинам, тинч жой бўлиб, ўзимизга алоҳида хона олдик. Дадам бироз ҳаяжонда эдилар.
— Овқатимиз келгунча сизларга айтадиган гапим бор, майлими, қизларим.
—Гапираверинг, дадажон,-деди Гулҳаё.

—Қизларим, ўзингиз эсли хушлисиз. Оқ-қорани танидингиз. Ҳадемай бошқа оилага борасиз. Унутманг, менинг шаъним, ор-номусим сиз билан боради.
Онам раҳматлик ўлгунича мени койиди "Эр зардали бўлса, хотин пардали бўлади!"-дедилар. Нима қилай, ўзимни ўзгартира олмадим. Кўнгилчанлигимни ойингиз ландовурликка йўйди, мени сизларнинг қошингизда лапашангга чиқариб қўйди. Сизлар ҳам шу аёлни кўриб катта бўлдингиз, аммо бу ойинг тутган йўл-хато! Дадам ҳаяжонланиб, шошиб гапирар эканлар, бир лаҳза тўхтаб қолдилар...
Кейин яна давом этдилар.
—Менга ваъда беринглар: ҳеч қачон онам қилган хатоларни қилмаймиз деб сўз беринг!
Эркаклар ширин сўз, табассумли, хато қилса узр сўрайдиган, ундан ўзини баланд тутмайдиган, итоатли, бўйсинувчан аёлларни яхши кўрадилар. Агар ўша оиладан раҳмат олиб келсангиз, ойинг туфайли эгилган бошимни кўтариб, букилган қаддимни тиклаб берасиз. Аллоҳ юборган синовларга мардона туриб берган сабрли қизларим, буёғига ҳам мени уялтирмайсиз, тўғрими?

Оҳ, дадажоним-а, беозорим, фарзандлари учун онамнинг озорларига чидаган меҳрибоним.
Кўзимга ёш қуйилиб кела бошлади. Қарасам, Гулҳаё ҳам тўлиб турибди. Ўрнимиздан туриб, дадамни қучиб олдик
Гарчи дадамга овоз чиқариб ваъда бермаган бўлсак-да ҳаёт берган улкан таълим бизни шундоқ ҳам бўйсунишга мойил қилиб қўйган эди...

Синглим билан бир кунда ака-укалар хонадонига кириб бордик. Эзгу ниятлар, катта орзулар билан...
Тўйимиздан бир йил ўтиб бедаво дард билан оғриган отажоним оламдан ўтиб қолдилар. Онам бермаган меҳрни отамиз тўлдирган эди. Дардини сиртига чиқармаган полвон отам яшаб ўтган умридек бу дунёни ҳам жимгина тарк этган эди...

Аллоҳ бизга фарзанд неъматини бермади. Укам ҳам икки марта уйланди, ажрашиб кетди. Учинчи марта уйланганида эса шифокор қатъий сўзини айтди; укам ҳеч қачон ота бўлолмас экан. Бизнинг дардимизни оғир олмаган онам укамникини кўтара олмади...Тўшакка михланиб қолди. Укамни учинчи марта уйлантирдик. Аёли иккита қизи билан уйимизга келди. Биринчи кўрганимдаёқ сесканиб кетганим у нигоҳларда онамнинг ёшлигини кўрган эдим.
Бизнинг ҳам турмушимиз омонат. Олийжаноб, бургутдек баландпарвоз йигитларнинг умрига зомин бўлишга ўзимизни ҳақсиз ҳис қиламиз, аммо уйга ҳам қайтолмаймиз, сабаби у уйда бир коса овқатни касал онамга миннат билан едирадиган яна бир золима бор...

(давоми бор...)


#Писхалогик_тест🗓

Бу тест сизга ўзингиз ҳақингиздаги сирли ва яхши ёмон ҳарактерларингизни очиб беради💥💯

Расмга қараганда нимани кўрганингизни ўйланмасдан тез танланг🖼↘️


#hisobli_dunyo

Ҳисобли дунё

(9-қисм)

Бозордан яхши кафиятда қайтдик. Дадамга кўйлак, шим ҳам олиб бердим. Кўп қаватли уйимизнинг: айнан бизнинг йўлагимиз олдида аёллар йиғилиб, қий-чув қиларди.

"Яна нима бўлди экан",-юрагимни ҳовучлаб етиб борганимни биламан, аёллар яна қийқириб юборди.
Ҳаммаси келишиб олгандек шукрона келтирарди.
—Хайрият-ей, чиқди-я!
—Вой, Худога шукур!
—Алҳамдулиллаҳ!
Маълум бўлишича, Салима опоқининг невараси бувисидан яширинча оғзига шимадиган конфет солган. Ширинлик боланинг нафас йўлига туриб қолиб, бола тиқилиб қолган. Нима қилишини билмаган кампир шўрлик бақираверган. Онам югуриб пастга тушган ва болани оёғини осмондан қилиб кўтариб, курагига бир бир-икки урган,, натижада конфет оғзидан отилиб чиқиб кетган. Бунгача брлакай анча қийналган. Биз эса болакайнинг фалокати ариган пайтига келиб қолган эдик.
Ойим қўлидаги болани бувисига узатиб, уйга юра бошлади.
—Ҳой, Гулсарахон, тўхтанг. Умрингиздан барака топинг. Илойим қизларингизнинг бахти очилиб, банди ечилсин! Яхши, солиҳа келин келсин уйингизга. Хўжайинингиз билан қўша қаринг!
Салима опоқи чин дилдан дуо қилар, ёнидаги қўшниларимиз
" Омин! ",— дея жўр бўлиб турарди...
Онам айбдор одамдек индамай уйга кириб кетдилар. Биз ҳам орқаларидан кирдик. Уйда ўтирган укам билан синглимга воқеани тўлқинланиб айтиб бераётсам онам йиғлаб ўтирибдилар. Эсимни таниганимдан бери биринчи марта уларнинг йиғлаганини кўришим. Ҳаммамиз югуриб ёнига бордик
—Нима бўлди, ойи?
Учаламиз ҳам бир хил савол берар, бироқ онам йиғидан тўхтамас эдилар.
— Шунчалик ёмон одаммидим? Умримни беъмани нарсаларга сарфлабман. Яхшилик қилиш шунчалик ёқимлимиди? Бировнинг корига яраш чексиз роҳат экан-ку...Ойим айтиб-айтиб йиғлар, энди ойимга қўшилиб биз ҳам кўз ёш тўкардик. Меҳрибон Аллоҳим онамнинг дийдасини юмшатган, қалбидаги қотиб қолган музларни эритаётган эди.

Тонгда булбул овозидан уйғондим. Шу яқин атрофда булбул бор. Дўрмон томонданми, қаердандир, аммо яқин жойдан эшитилади.
Булбул бахт ҳақида, ҳаётнинг гўзаллиги, яшаш завқи ҳақида куйларди. Деразани очдим. Шамол дарпарда билан ўйнаша бошлади. Ҳаво бирам ёқимли эдики. Ошхонага чиқсам, онам нонушта тайёрлаяпдилар. Секин елкаларидан қучдим
—Бор, суйкалма, ғашим келяпди. Онамнинг сўзлари ўша-ўша, аммо оҳангида заҳар йўқ эди, балки менга сезилмагандир.
Дарсларни ҳам кўтаринки кайфиятда ўтдим. Кунлар узайиб қолган. Ёқимли, ғанимат баҳор ҳавосидан тўйиб нафас олгим келди. Қулоқчинларимни олиб телефонимга уладим. Крачнинг мусиқаларини яхши кўраман. Овозини баланд қўйиб, секин йўлга тушдим. Бир пайт биров сумкамдан тортаётгандек бўлди. Қўрқиб кетдим. Қулоқчинларни юлиб олдим. Рўпарамда кечаги сотувчи йигит илжайиб турарди.
—Шунча чақирсам ҳам тўхтамайсиз! Мусиқа эшитиб кетяпсизми? Топайми, қайси мусиқалигини
—Топинг!-беихтиёр табассум қилдим. Йигит ўта самимий эди.
— Султонали Раҳматов?
— Йўғе, Крачни тингаётувдим,
лекин мусиқа эканлигини қаердан билдингиз?
— Мен ўзи билағонман! Юракдан кулди йигит.
— Хуллас, танишамизми? Исмим- Достон...

Биз шундай танишдик. Тенгдош эканмиз. Ишхонамни суриштириб-суриштириб топиб келибди. Тошкентга келганига ҳам беш-олти йил бўлибди. Укаси иккиси битта дўконни юргизар экан. У ҳар куни йўлимни пойлайдиган одат чиқарди.
—Сизга қизиқ гап айтайми? Сўради у бир куни, аммо жавобимни кутмай гапириб кетди
—Биз бешта ўғилмиз. Мен ва яна битта укамдан олдин учинчи укам уйланиб олган!
—Вой, нега?
—Севишиб қолганда...
—Мен нимага уйланмаганман биласизми!? Елкамни қисдим.
— Сизни қидирганман!

—Маҳлиё, шу ҳафта уйингизга совчилар боради. Дадам ўзим бораман дедилар. Очиғи, дадангизни қаттиқ ҳурмат қиладилар. Амаким билан борадилар. Ноумид қайтарманг!

Достоннинг уйидагилари дадамга қўнғироқ қилган шекилли, меҳмонларни кўнгилдагидек кутиб олишга шайландилар Эрталабдан ўзлари ошнинг зирвагини солиб қўйдилар. Битта қозонга шўрва осдилар.

Меҳмонлар пешинга етиб келди. Битта бутун қўйни тандирда пишириб, қоғоз қутига солиб келтирибдилар. Нон, қанд-қурс...

(давоми бор)


😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....

.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳

ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ

https://t.me/Solixa_Ayol/23482


ЯПОН РИВОЯТИ

Дзен устози ўз ўқувчисини ўқ узишга ўргатаётган эди. Ўқувчи камонни ва иккита ўқни олиб, машқ бажаришга шайланди. Бироқ, устоз унинг олдига бориб, ундан ўқнинг бирини олиб қўйди.
– Нима учун иккинчи ўқимни олиб қўйдингиз? – сўради ўқувчи.
– Мен сендан иккинчи ўқингнимас, биринчи ўқингни олиб қўйдим. Чунки, биринчи ўқинг барибир нишонга тегмас эди.
– Аммо нима учун?.. – ҳайрат билан сўради ўқувчи.
– Чунки, ўқ узаётганда сен заҳирада яна битта уриниш борлигини англаб турган бўлар эдинг. Мана шу хотиржамлик инсоннинг энг катта душманидир! – деди устоз.


КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУУ🤩🤩

УЙДАН ЧИКМАГАН ХОЛДА ТИКУВЧИ БУЛИШНИ ХОХЛАГАНЛАР УЧУН ТЕЛЕГРАМДА.  МУТЛОКО БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИНИ КУЗАТИШИНГИЗНИ  СИЗЛАРГА  ТАФСИЯ. КИЛАМАН 👇👇
МЕНИ ХАМ ТИКУВЧИ КИЛГАН  КАНАЛ
😊😊
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
https://t.me/+dNzJxKp_tUgzMzNi
https://t.me/+dNzJxKp_tUgzMzNi
https://t.me/+dNzJxKp_tUgzMzNi
💥ФАСОНЛАР💥
https://t.me/+HvzA7r-Dw8w2N2Ey
https://t.me/+HvzA7r-Dw8w2N2Ey


🔥IFFAT🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 10.000 soʻm.
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉
@A_lixan


#ИФФАТ. 50
—Ким экан? -дедим титраганча, кимга керак эди мени ўғирлаш?
—Афсуски аниқ билмас экан. Шунчаки буюртмачи эркак бўлганини айтди. У қизга сени ўзи рози бўлган, расмиятчилик учун, ўғирлагандек қилиб кўрсатишимиз керак дейишган экан. Яъни сени ўғирлаганлар, у қизга сени рози дейишган.
—Кимга керак экан-а бу?
—Аканг билан гаплашдим. Қизни таърифлари бўйича ўша кимсани фотороботини чизадиган бўлишди. Акангни дўсти бор эканку, Даврон деган. Шу ўз зиммасига олди қидирув ишларини.
Ҳеч нарса демадим, полга термулганча ўйланиб қолдим. Кимга керак бўлди экан?
Нима сабаб экан, бир қизни номини қора қилар даражада иш тутишига?
—Феруз менга қара. -иягимни кўрсаткич бармоғи ёрдамида тутиб, ўзига қаратди. —Йиғлама ҳўпми? Яқинда ҳаммаси фитна эканини маълум қиламиз. Ҳечам бошингни эгма.
Ёшли кўзларим билан Сарвар акани кўзларига термулиб туравердим.
Бу термулиш, лабларимда бегона лабларни ҳис қилгунимгача давом этди.
Бутун баданим бўйлаб, чумоли ўрмалагандек сесканиб кетдим.
Ўзимни ортга олишимга белимдан тутишга улгурган қўллар йўл қўймади.
Иссиқ нафас бўйнимга урила бошлагач илтижо билан дедим.
—Илтимос бундай қилманг. -кўзимдан оққан ёш уни юзига томди.
—Мен қўрқаман! -дедим бошини кўтариб юзимга термулган Сарвар акага мўлтиллаб.
Балки мен ўзим қочмаганим, мени ўғирлашганини аниқлагани учун, шундай қилаётгандир.
Аммо бу билан, мени пок-нопок эканимни билинмайди.
Якундан қўрқаман.

DAVOMI ERTAGA OQSHOM SHU VAQTDA ❤️


#ИФФАТ. 49
—Нима деди? -бир ютиндим-у, тикан ютгандек бўлдим. Томоғим шу қадар ачишдикиии.
Ўтган бир ҳафта мен ҳотиржамликни ҳис қилдим. Ҳаққим борми-йўқми билмайман. Аммо ишончсизлик ботқоғига ботиб кетгандим.
Фақат янгам менга ишонганди ҳолос ахир.
Атрофимдаги биронта эркак йўқки, менга шубҳа билан қарамаган.
Аммо шу бир ҳафта ишида, билмадим нега Сарвар ака умуман эски гапларни қўзимади.
Ҳатто бир хонада ухлашдан жирканмади.
Мен шу бир томчи ишончни қайта йўқотишни истамайман.
Ўртамизда ҳеч қандай гап бўлгани йўқ.
Мен бўлмасин ҳам деб тураман. Сабаби Беҳруз акадаги суратлар...
Мен тунги либосда, белимдан ўтказилган эркак қўли...
Ҳадик бор менда.
—Росдан ўша пайтда сени ўғирлашганини айтди. -йиғлаб юбордим. Ҳақиқат юзага чиқадиган кун ҳам бор эканку.
—Ахир янгам, у олдин бошқача гапирганини айтгандику. -дедим гапиришдан тўхтасам ҳам лабларим титрарди. Кўз ёшларим эса изн сўрамай тўкиларди.
—Менгаям, биринча "ўзи ихтиёри билан қочган, мендан илтимос қилгани учун, ёрдам берганман орқа эшикни очиб бериб" деди.
Сарвар ака юзларимни ювишга улгурган, кўз ёшларимни артиб қўйди.
—Йиғлама, асли ўтган гаплар ҳеч бири кўз ёшингга арзимас экан. Сен эса керагидан анча кўп ёшларингни увол қилиб бўлдинг. Албатта бунда мениям ҳиссам бор.
—Қандай қилиб, мени ўғирлашганини тан олди? -ичимни қиздирган саволни бердим.
—Таҳдид! -деди Сарвар ака. –Билсанг агар инсонни жони жуда ширин бўлади-ки. Ўлим билан юзлашганда, бутун бошли ҳаёти ёдига тушади. Эслолмаганлариниям эслаб юборади.


#ИФФАТ. 48
—Ўзим киравераман! -дедим, манзилимизга етгач, машинадан яна кўтариб туширмоқчи эди.
—Доктир камроқ юрсин деди. -парво қилмай кўтариб олди. Кўчада бир-икки аёл турган экан. Бизни ҳолатимизга пичирлаб бир нималар деб қолишди.
—Қачон гаплаша қолдингиз шифокор билан? -дедим ҳайрон.
—Дугонангдан палата рақамини сўрагач, қабулхонадан қайси таърафга юриш керак эканини сўрасам, доктир аёл айтди.
Индамадим. Инсон бир зумда шунчалик 180° га ўзгариши мумкинмикан?
—Ҳозир. -мени қўйиб эшикни очди.
—Буёғига ўзим кира оламан. -деб амаллаб эшикдан зўрға кирдим. -Ҳоойй...
Ҳеч сўз демай яна кўтариб олдилар.
—Сен қимирламай ётиб-тур. Мен машинани устахонага ташлаб, ейишга нимадур олиб келаман.
Менга ўн сониягина қараб, турди-да чиқиб кетди...
Бу сафарги нигоҳларида нафрат кўрмадим.
Аммо инсон бир кунда бунчалик ўзгариши.... барибир ишонолмайман.

🍃 🍃 🍃

—Анча яхшимисан? -жонимга қасд қилганимга ҳам бир ҳафта бўлибди. Ўлмай қолдим-у, ўша ўзимни сувга отганимда, сув остидаги ҳарсангтошга урилган оёғим қаттиқ лат еган экан.
Ўша маҳал маҳаллани айланиб юрган участка нозири мени қутқариб қолди.
Шунчаки сувни томоша қиламан деб, мункиб кетиб йиқилдим дедим.
Агар ўз жонимга қасд қилганимни билишса, иш очилиши мумкинлигини айтганда, шундай дейишга мажбур бўлдим.
Иш очилса ҳамма яқиним сўроқланарди.
Энг кўп Сарвар ака. Тазиқ ўтгазган деб.
Ҳам менгинани номини эл кўзига оқлаб, ҳам жавобгарликка тортилишини хоҳламадим.
—Яхшиман! Акам нега чақирди экан-а? -акам эрта вақтинг бўлса иш жойимга кел деганди. Яхшики, оёғим яхши бўлиб қолганда айтди. Уларга бу ҳақда айтмагандим.
—Билмадим! -Сарвар ака ўйланиб қолдилар. —Феруз сенда гапим бор. -деди мени ёнларига ўтказиб, ҳая мен шу бир ҳафта залга жой тўшаб эмас, Сарвар акани адашиб чиққан қуёши сабаб, ётоқда ухладим.
—Қандай гап?
—Мен сен йўқолган кун, салондаги сен билан бир вақтда ғойиб бўлган қизни топиб у билан гаплашдим. -дедилар. Ҳайрон бўлдим. Нега ва қандай топганларига.
—У қизни олдин ҳам топишган! -дедим ўзи унчалик яхши бўлмаган кайфиятим баттар тушиб. —Мен қочишига ёрдам бердим ҳолос деб, ҳаммага мени ёмон отлиқ қилган. -эсласам, қандайдур йиғлагим келди. Овозим титраб чиқди.
–Лекин менга бошқа гап айтди. -деди Сарвар ака ўйланганча.


#ИФФАТ. 47
—Мен дугонам топган ижара уйга бораман. -дедим қўлимни аста тортиб олиб. Менга ҳозир ҳеч нарса қизиқмасди. Шунчалар ҳиссиз эдимки, ҳатто сувдан топилган мурда ҳақидаги гапи ҳам мени сескантирмади.
—Сени уйинг бор. Ўша ерга кетасан!
—Дадамни уйига ҳозир қайтолмайман. Ҳеч йўқ ярим йилда қайтди дейишсин одамлар икки ойдан кўра. Унгача ижарада яшаб тураман.
—Мен дадангни уйини назарда тутмадим. -Сарвар акани гапларидан ҳайрон қарадим уларга.
—Ундай қарама, эрингни уйига кетасан!
—Эрим мендан қутилиши учун анча уй қидирдим. Кўнглингиз ўрнига тушар энди. Асли сизга тана қилишга умуман ҳаққим йўқ мени. -росдан ҳатто ўзига ишонмайдиган қизман.
—Балки сени Аллоҳ Сабинани юзини очиш учун, ҳаётимга киритгандур. -Сарвар ака ўрнидан турдилар. —Уйда гаплашамиз қолганини. Ишхонадан бир мижозни машинасида келганман. Эгаси келмай, ўрнига қўйишим керак. Кетдик.
Кутилмаганда, мени даст кўтариб олдилар. Бир ғалати бўлиб кетдим.
—Тушуринг мени бу қандай аҳмоқлик. -дедим бақириб.
—Қулоқ пардам йиртилиб кетди Феруз. -деди қошини чимириб.
—Нима бўлди Феруза. -Барно шошиб кирди-да, эшик олдида қотиб қолди.
—Раҳмат эшик очиб берганингиз учун, марҳамат қилиб йўлниям бўшатиб берсангиз.
—Аааа?... ҳааа . -Барно бироз довдираб, четга ўтди.
—Хотинимни топиб берганингиз учун раҳмат. Уйга ўтинг меҳмон қиламиз. -Сарвар ака ҳамон оғзи очилиб турган дугонамга шундай деб, мени кўтарганча каридор бўйлаб ташқарига йўл олди.


#ИФФАТ. 46

—Менга қайси шифоханда эканингизни айтинг. -деди Сарвар тишини-тишига қўйиб.
—Айтмайман. Феруза хоҳламаяпти буни. Сиз уйда....
—Айт дедим мен сенгааа.
Қиз чўчиб тушди Сарварни бақириғидан.
—Марказийдамиз. Бўкирманг менга.
Сарвар гап талашишни хоҳламади. Ферузани телефонидан ҳозирги рақамни ўзига ўтказиб олгач, Ферузани телефонини бутунлай ўчириб қўйдида, уйдан чиқди. Опасига қўнғироқ қилиб, ҳаммаси жойида эканини, Феруза уйда экани ҳақдаги ёлғонини айтгач, телефонни ўчирди.

🍃 🍃 🍃

"ФЕРУЗА"
—Ҳей бақирмай ўла. -Барно эшикдан асабий кириб келди.
—Нима бўлди? -дедим ҳайрон.
—Эрииинг келяпти. -деди Эринг сўзига урғу бериб.
—Нега келади? Ахир мен сенга айтгандимку кел....
—Келмасин дегандинг. Бақириб берди палакат. Аҳмоқ.
Барно роса Сарвар акани шанига "мақтов"лар айтиб ўтирди.
Қизиқ нега келяпти экан?
Ахир кетишимни хоҳлаганди кетдим. Айтолмаган яна қандай, заҳар гаплари қолди экан?
—Ким бўлди бу? -Барно нотаниш рақамга қараб ўйланди. Шу ўйланиб тургунча бир марта ўчиб қайта қилишга улгурди.
—Шу эрингни рақами эмасми?
—Мен уни рақамини билмайман. -дедим лаб буриб.
—Эй ҳудо қандай оила бу? Хотин эрни рақамини билмайди. Эр кечаси ўзингни ўлдир дейдида, шифохонадалигини билгач, думи куйган хўроздек питтиллаб бақир-чақир қилади.
Майли олайчи.
Барно гаплашган Сарвар ака экан. Қўполдан ҳам қўпол гаплашиб, Палата рақамини айтиб телефонни ўчирди.
—Мен чиқиб тураман. Бу ерда турсам, бақиргани эсимга тушиб уришиб кетаман эринг билан.
Барно чиқиб кетгач ҳеч қанча ўтмай, Сарвар ака кирдилар хонага. Менга қараб чуқур нафас олиб-чиқарди.
—Бугундан ўзбошимча эшик ҳадласанг оёғингни синдираман сен қизни. -деди кушатка ёнидаги столга ўтириб қўлимдан ушлаб кўзларини юмди.
Тортмоқчи эдим. Эплолмадим.
—Қўйворинг, қўлингиз ифлосланиб қолмасин. -дедим кечаги гаплар ёдимга тушиб, йиғлагим келди. Нега қутқариб қолишди экан мени. Ўлганим яхши эди.
—Кечир. -дедилар Сарвар ака. —Дугонанг ҳақ, атрофингда бор бўлган, кейин пайдо бўлган мен. Барча эркаклар. Ҳеч биримиз.
Нега? Ким? Нима учун? Деган савол бериб айбдорни қидиришни ўйламабмиз. Осонгина сени нозик жуссангга бор айбни ортиб қўйибмиз. Қўрқув нима эканини бугун учинчи бор ҳис қилдим.
Биринчиси ота-онам вафот этгач, опам билан ёлғиз қолганимизда. Анча кичик эдик унда. Кечалари опамни қучиб ухлардим.
Иккинчиси опам жиянимни дунёга келтирган пайтда, комага тушиб қолганда.
Ягона яқинимдан ҳам айрилиб қоламан деб.
Учинчиси... Яқинимиздаги ҳавзадан, мурда топилганини эшитиб, то уни юзини кўргунча сен деб ўйлаганимда.
Деди қўлимдан маҳкамроқ сиқиб.


.

Показано 20 последних публикаций.