ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


📖 ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ - Ҳаёт ўргатади, лекин биз тезроқ!
📢 Реклама: @FalsafaReklama
👥 Обуна бўлиб қўйишни унутманг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Гоҳида, кўп одамлар сизга ёрдам беришни хоҳлашади, аммо сизнинг хулқингиз туфайли улар бундай қилишолмайди.

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢


Бахтли бўлишни хоҳлайсанми:
— орқангдан гапирган ҳар кимсага қулоқ солма;
— ҳар ваъдага ишонма;
— ҳар таниганингни ўзингга ўхшатма;
— ҳеч кимга ўз қадридан ортиқ баҳо берма;
— ахлатда ўсган "гул"дан эҳтиёт бўл;
— сени кўра олмаганларни кулиб тарк эт;
— олий мақсадинг йўлидан чалғима;
— энг оғир кунларингда ҳам ҳақдан воз кечма!

Шунда бахт эшик очади ва: "Бахтли бўлиш навбати сенда!" дея сени ўз оғушига олади.

© Маҳбубий

Ҳаёт Фалсафаси


                     
Яхшилик қилиш учун қўлингиздан келган барча имконингиздан фойдаланинг. Эвазига ҳаёт ҳам ҳамиша сизга кутилмаган совғаларни ҳозирлаб қўяди...
Калбга хуш ёкувчи дил изхорлари ,хикоялар ва куй тароналарни четлаб утманг азизлар.💝💝💝💝💝💝💝


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Жума_тонги

Роббим! Бугунга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга тўлиқ ҳисса ва насиба ажратгин! Неъматларинга шукр қилувчи қалбларни, бу кун ва бундан кейинги келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийлагин!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💌 Яқин инсонларингизга юборинг!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦 | 𝐓𝐢𝐤𝐓𝐨𝐤

6.5k 0 538 24 11

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қоронғи вақтларда қалби ёруғ инсонлар тез кўзга ташланишади.

Ҳайрли тун, қадрдоним! Тунингиз осуда ўтсин! 🌙

💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢

2.7k 0 70 10 11

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Инсонлар севган одамларининг ҳар ёлғонидан бир тўғри, севмаган одамларининг эса ҳар тўғрисидан бир ёлғон ахтарадилар.

© Фёдор Достоевский


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢

2.6k 0 55 19 23

Бир йигит донишманднинг олдига келиб, салом аликдан сўнг:
- Тақсир, ҳаққимга дуо қилсангиз, мен ҳам бадавлат бўлиб кетсам ва кўп кўп эҳсонлар қилсам”, деди. У зот: 
- Ўғлим, бой бўлсангиз ўзгариб қолишингиз ҳам мумкин, ана кўринг, минг-минглаб бойлар бор, лекин кўпчилиги эҳсон қилишдан қочади. Сиз бой бўлмасингиздан туриб ҳам эҳсон қилаверинг”, - деб айтди.
- Менинг ҳеч нарсам йўқ-ку, қандай эҳсон қиламан?
- Тўрт мучангиз бутун ва бешта аъзоингиз – кўз, оғиз, қулоқ, қўл, оёқларингиз соғлом, шулар билан эҳсон қиласиз”.
- Илтимос, кенгроқ тушунтириб беринг. Кўзим билан қандай эҳсон қиламан?
- Одамларга меҳр назари билан қаранг, ҳеч кимга ҳасад билан қараб “бу одам бунча бойликни қаердан олди, у нима иш қилар экан, бойлигини менга берса эди”, деган ўйларга борманг.  Аёлларга шафқат назари билан қаранг, шаҳват билан эмас. Чунки биринчидан, у сизга номаҳрам, иккинчидан, ҳар бир аёл ё кимнингдир қизи ёки кимнингдир хотини бўлади. Одамларга қўлингиздан келганча меҳр кўрсатингки, токи улар ҳам сизга меҳр билан жавоб қайтаришсин. Қуёшни кўрмайсизми, ҳаммага бирдек кулиб қарайди, шу сабабли уни ҳамма яхши кўради”.
- Оғзим билан қандай эҳсон қиламан?
- Оғзингизни фақат яхши, хайрли сўзлар айтишга хизмат қилдиринг. Ёлғон, бўҳтон, сўкиш сўзларини айтишдан узоқ бўлинг. Бировларни сохта такаллуф ва мақтовлар билан ўзингизга оғдиришга уринманг. 
-Қулоғим билан қандай эҳсон қиламан?
-Қулоғингизни ёмон сўзлар, ёмон суҳбатларга тутманг; ғийбат бўлаётган жойдан қочинг, агар кучингиз етса, ўша ғийбатни тўхтатинг ёки ғийбат қилинаётган инсонни ҳимоя қилинг, бу сиз учун фойдали бўлади; ногоҳ бирор ножоиз суҳбатга йўлиқиб қолсангиз, ўзингизни эшитмаганга олиб, ўша жойдан узоқлашинг ва бу суҳбатни ҳеч ерда ошкор қилманг.
- Қўлим билан қандай эҳсон қиламан?
- Қўлингиз билан солиҳ амаллар бажарасиз; имконингиз борича одамларга ёрдам қиласиз; бирор жойда ёмон ишни кўриб қолсангиз, қўлингиз билан тўхтатинг, шунда ўша ёмонлик қилмоқчи бўлганларга Аллоҳ йўлида яхшилик қилган бўласиз.
— Оёғим билан қандай эҳсон қиламан?
- Гуноҳ иш бўлаётган, бирор фитна уюштирилаётган жойларга қадам босмайсиз, яхши иш бўлаётган жойларга, ишларга қараб юрасиз. Шундан кейин донишманд йигитнинг ҳақига дуойи хайр қилибди.  Йигит эса хурсанд бўлиб: 
- Сизга катта раҳмат! Менда шундай кенг имкониятлар борлигига эътибор бермас эканман, албатта, айтганларингизни қиламан дебди.  Донишманд эса:
“ - Болам, ҳимматингизни баланд тутсангиз Раззоқ Эгам қўлингизга давлат берганини билмай ҳам қоласиз”, - дея йигитни узоқ дуо қилибди. Йигит рахмат айтиб, дилига юксак ниятлар тугиб, донишманднинг ҳузуридан чиқибди.


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар


Ишлатилмас экан, темир занглайди. Ҳаракатланмас экан, сув бузилади. Тафаккур қилмас экан, ақл билан ҳам худди шу иш содир бўлади.


📨Бошқаларга ҳам юборинг!

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢

4.1k 0 58 35 25

Ҳаётингиздаги энг муҳим одам сизсиз!


— Ҳаётингиздаги энг муҳим одам - бу ўзингиз. Сизнинг шеригингиз эмас, онангиз эмас, болангиз эмас.

— Ҳақиқат шундаки, агар сиз ўзингизга ғамхўрлик қилишни, ўзингизни севишни ўрганмасангиз, унда сизда бошқалар учун ҳам ҳоҳиш бўлмайди.

— Биринчидан, ўзингизга ғамхўрлик қилинг. Бизга самолёт кабинасида бехосдан айтилмаганки, бахтсиз ҳодиса юз берганда, ўзимизни ниқоб билан таъминлашимиз керак.

— Бу ҳаёт ҳақиқати. Ўзимизга ғамхўрлик қилиш, ўзимизни севиш биз учун жуда муҳим ... Ахир, фақат ўзимизни севиш орқали биз бошқаларга муҳаббат бағишлашимиз мумкин.

📨Бошқаларга ҳам юборинг!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Ҳаёт ўргатади, лекин биз тезроқ!


Космик кемаларга стартдан сўнг биринчи уч дақиқасида жуда катта ёқилғи зарур бўлар экан. Инсонда ҳам ҳудди шундай. Дастлабки қадам қўйиб олгандан сўнг, қийинчиликлар ортда қолади.

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢

3.4k 0 42 15 14

Сен — ўзингдек бўл.


Сени ичингдаги майда зарраларинггача хафа қилиб, ранжитганларга қарши худди улардек муомалада бўлма. Уларга бундай имкониятни берма.

Нафрат ҳам бир туйғу — уни ҳаммага ҳам сарфлама. Арзимаган инсонлар учун, ҳатто нафратингни ҳам зоя кетказма.

Кўнгилсизликларни унут ва кечириб юбор. Бу сени пастга урмайди, аксинча, юксалтиради. Чунки сен, сенга дард ва пушаймонлик келитирганларни кечириб юборадиган даражада мурувватлисан.

📨Бошқаларга ҳам юборинг!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Ҳаёт ўргатади, лекин биз тезроқ!


Youtube - блогерчиси кўчадаги йигитларни тўхтатиб "антиқа" таклиф айтяпти.

Блогер:  — Сенга 2000 минг риёл бераман, эвазига сен онангга телефон қилиб, «Она, мен сизга оқман, сизни ёмон кўраман», дейсан.
Йигит: — Йўғе, қандай айтаман буни?!
Блогер: — Яна 1000 қўшаман, шу гапни айтсанг 3000 риёл (тахминан 800$) оласан.
Йигит: — Хўп, ҳаракат қилиб кўраман.
Онаси телефонни кўтарди:
Йигит: — Ассалому алайкум, онажон!
Она: — Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Йигит: — Аҳволингиз қандай, онажон?
Она: — Алҳамдулиллаҳ, яхши болам.
Йигит: — Она, сизга икки оғиз гапим бор эди, шуни айтмоқчиман.
Она: — Айтақол, болам.
Йигит гапларини айта бошлади:
😲😲😲😲
Давоми 👇🏻
👇👇👇
https://t.me/+PFNB-G4pNcczMjVi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ҳайрли_тонг                                       

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўзидир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин. Шуни билинки эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, уч ҳолатдан бирида бўласиз: дуоингиз ижобат бўлади,
сиздан бир ёмонлик арийди ёки сўраганингиз охиратга захира бўлади!

Тонгингиз муборак бўлсин Қадрдон!

💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Ҳаёт ўргатади, лекин биз тезроқ!

9.5k 0 278 6 12

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир кун келиб бутун умр чеккан азобларингиз энг ажойиб неъматлар билан тақдирланганингизда бир зумда эсингиздан чиқиб кетади Ин Шаа Аллоҳ. Шу кунда яқинларимиз билан бирга бўлиш насиб қилсин!

Ҳайрли тун, қадрдоним! Тунингиз осуда ўтсин! 🌙

💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢

4.2k 0 134 12 26

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Одамлар кучли инсонни ёмон кўришади, лекин унга бўйсунади. Кучсиз инсонни яхши кўришади, лекин таҳқирлашади.

© Фёдор Достоевский


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢

4.6k 0 83 11 35

Бу дунёда эса… яшаса бўлади! Бу дунё — яшаш учундир! Сен яшагувчи дунёга келдинг. Сен ҳаёт завқини тотувчи дунёга келинг. Сен умр гаштини сурувчи дунёга келдинг.
Бу дунёга келдингми? Энди яша! Тишни тишга қўйиб-қўйиб яша. Муштни тугиб-тугиб яша. Алп-алп одим отиб яша. Чидаб-чидаб яша. Яшашни чидаганга чиқарган!
Бу дунёга келдингми? Энди чида! Дунё — чидаганники! Охиригача чида, худо берган кунгача чида!»

© Тоғай Мурод. “Бу дунёда ўлиб бўлмайди!”


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢


Бир йигит лўли қизга ошиқ бўлибди. Унга уйлансамми, йўқми деб бироз мулоҳаза қилгач, доно бир одамнинг олдига маслаҳатга борибди.
⸺ Менга маслаҳат беринг, ⸺ дебди у. ⸺ Лўли қизга уйлансам бўлармикин?
⸺ Яхшиси, уйланма! ⸺ деб жавоб берибди доно одам ўйлаб ҳам ўтирмасдан. ⸺ Чунки уни севмас экансан.
Бу жавобдан эса йигит қайғуга тушибди:
⸺ Нега ундай дейсиз?! Сиз менинг кўксимни ёриб кўрмадингиз-ку, севмаслигимни қаёқдан биласиз?!
⸺ Агар муҳаббатингда риёкорлик бўлмаганида, иккиланиб, мендан маслаҳат сўраб юрмас эдинг
.

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢


Суянчиқ бўладиган инсонларни қадрланг улар ҳаётда жуда озчилик.

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢

4k 0 89 17 35

Ҳар бир ғалаба кейинги кураш учун чақириқдир...


© Сафар китоби


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢


Бир вақтлар ночор бир балиқчи дарё буйида ов қилар экан, жуда катта, кучли бир балиқ қармоғига илинди. Уни тортиб олишга балиқчининг кучи етмас эди. Охири балиқ қармоқни тортиб кетди. Буни кўрган бошка балиқчилар:
- Эссиз, илинган шундоқ катта балиқни қўлдан чиқардинг-а, - дейишди. Шунда балиқчи дўстларига:
- Эй дўстларим-ей, у балиқ менинг ризқим бўлмаса, балиқнинг эса дунёдан ризқи узилмаган бўлса, мен нима қилай, унинг ҳали бу дунёда ейиш-ичишдан ризқи бор экан, - деди
.

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢

Показано 20 последних публикаций.