Ор
Отанинг матонати, меҳнаткашлиги етти маҳаллага маълум эди. Эл далага отланган пайтда, у боғидан қайтаётган бўларди. Бир арава ўт билан.
Отанинг кампири эрининг қуёшдан кеч уйғонганини эслолмайди. Ота уйга қайтгач, аёлининг алқовидан қўшнилар, болалар уйғонарди. Ота кампирини юзига қарамас, ийманарди мақтовдан. Аммо, ёқарди...
"Онаси, бу оёқ ҳалитдан шунақа оғрияпти, эртага қарисам нима қиламан?" - дерди саксонни қоралаган ота.
Кампири баҳорда қазо қилди.
Отадан ғайрат кетди. Қайтиб боғига бормади. Қуёшдан эрта туришни канда қилмади, фақат ибодат учун.
Уч ой ўтмай ота ҳам чин дунёга кетди.
Одамлар ҳайрон. "Нега ўтади, бобо бақувват эдику. Икки кучга тўлган йигитнинг ишини қиларди. Қизиқ".
Отанинг ғайрати кампирида эди. Унга мақтангиси келарди. Унга куч бўларди. Кампири неча йиллаб оғир касаллик билан енгилмаган дунёда Ота енгилишни ор биларди.