Фильтр публикаций


Уралда таркибида психотроп моддалар бўлган конфетларни ишлаб чиқариш тўхтатилди. Жиноят ишлари очилиб, айбланувчилар ҳибсга олинди, деб хабар берди Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Эрон президенти Масуд Пезешкиан шу ҳафта расмий ташриф билан Россияга учиши ва 17 январ куни Россия президенти Владимир Путин билан Москва ҳамда Теҳронда музокаралар олиб бориши кутилмоқда.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Эндиликда маҳалла раисларининг ваколат муддати уч йилдан беш йилга узайтирилди. Бу ҳақида бугун 14 январ куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикансининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш киритиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида сўз борди.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тимсоҳ ҳийласи

Бу кадрлар Индонезияда тасвирга олинган. Бир қарашда, одам чўкаётгандек қўлларини силкитмоқда. Аслида бу чўкаётган одамни тақлид қилаётган тимсоҳдир.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, улар бу ҳийлани анчадан бери қўллашади — кимдир яқинлашса, йиртқич дарҳол ҳужумга ўтади.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Ўзга сайёраликлар Лос-Анжелесга ўт қўйишди - америкаликлар тарғиб қилаётган назария.

Интернетда НУЖларнинг ёнаётган шаҳар устида учаётгани, улардан милтилловчи ва порлаши акс этган видеолар топилган. Яна бир назарияга кўра, ёнғинларнинг айбдорлари Хитой дронларидир.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Самарқанд шаҳрига икки тумандан 400 гектардан ошиқ ер қўшилиши режалаштирилаётгани ва муҳокамага тақдим этилган.

Бугун, 14 январь куни бўлиб ўтган мажлисда ушбу қарор лойиҳаси маъқулланганлиги қайд этилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар берди.

Самарқанд шаҳрида 2023 – 2030-йилларда “Ширин” замонавий ишбилармонлик маркази ва тураржойлар комплексини барпо этиш дирекциясини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Калифорния штати Лос-Анжелес округида давом этаётган ўрмон ёнғинлари туфайли етказилган зарар ядро зарбаси оқибатида юзага келадиган зарардан ҳам кўпдир — АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хитойда шахмат ўйнай оладиган робот ихтиро қилинди.

SenseRobot Chess ҳар доим оптимал қийинчиликни танлаш учун ўйинчи даражасига мослашади. Робот профессионалларга ҳам, янги ўйинчиларга ҳам ёқади.


Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Хитой ҳукумат вакиллари ТikTok'нинг АҚШдаги бўлинмасини Илон Маскка сотиш вариантини муҳокама қилмоқда — дейди Bloomberg.

Манбаларга кўра, Хитой расмийлари ТikTok тақдирини Доналд Трамп маъмурияти билан мулоқот режалари доирасида муҳокама қилмоқда. Бу ижтимоий тармоқнинг АҚШда блокланишининг олдини олишга қаратилган. Aммо унга эгалик қилувчи ByteDance компанияси ёки Илон Маскнинг бу жараёнга жалб қилингани номаълум.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


“Палмейрас”нинг 18 ёшли бразилиялик ҳимоячиси Витор Реис тез орада “Манчестер Сити” футболчисига айланади. Бу ҳақда футбол инсайдери Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, клублар трансфер бўйича келишиб олган ва келишув якунланиш арафисида. “Манчестер Сити” Бразилия терма жамоасига Витор учун 40 миллион евро тўлайди. “Шаҳарликлар” раҳбарияти футболчини тезроқ Англияга келишини хоҳламоқда.

Реис марказий ҳимоячи сифатида ўйнайди ва “Палмейрас” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.


Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги Орол денгизининг шимолий қисмида сув ҳажми 42 фоизга ошганини маълум қилди. Шунингдек, сувнинг шўрлик даражаси уч баробарга қисқарган, йиллик балиқ овлаш ҳажми эса 8 минг тоннага ошган.


Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Эшитдим - унутдим. Кўрдим - эслаб қолдим. Бажардим - тушундим.

Конфуций


Шимолий Корея бугун, 14 январь куни Япон денгизи томон бир нечта қисқа масофали баллистик ракеталарни учирди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Yonhap” AA хабар берди.
Штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси (JCS) маълумотларига кўра, учирма маҳаллий вақт билан тахминан соат 9:30 да Чагандо провинцияси Канге шаҳри ҳудудида қайд этилган. Ракеталар денгизга тушишдан олдин тахминан 250 километр учган. Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР томонидан учирилган ракеталар сонига аниқлик киритмаган ва ушбу ҳолатни Пхеньяннинг навбатдаги провокацияси сифатида баҳоламоқда.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Калифорния оловни ўчиролмаяпти. Хавф жуда юқори даражада

7 январдан бери АҚШнинг Лос-Анжелес округи тўртта нуқтасида ёнғинлар кузатилмоқда. Айни вақтда бутун бошли маҳаллалар куйиб кулга айланган.

Маълумотларга кўра, 24 киши офат туфайли вафот этган, яна 16 киши бедарак йўқолган. Қутқарув гуруҳлари вайроналарни текширшда давом этмоқда. 105 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Жорий йилнинг 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.M.Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи арафасида Абу Даби шаҳрида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бир қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
2021йилдан буён БАА ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама савдо ҳажми йилига ўртача 20 фоиздан кўпроққа ошиб бормоқда ва 2024-йил якунига кўра бу кўрсаткич 650 миллионга етди. Бугунги кунда Ўзбекистонда БАА капитали иштирокидаги 337 та корхона фаолият кўрсатмоқда, шундан 114 таси қўшма корхона ва 223 таси 100% хорижий корхоналардир.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Россиянинг Красноярск шаҳри аэропортида 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси тўсатдан бошқа эркакка пичоқ билан ҳужум қилган. Бу ҳақда Сибир транспорт полицияси хабар берган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аввалига у тажовузкорлик кўрсатмаган, кейин бирданига 39 ёшли эркакнинг олдига югуриб бориб, унга бир неча марта зарба берган. Жабрланувчи ҳозирда орқа ва қулоғидан оғир жароҳатлар олиб, шифохонага ётқизилган. У гумонланувчини танимаслигини айтган. Айни вақтда полицияси ходимлари эркакни қўлга олган.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Дания контрразведкаси 2019 йилда Россия разведка хизматлари Гренландия ташқи ишлар вазири номидан америкалик сенаторга юборилган хатни қалбакилаштирганини тасдиқлади. Бу ҳақда Дания полицияси разведка хизмати (PET)га таяниб, Newsweek ва Bild нашрлари хабар берди.
«Хатни Россиянинг нуфузли агентлари тўқиб тарқатган бўлиши мумкин. Уларнинг мақсади Дания, АҚШ ва Гренландия ўртасида чалкашликларни келтириб чиқариш ва можаро қўзғатиш эди», — дея маълум қилди Дания разведкаси 2022 йилда ўтказилган тергов натижаларига кўра.

Ушбу мактуб 2019 йил 23 октябрда ёзилган ва Арканзасдан республикачи сенатор Том Коттон номига йўлланган ва орол ташқи ишлар вазири Ане Лоне Баггер томонидан имзоланган. Унда Гренландия мустақиллиги бўйича референдум ўтказиш юзасидан Вашингтон билан эҳтимолий келишув муҳокама қилинган ва АҚШдан молиявий ёрдам сўралган.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


“Палмейрас”нинг 18 ёшли бразилиялик ҳимоячиси Витор Реис тез орада “Манчестер Сити” футболчисига айланади. Бу ҳақда футбол инсайдери Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, клублар трансфер бўйича келишиб олган ва келишув якунланиш арафисида. “Манчестер Сити” Бразилия терма жамоасига Витор учун 40 миллион евро тўлайди. “Шаҳарликлар” раҳбарияти футболчини тезроқ Англияга келишини хоҳламоқда.

Реис марказий ҳимоячи сифатида ўйнайди ва “Палмейрас” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Яқин орада АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан тўғридан тўғри музокаралар олиб бориши мумкин. Бу ҳақда “The Korea Times” хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШ Шимолий Корея билан кичикроқ келишувларга масалан, қуролларни назорат қилиш ёки қуролсизланиш бўйича битимларни имзолашга эришиши мумкин.

Шимолий Корея ҳокимияти ушбу маълумотни ёпиқ эшиклар ортидаги парламент йиғилишида тақдим этган.

"Трамп ўзининг биринчи муддатида Ким Чен Ин билан ўтказган музокараларини асосий ютуқларидан бири сифатида таъкидлади, шунинг учун Ким билан яна музокаралар олиб бориш имконияти мавжуд", дейилади хабарда.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Гибралтар Африка ва Европани ажратиб турувчи бўғоз.

Кенглиги энг тор жойи 14 км, энг кенг жойи эса 45 км, узунлиги 59 км, энг чуқур жойи 1184 метр. Гибралтар қирғоқларида Испания, Марокаш ва Британиянинг ҳарбий денгиз базаси Гибралтар жойлашган.


Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook

Показано 20 последних публикаций.